Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг
қарори
«Кассир-операциячининг назорат-касса дафтари шакли ва уни тўлдириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорнинг 1-иловасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 26 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2309-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чоралари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 декабрдаги 2011-40-сон «Кассир-операциячининг назорат-касса дафтари шакли ва уни тўлдириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг (рўйхат рақами 2309, 2012 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 19-модда) 1-иловасида:
«давлат солиқ инспекциясида» деган сўзлар «солиқ инспекциясида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 15 август,
2024-15-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 10/24/2309-2/0675-сон)