19.08.2024 йилдаги 518-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 09.11.2024 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Тошкент шаҳрида «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имконияти чекланган ёшларнинг мактабдан ташқари қўшимча таълим олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун бошқа тенгдошлари билан тенг имкониятлар яратиш ҳамда уларнинг меҳнат бозорида рақобатбардош кадр бўлиб етишиб чиқишларини ва жамиятга интеграциялашувини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг имконияти чекланган ёшларга инклюзив шароитда бошқа тенгдошлари билан биргаликда профессионал таълим бериш мақсадида Агентлик муассислигида давлат таълим муассасаси шаклидаги «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имконияти чекланган ёшларни жамиятга интеграция қилиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш, ҳар томонлама мослашув учун инклюзив шароит яратиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инклюзив таълим тизимини ривожлантириш, имконияти чекланган ёшларни таълим олиш ва касбга ўргатиш ҳамда уларни бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор хорижий тажриба асосида имконияти чекланган ёшларни бошқа тенгдошлари билан биргаликда халқаро стандартлар асосида бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим дастурларида ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инклюзив шароитда имконияти чекланган ёшларнинг бошқа тенгдошлари билан биргаликда ўз истеъдодларини кенг намоён қилишлари учун тўгараклар фаолиятини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ҳамда профессионал таълим муассасалари учун инклюзив ўқув дастурлари ва услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ҳамда уларни таълим жараёнига татбиқ этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида ташкил этилган ўқувчиларни касбга ўқитиш курсларига услубий ёрдам кўрсатиш ва касбий таълим бериш жараёнини мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Марказга ушбу бандда назарда тутилган асосий вазифаларни бажариш доирасида ишлаб чиқилган товар ва хизматларни бюджет ташкилотлари ҳамда устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори эллик фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларига тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиш ва хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 741-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2024 й., 09/24/741/1098-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказининг намунавий штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 741-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2024 й., 09/24/741/1098-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директорига Марказ тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Марказ фаолияти бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим жараёнига бошланғич профессионал таълим ёшидан 30 ёшгача ҳамда тўгаракларга 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар жалб этилади. Бунда таълим олувчиларнинг камида 30 фоизини имконияти чекланган шахслар ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказда гуруҳлар камида 12 нафар ўқувчилардан шакллантирилади. Бунда зарур ҳолларда буюртмачиларнинг таклифлари асосида гуруҳдаги ўқувчилар сони 12 нафардан кам бўлиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг штат бирликлари санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни мақбуллаштириш муносабати билан бўшаётган штатлар ҳисобидан шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳамда хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог кадрлар ҳамда соҳа бўйича мутахассислар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаган ҳолда тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ педагог кадрларининг ўқув юкламасини ҳамда бошқа мутахассислар меъёрларини Агентлик, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ томонидан профессионал таълим дастурларини тамомлаган ёшларга давлат намунасидаги диплом ҳамда тўгарак битирувчиларига сертификат берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Марказ ходимлари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказ раҳбари, педагог кадрлари ва бошқа ходимлари меҳнатига профессионал таълим тизимидаги меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва шартлари асосида ҳақ тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказда қисқа муддатли курслар бўйича шаклланган гуруҳларда икки нафардан ўқитувчи фаолият кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарс машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш дарс берувчининг илмий даражаси ва унвони, малака тоифасидан келиб чиқиб, олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида ташкил этиладиган ўқув курсларида ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказда таълим-тарбия жараёни билан бевосита шуғулланувчи раҳбар ходимлар, педагогик ходимлар, психологлар, ижтимоий ходимлар, мутахассислар, ишлаб чиқариш таълими усталари, меҳнат таълими ўқитувчилари ва ёрдамчи тарбиячиларнинг лавозим маошларига 100 фоиз миқдорида, қолган барча ходимларнинг лавозим маошларига 50 фоиз миқдорда бюджет маблағлари ҳисобидан устамалар тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг барча ходимларига, шу жумладан меҳнатига соатбай ҳақ тўланувчи ўқитувчи-педагогларга бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қўшимча ҳар ойлик 200 фоизгача ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси миқдорида устама ҳақи тўланиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий иш ҳақи жамғармасига нисбатан 15 фоиз миқдорида моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 741-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2024 й., 09/24/741/1098-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказ ҳузурида таркибида кенгаш раиси, раис ўринбосари ва бошқа аъзолардан иборат 11 кишилик «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказининг жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Эксперт кенгаши ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказининг Эксперт кенгаши таркиби ва кенгаш тўғрисидаги низом Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 741-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2024 й., 09/24/741/1098-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибалари ва халқаро таълим дастурларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган малака талаблари, ўқув режаси ва фан дастурлари асосида таълим жараёнини ташкил этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.

