Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 02.12.1994 йилдаги 582-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 02.12.1994 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжаликларга уларнинг ихтиёрида қолдириладиган пахта толасини экспорт қилишда кўмаклашиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган топшириқнинг 33 фоизи ва топшириқдан ортиқчаси ҳисобига хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толасини ташқи бозорда сотишда уларга зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлиги 1995 йилнинг 1 январигача Вазирлар Маҳкамасига 1994 йил ҳосилидан хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси ҳажми бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил пахта хом ашёси ҳосилини қайта ишлаш якунлари бўйича кўрсатиб ўтилган ҳисоб-китобларга зарур тузатишлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахтани биринчи навбатда қайта ишлашни ва хўжаликлар томонидан тузилган контрактлар бўйича пахта толасини экспортга етказиб беришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толасини сотишни таъминловчи Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмалари ишларни мувофиқлаштирсинлар ва хўжаликларга уни экспортга етказиб беришда ёрдам кўрсатсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толасини экспорт қилиш учун лицензияларнинг ўз вақтида берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси хўжаликлар томонидан хорижий шерикларга етказиб бериладиган пахтани юклаб жўнатиш ва божхонада расмийлаштириш масалаларини тезкорлик билан ҳал қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликларга валюта счётлари очишда зарур ёрдам берсинлар. Ҳар бир хўжалик ўз валюта счётига эга бўлишига кўмаклашсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликларнинг валюта счётларига маблағларнинг ўз вақтида ўтказилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ҳисоб-китобларнинг белгиланган тартибда амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 2 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
582-сон