Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 9 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 10 июлда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар доирасида шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилди, Ўзбекистон Республикасининг қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга маъмурий ислоҳотлар доирасида бир қатор республика ижро этувчи ҳокимият органларининг трансформация қилиниши ана шу органларнинг расмий номларини аниқлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига тегишли ўзгартиришлар киритишни, шунингдек аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг номини ва ваколатларини аниқлаштиришни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳларини ишлаб чиқиш йўли билан аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ушбу Қонун шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги давлат бошқарувини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатли прогнозларига мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 февралда қабул қилинган ЎРҚ-676-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 2, 145-модда; 2022 йил, № 6, 570, 577-моддалар, № 11, 1061-модда; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 923-модда, № 12, 1010-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 12-модданинг еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Янги аҳоли пунктларини жойлаштириш ҳамда мавжудларини ривожлантириш ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ва инвестициявий ривожлантиришнинг узоқ муддатли прогнозларига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳига, ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш тарҳларига ҳамда туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳаларига, аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади»;
2) 17-модда тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «Қурилиш вазирлиги» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 19-модданинг биринчи қисми:
бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳларини, умумдавлат аҳамиятига молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришнинг тармоқ тарҳларини ҳамда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳаларини тасдиқлайди»;
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳларини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш бўйича устувор йўналишларни белгилайди»;
ўн олтинчи хатбошиси ўн еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
4) 20-модданинг:
биринчи қисмидаги «Қурилиш вазирлиги» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳи ишлаб чиқилишини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳлари ва умумдавлат аҳамиятига молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, шунингдек шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари ташкил этилишини таъминлайди»;
қуйидаги мазмундаги йигирма бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«шаҳарларнинг бош режаларини соддалаштирилган шаклда ишлаб чиқишда буюртмачига ва лойиҳа ташкилотларига лойиҳалаштириш учун топшириқлар беради»;
5) 27-модданинг номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27-модда. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳамда унинг ҳудудий инспекцияларининг ваколатлари
Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) ҳамда унинг ҳудудий инспекциялари (бундан буён матнда ҳудудий инспекциялар деб юритилади) томонидан амалга оширилади»;
6) 44-модда биринчи қисмининг:
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳи»;
тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳи»;
2-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳлари»;
3-бандининг биринчи хатбошисидаги «ривожлантириш» деган сўз «ривожлантиришни режалаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 45-модда:
учинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «Қурилиш вазирлиги» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи қисмидаги «Қурилиш вазирлиги» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 49-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«49-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳи
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳида қуйидагиларни назарда тутувчи лойиҳа ечимлари белгиланади:
аҳолини жойлаштириш тизимларини, табиатдан фойдаланишни ва ишлаб чиқариш кучларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларига мувофиқ ривожлантиришнинг асосий қоидалари;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларида экологик вазиятни яхшилаш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, маданий мерос объектлари ҳудудларини сақлаш, умумдавлат аҳамиятига молик муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари;
аҳолини жойлаштириш тизимларини ривожлантириш учун қулай ҳудудлар;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар;
қишлоқ хўжалигига ва ўрмон хўжалигига мўлжалланган ҳудудлар;
экстремал табиий-иқлим шароитларига эга бўлган ҳудудлар;
табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар таъсирига дучор бўлган ҳудудлар;
фойдали қазилмалар жойлашган ҳудудлар;
ўзига нисбатан шаҳарсозлик фаолиятини алоҳида тартибга солиш режимлари ва шаҳарсозлик жиҳатидан фойдаланишнинг бошқа турлари ҳамда шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мазкур ҳудудлардан фойдаланишга доир чекловлар белгиланган ҳудудлар;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришга доир бошқа лойиҳа ечимлари.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳидаги лойиҳа ечимлари Ўзбекистон Республикаси тараққиёт стратегияси, шунингдек халқаро ва минтақавий интеграция жараёнлари, қўшни давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича ҳудудий дастурлари ҳамда жаҳон тамойиллари ҳисобга олинган ҳолда узоқ муддатли истиқболга мўлжаллаб ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги йўналишлар бўйича умумдавлат аҳамиятига молик кўп мақсадли стратегик ҳужжатдир:
аҳолини ва ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш тизими давлат томонидан тартибга солинишини таъминлаш;
ҳудудларнинг жорий ҳолатини, салоҳиятини аниқлаш, ўзаро боғлиқлик мақсадларини ва ўзига хос хусусиятларини белгилаш;
архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш фаолиятини амалга ошириш орқали ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида ҳудудлараро ва тармоқлараро давлат манфаатларини мувофиқлаштириш;
лойиҳалаштириш топшириғини ишлаб чиқишда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини асос сифатида белгилаш»;
9) 51-модда:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«51-модда. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳлари»;
биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳларида қуйидагиларни назарда тутувчи лойиҳа ечимлари белгиланади»;
олтинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳларидаги лойиҳа ечимлари Ўзбекистон Республикаси тараққиёт стратегияси, шунингдек халқаро ва минтақавий интеграция жараёнлари, қўшни давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича ҳудудий дастурлари ҳамда жаҳон тамойиллари ҳисобга олинган ҳолда узоқ муддатли истиқболга мўлжаллаб ишлаб чиқилади»;
10) 54-модданинг олтинчи қисмидаги «Қурилиш вазирлиги» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 76-модда:
тўртинчи хатбошисидаги «Қурилиш вазирлигининг» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошисидаги «Қурилиш вазирлигининг» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошисидаги «Қурилиш вазирлигининг» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошисидаги «Қурилиш вазирлигининг» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «Қурилиш вазирлиги» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «Қурилиш вазирлиги» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «Қурилиш вазирлиги» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 80-модданинг учинчи қисмидаги «Қурилиш вазирлиги» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 10 сентябрь,
ЎРҚ-960-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 03/24/960/0699-сон)