Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги ҚЛ-1209-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги ҚЛ-1209-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 26 июлда киритилган «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги ҚЛ-1209-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси бир ой ичида ушбу қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрласин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. САИДОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 август,
4705-IV-сон