Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларида коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш услубиётига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 26 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3470-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 17-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3470, 2023 йил 31 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2023 й., 10/23/3470/0816-сон) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларида коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш услубиётининг «Ваколатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқ бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар» йўналишидаги «Манфаатлар тўқнашуви»нинг «Тушунчаси» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда шахснинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазиятларни олдини олиш чоралари кўрилиши лозим.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ 2024 йил 6 декабрдан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 август,
19-мҳ-сон
Келишилди:
Директор А. БУРХАНОВ
2024 йил 10 август
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 10/24/3470-1/0721-сон)