Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
буйруғи
Автобус йўналишлари ва шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ноллик масофаларини ўлчаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 18 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2931-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 февралдаги ПФ-41-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқарувини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 июлдаги 456-сон «Синов лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2017 йил 21 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2931, 2017 йил 21 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон, 1061-модда) билан тасдиқланган Автобус йўналишлари ва шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ноллик масофаларини ўлчаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандидаги «Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитация қилинган» деган сўзлар «Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан малакалилиги маъқулланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 4 сентябрь,
13-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2024 й., 10/24/2931-1/0727-сон)