Марказ фаолият турлари бўйича товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотишдан тушадиган маблағларни ходимлар ва ўқувчиларни рағбатлантириш ҳамда Марказ фаолиятини ривожлантириш учун сарфлашга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказнинг фаолияти учун зарур бўлган хорижий консалтинг ташкилотлари, халқаро ва маҳаллий эксперт ва мутахассислар Агентлик томонидан жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказда ишлаб чиқарилган товар ва хизматларни сотишдан тушган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағлар 2024 йилда санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни мақбуллаштириш ҳисобидан бўшайдиган маблағлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Агентлик учун ажратилган маблағлар доирасида, 2025 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга 1 та имконияти чекланган шахсларга мўлжалланган йўловчи автобусни сақлаш учун лимит ажратилади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 741-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2024 й., 09/24/741/1098-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агентлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Марказ уставини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга 1 та микроавтобус харид қилиш учун Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағлар ажратилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда АТ «Алоқабанк»нинг (кейинги ўринларда — Банк) бошқарув органлари йиғилишларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкка тегишли Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, «Навниҳол» МФЙ Тепамасжид кўчасидаги 4-уйда жойлашган «IT-PARK» ҳудудидаги бинонинг 8 ва 9-қаватларини барча зарур жиҳозлар билан биргаликда (кейинги ўринларда — активлар) вақтинча текин фойдаланиш ҳуқуқи билан Марказга бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
активларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни (коммунал хизматлар, телекоммуникация, жорий ва капитал таъмирлаш, тозалаш ва бошқа хизматлар учун тўловлар) Банк томонидан қоплаш масаласи кўриб чиқилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Банк томонидан активларни Марказга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилганда, ушбу активлар Банк учун солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 19 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
518-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августдаги 518-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 741-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2024 й., 09/24/741/1098-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Директор

Эксперт кенгаши

Ўқув-услубий, касбга йўналтириш ва илмий ишлар бўйича директорнинг биринчи ўринбосари

Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари

Кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис

Инновацион дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўлими

4

Молия-иқтисод ва маркетингни шакллантириш бўйича бош мутахассис

1

Бош юрисконсульт

1

Ахборот хизмати бўлими

1

Тўгарак машғулотларини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими

2

Рақамли технологияларни жорий этиш бўйича етакчи мутахассис

1

Администратор

1

Касбга ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими

2

Бош ҳисобчи

1

Психолог

1

Ижтимоий ходим

1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.

1. Марказ бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 20 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Профессор-ўқитувчилар сони гуруҳлар сони ва ўқув юкламасидан келиб чиқиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қонунчилик ҳужжатларида бошқарув ходимлар учун назарда тутилган нормативлар асосида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказда эшитишида нуқсони бўлган ҳар 12 нафар ўқувчи учун 1,0 бирлик (ўқувчиларнинг сони 12 нафардан кам бўлганда 0,5 бирлик) сурдотаржимон лавозими киритилади. Сурдотаржимоннинг ойлик маоши профессионал таълим муассасасининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.
(1-илованинг «изоҳ» қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 741-сонли қарорига асосан 4-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2024 й., 09/24/741/1098-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августдаги 518-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказининг намунавий штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИҚДОРЛАРИ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 741-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2024 й., 09/24/741/1098-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Таркибий бўлинмалар ва лавозимлар номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори

Изоҳ

1

Директор

Базавий тариф ставкаси

Профессионал таълим муассасаси директорининг 1-гуруҳда келтирилган базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

2

Ўқув-услубий, касбга йўналтириш ва илмий ишлар бўйича директорнинг биринчи ўринбосари

Базавий тариф ставкаси

Профессионал таълим муассасаси директори ўринбосарининг 1-гуруҳда келтирилган базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

3.

Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари

Базавий тариф ставкаси

Профессионал таълим муассасаси директори ўринбосарининг 1-гуруҳда келтирилган базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

4.

Молия-иқтисод ва маркетингни шакллантириш бўйича мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Профессионал таълим муассасасининг 1-гуруҳда келтирилган бош ҳисобчи базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

5.

6.

Кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис

9

Ягона тариф сеткаси разряди асосида.

7.

Бош юрисконсульт

14

Ягона тариф сеткаси разряди асосида.

8.

Психолог

Базавий тариф ставкаси

Профессионал таълим муассасаси психологининг базавий тариф ставкасига тенглаштирилади.

9.

Рақамли технологияларни жорий этиш бўйича етакчи мутахассис

9

Ягона тариф сеткаси разряди асосида.

Ахборот хизмати бўлими

10.

Ахборот хизмати бўлими бошлиғи

Базавий тариф ставкаси

Профессионал таълим муассасаси директори ўринбосарининг 1-гуруҳда келтирилган базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

11.

Бош мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Профессионал таълим муассасасининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Инновацион дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўлими

12.

Бўлим бошлиғи

Базавий тариф ставкаси

Профессионал таълим муассасасининг бош ўқитувчи базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

13.

Бош мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Профессионал таълим муассасасининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

14.

Етакчи мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Профессионал таълим муассасасининг катта ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Тўгарак машғулотларини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими

15.

Бўлим бошлиғи

Базавий тариф ставкаси

Профессионал таълим муассасасининг бош ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

16.

Бош мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Профессионал таълим муассасасининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Касбга ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими

17.

Бўлим бошлиғи

Базавий тариф ставкаси

Профессионал таълим муассасасининг бош ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади

18.

Бош мутахассис

Базавий тариф ставкаси

Профессионал таълим муассасасининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Педагог ва услубчилар

19.

Ижтимоий ходим

Базавий тариф ставкаси

Профессионал таълим муассасасининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

20.

Администратор

Базавий тариф ставкаси

Профессионал таълим муассасасининг «Услубчиси» базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Агентлик томонидан таркибий бўлинмалар ва лавозимлар номи ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартириш киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/518/0709-сон; 09.11.2024 й., 09/24/741/1098-сон; 01.03.2025 й., 09/25/125/0203-сон; 25.12.2025 й., 09/25/817/1208-сон)