Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Маиший хизмат кўрсатиш ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 20 сентябрдан рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2226-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сон «Географик объектларга ном бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 25 апрелдаги 21-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2226, 2011 йил 10 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 195-модда) билан тасдиқланган Маиший хизмат кўрсатиш ходимлари учун махсус кийим, махсус поябзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормаларининг 28-позициясидаги «ишчи посёлкаларида» деган сўзлар «шаҳарчаларда» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 17 сентябрь,
14-2224/Б-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2024 й., 10/24/2226-1/0733-сон)