Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
«Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази Уставига (Рим, 2013 йил 29 ноябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 30 апрель куни қабул қилинган «Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази Уставига (Рим, 2013 йил 29 ноябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази Уставига (Рим, 2013 йил 29 ноябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2024 йил 16 август,
СҚ-960-IV-сон