Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «ҳукумат соати»ни ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг таклифларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. 2024 йил 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ўтказиладиган «ҳукумат соати»да «Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, миллий стандартларга, қурилиш ишлари технологияларига, қурилиш материаллари ва буюмлари сифатига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг саволларига жавобларни эшитиш ҳақидаги таклиф маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси «ҳукумат соати»га тайёргарлик кўрилишини ҳамда унинг ўтказилишини ташкил этсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 август,
4689-IV-сон