1-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар |
Амалга ошириш механизми |
Бажариш муддати |
Масъул ижрочилар |
|
I. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанини ривожлантириш йўналишида |
||||
|
1. |
«Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани режа ва дастурларини қайта кўриб чиқиш. Бунда криминология асослари, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликнинг мазмуни, жавобгарлик чоралари ҳамда салбий оқибатлари ёритилишига эътибор қаратиш. |
1. Ишчи гуруҳни шакллантириш. |
2024 йил октябрь |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) |
|
2. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани режа ва дастурларини қайта кўриб чиқиш. 3. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани режа ва дастурларига «Криминология асослари» бобини киритиш. Бунда мазкур бобни жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликнинг мазмуни, жавобгарлик чоралари ҳамда салбий оқибатларини тушунтиришга қаратилган мавзулар билан тўлдириш. |
2024 йил ноябрь-декабрь |
|||
|
2. |
«Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанининг 11-синф учун мўлжалланган дарслигининг янги таҳририни тайёрлаш. |
1. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани мутахассисларидан иборат идоралараро муаллифлар гуруҳини тузиш. |
2024 йил сентябрь |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) |
|
2. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанининг 11-синф учун мўлжалланган дарслигининг янги таҳририни белгиланган тартибда тайёрлаш. |
2024 йил октябрь — декабрь |
|||
|
3. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанининг 11-синф учун мўлжалланган дарслигини Адлия вазирлиги томонидан экспертизадан ўтказиш. |
2025 йил январь |
|||
|
4. Ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани дарслигини ўқув жараёнига татбиқ этиш чораларини кўриш. |
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб |
|||
|
3. |
«Тарбия» фанининг ўқув дастурларини такомиллаштириш. |
1. Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчиларида ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш мақсадида «Тарбия» фанига қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялашга қаратилган мавзуларни киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. |
2024 йил декабрь |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази (Ю. Рисюкова), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
|
2. Ишлаб чиқилган таклифлар асосида «Тарбия» фани ўқув дастурлари ва дарсликларини такомиллаштириб бориш. |
Нашр этиш режасига асосан |
|||
|
4. |
«Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан электрон ресурслар, жумладан, электрон дарсликлар, ўқув-методик мажмуалар, видеодарсларни тайёрлаш ва улардан масофавий таълим жараёнида самарали фойдаланишни йўлга қўйиш. |
1. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан ўтиладиган мавзулар рўйхатини шакллантириш. |
2024 йил сентябрь |
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
|
2. Электрон дарсликлар, ўқув-методик мажмуалар ҳамда видеодарслар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. |
2024 йил октябрь |
|||
|
3. Шакллантирилган мавзулар рўйхати асосида электрон дарсликлар, ўқув-методик мажмуалар ҳамда видеодарслар тайёрлаш. |
2024 йил ноябрь |
|||
|
II. Вояга етмаганлар ва ёшларда ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш йўналишида |
||||
|
5. |
Болалар учун мўлжалланган ҳуқуқий мавзуларда, шу жумладан, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, дарсларга мунтазам қатнашиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни тарғиб қиладиган видеороликлар тайёрлаш ва тарқатиш. |
1. Болаларнинг кундалик ҳаётида энг кўп учрайдиган муносабатларни тартибга солувчи нормалар мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган видеороликлар тайёрлаш. |
2025 йил январь — март |
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Тайёрланган видеороликларни ижтимоий тармоқларда кенг тарқатиш. |
Доимий |
|||
|
6. |
Болалар учун ҳуқуқий, мантиқий, кўнгилочар-интерактив портал — «bolahuquqlari.uz» фаолиятини янада такомиллаштириш, жумладан, портални болалар учун мўлжалланган маълумотлар билан бойитиш. |
1. «bolahuquqlari.uz» портали фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ҳуқуқий ўйинлар, ҳуқуқий дарсхона бўлимларини маълумотлар билан бойитиш. 2. Портални болалар орасида оммалаштириш чораларини кўриш. |
2024 йил ноябрь-декабрь |
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
|
7. |
Таълим муассасаларида ўқувчилар учун ёшга мос ҳуқуқ ва бурчларни тушунтириш мавзуларида очиқ дарслар, ўқув машғулотларни тизимли ва узлуксиз ташкил қилиш. |
1. Таълим муассасаларида ўқувчилар учун ўтказиладиган очиқ дарслар, ўқув машғулотлари мавзулари рўйхатини шакллантириш. |
2024 йил сентябрь |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
|
2. Ёшга мос ҳуқуқ ва бурчларни тушунтиришга қаратилган маъруза матни, тақдимотлар ҳамда видеороликларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. |
2024 йил октябрь |
|||
|
3. Шакллантирилган мавзулар рўйхати асосида маъруза матни, тақдимотлар ҳамда видеороликларни тайёрлаш. |
2024 йил ноябрь |
|||
|
8. |
Кўзи ожиз ўқувчилар учун уларнинг ҳуқуқларига оид қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан, янги таҳрирдаги Конституциянинг аудио шаклларини тайёрлаш ҳамда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга етказиш. |
1. Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини кенг ёритишга қаратилган аудио материаллар тайёрлаш. 2. Тайёрланган материалларни кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга етказиш. |
2024 йил декабрь |
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
9. |
Профессионал ва олий таълим муассасалари талабалари учун таълим жараёнлари, стипендия олиш, ётоқхона билан таъминланиш, таълим кредитлари, тўлов-контракт турлари, ўқишдан четлаштириш, ўқишни қайта тиклаш, академик таътил олиш, олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий таълим билан боғлиқ бошқа жараёнларни қамраб олган махсус қўлланма тайёрлаш ва электрон шаклда тарқатиш. |
1. Профессионал ва олий таълим муассасалари талабалари учун қўлланма лойиҳасини тайёрлаш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. |
2025 йил февраль |
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
|
2. Тайёрланган қўлланмани манфаатдор вазирлик ва идораларга тарқатиш. |
2025 йил март |
|||
|
10. |
Оммавий ахборот воситалари (ОАВ), жумладан, телевидение ва радиода болалар ҳуқуқларига бағишланган махсус кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил қилиш. Бунда ҳуқуқий мавзуларни содда ва қизиқарли тарзда ёритиш. |
1. ОАВда ёритиладиган бола ҳуқуқларига оид мавзулар рўйхатини шакллантириш. |
2024 йил октябрь |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Хаджаев) |
|
2. Мавзулар рўйхатига асосан телевидение, радио ва бошқа ОАВларда бола ҳуқуқларига бағишланган махсус кўрсатув ва эшиттиришлар орқали чиқишларни ташкил этиш. |
Доимий |
|||
|
11. |
Болалар оромгоҳларида болалар учун турли ҳуқуқий мавзуларда машғулот ва тадбирлар ўтказиб бориш. |
1. Олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари орасидан тегишли тарғибот гуруҳларини шакллантириш ҳамда тарғибот материалларини (флайер, баннер, слайд, инфографика ва бошқа тарқатма материаллар) тайёрлаш. |
Ҳар йили май ойида |
Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Болалар оромгоҳларида ҳуқуқий мавзуларда ўтказиладиган тадбирлар режа-графигини тасдиқлаш. |
Ҳар йили май ойида |
|||
|
3. Режа-графикка асосан тизимли равишда ҳуқуқий мавзуларда машғулот ва тадбирлар ўтказиб бориш. |
Доимий |
|||
|
III. Таълим муассасаларида қонунга итоаткор ҳамда ҳуқуқбузарликларга тоқатсиз ёшларни тарбиялаш йўналишида |
||||
|
12. |
Умумий ўрта таълим мактабларида амалиётчи ҳуқуқшунослар томонидан амалий дарс машғулотлари ўтказилишини ташкил этиш. Бунда вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, бурчлари, ҳуқуқбузарлик тушунчаси ҳамда унинг оқибатлари, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатланиши, давлат ҳокимиятининг тизими, Ўзбекистон Республикасининг суд ҳокимияти, давлат хизматларини кўрсатиш тартиби каби масалаларни ёритишга эътибор қаратиш. |
1. Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларига амалиётчи ҳуқуқшунослар томонидан ўтказиладиган амалий дарс машғулотлари рўйхатини шакллантириш. |
2024 йил октябрь |
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Олий суд (Б. Исламов), Адвокатлар палатаси (Ш. Садиков) |
|
2. Шакллантирилган машғулотлар рўйхати асосида ҳар ойда камида бир маротаба амалиётчи ҳуқуқшунослар (профилактика инспекторлари, судьялар, прокурорлар, адвокатлар, адлия ходимлари) томонидан ҳуқуқий мавзуларда дарсдан ташқари амалий дарс машғулотларини ўтказилишини ташкил этиш. |
2024/2025 ўқув йили давомида |
|||
|
13. |
Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ҳуқуқ билимдони» фан олимпиадаси ўтказишни йўлга қўйиш. |
1. «Ҳуқуқ билимдони» фан олимпиадасини ташкил этиш. |
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Олимпиаданинг республика босқичини юқори савияда ўтказиш. |
Доимий |
|||
|
14. |
Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик-танловини ташкил этиш. |
1. «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича низом лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2024 йил ноябрь |
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Низом лойиҳасини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги қўшма қарори билан тасдиқлаш. |
2024 йил декабрь |
|||
|
3. Тўрт босқичли (таълим муассасаси, туман/шаҳар, ҳудудий ҳамда республика) «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик танловини ташкил этиш. |
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб |
|||
|
15. |
Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ҳуқуқий заковат» интеллектуал ўйинини ташкил этиш. |
1. «Ҳуқуқий заковат» интеллектуал ўйинини ташкил этиш юзасидан концепцияни ишлаб чиқиш. |
2024 йил декабрь |
Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
|
2. Уч босқичли (туман/шаҳар, ҳудудий ҳамда республика) «Ҳуқуқий заковат» интеллектуал ўйинини ташкил этиш. |
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб |
|||
|
16. |
Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш билан бирга ижодкорлик қобилиятларини ҳам ривожлантиришга қаратилган ҳуқуқий мавзуларда иншо, рассомлик ва бошқа ижодий танловлар ўтказиш. |
1. Таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ижодий танловларни ташкил этиш ва ўтказиб бориш. 2. Танловда совринли ўринларни эгаллаган иштирокчиларни ҳомийлар хайриялари ҳисобидан рағбатлантириш. |
