Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚТ-1-сонли қонунчилик таклифи ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан 2024 йил 12 июнда қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚТ-1-сонли қонунчилик таклифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Мазкур қонунчилик таклифида назарда тутилган ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг даромадлари камайишига олиб келиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу қонунчилик таклифини ўрганиб чиқиш ва маъқул деб топилган тақдирда тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритиш тавсия этилсин.
3. Ушбу Қарор ҳамда қонунчилик таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 6 август,
4698-IV-сон