Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1210-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1210-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 26 июлда киритилган «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1210-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. САИДОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 август,
4707-IV-сон