Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги ҚЛ-1207-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги ҚЛ-1207-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 18 июлда киритилган «Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги ҚЛ-1207-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 12 августда ўзгартирилиб, қайта киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. САИДОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 август,
4703-IV-сон