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
|
17. |
Замонавий кўргазмали ўқитиш воситалари билан таъминланган «Ҳуқуқ синфлари»ни босқичма-босқич ташкил этиш. |
1. «Ҳуқуқ синф»лари ташкил этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш. |
Ҳар йили (сентябрь-октябрь) |
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Белгиланган умумий урта таълим муассасаларидаги «Ҳуқуқ синф»ларини замонавий кўргазмали ўқитиш воситалари билан таъминлаш. |
Режага асосан |
|||
|
18. |
Умумий ўрта таълим муассасаларини ҳуқуқий методик қўлланмалар билан бепул таъминлаш. |
1. Ўқувчиларнинг ёши, психофизиологик хусусиятини инобатга олган ҳолда, кундалик ҳаётда тўқнаш келадиган ҳуқуқий вазият ва муаммоларни содда шаклда тушунтиришга қаратилган турли кўргазмали кўринишдаги тарқатма материалларни тайёрлаш. 2. Тайёрланган тарқатма материалларни умумий ўрта таълим муассасаларига бепул тарқатиш. |
2024-2026 йиллар давомида |
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
|
IV. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш |
||||
|
19. |
Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабабларини илмий тадқиқ қилиш ва унинг олдини олиш бўйича илмий асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш. |
1. Криминология соҳасидаги етакчи олимлар ва тадқиқотчилар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабабларини вилоятлар кесимида жойларга чиқиб, илмий тадқиқ қилиш ва маълумотлар тўплаш. |
2024 йил ноябрь-декабрь |
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
|
2. Тўпланган маълумотлар асосида шакллантирилган илмий ишланмаларни республика илмий-амалий конференцияси доирасида муҳокамадан ўтказиш. |
2024 йил декабрь |
|||
|
3. Республика илмий-амалий конференцияси доирасида шакллантирилган илмий хулосани тегишли ташкилотларга юбориш. |
2025 йил февраль |
|||
|
20. |
Ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотлар ҳажмини ошириш. |
1. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотларни молиялаштиришга устуворлик бериш тартибини ишлаб чиқиш. 2. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотларни молиялаштиришнинг минимал квотасини белгилаш. |
2024 йил ноябрь |
Инновацион ривожланиш агентлиги (Ш. Ражаббаев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
|
21. |
Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг олдини олишга қаратилган докторлик ва магистрлик тадқиқотлар сонини ошириш. |
1. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг олдини олишга қаратилган магистрлик тадқиқот мавзуларининг сонини ошириш. 2. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг олдини олишга қаратилган тадқиқотларни олиб бормоқчи бўлган талабгорларга таянч докторантура ва докторантурага қабул босқичида устуворлик бериш. |
2024 йил ноябрь |
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) |
|
IV. Умумий ўрта таълим муассасаларининг ҳуқуқ фани ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўналишида |
||||
|
22. |
Умумий ўрта таълим муассасаларининг «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан дарс берадиган олий юридик маълумотга эга бўлмаган педагог ходимларни малакасини ошириш. |
1. Умумий ўрта таълим муассасаларининг «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан дарс берадиган, олий юридик маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлар рўйхатини шакллантириш. |
2024 йил ноябрь |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
|
2. Рўйхат асосида уларни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида бепул асосда малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш. |
2024 — 2026 йиллар (режа-график асосида) |
|||
|
23. |
Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларининг «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани ўқитувчилари ўртасида «Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси» кўрик танловини ташкил этиш. |
1. «Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси» кўрик танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича низом лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2024 йил август |
Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
|
2. Низом лойиҳасини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги қўшма қарори билан тасдиқлаш. |
2024 йил сентябрь |
|||
|
3. Тўрт босқичли (таълим муассасаси, туман/шаҳар, ҳудудий ҳамда республика) «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик танловини ташкил этиш. 4. Ҳамкор ташкилотлар томонидан совринли ўринларни эгаллаган ўқувчиларни рағбатлантириш. |
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб |
|||
|
24. |
Педагогика йўналишида таълим берувчи давлат олий таълим муассасалари ўқув режаларини қайта кўриб чиқиш. |
1. Педагогик йўналишда таълим берувчи давлат олий таълим муассасаларининг ўқув режасини қайта кўриб чиқиб, таҳлил қилиш. |
2025 йил апрель |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
|
2. Таҳлил асосида педагогик йўналишда таълим берувчи давлат олий таълим муассасаларининг ўқув режасини такомиллаштириш чораларини кўриш. Бунда тегишли фанларнинг ўқув дастурига бўлажак ўқитувчиларнинг қонунга итоаткорлик лаёқатини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув модулини киритишни назарда тутиш. |
2025 йил май |
|||
2-ИЛОВА
|
« |
||||
|
161 |
Давлат ва ҳуқуқ асослари фани |
+ |
+ |
+ |
|
». |