Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 14 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3551]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 8 июль,
90-сон
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг 2024 йил 8 июлдаги 90-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси «Ўздавэнергоназорат» бошлиғининг 2008 йил 9 сентябрдаги 168-сон буйруғи (рўйхат рақами 1864, 2008 йил 10 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 419-модда) билан тасдиқланган Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-бандидаги «2018 йил 12 январдаги 22-сон» деган сўзлар «2024 йил 31 майдаги 319-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2025 йил 22 октябрдаги 12-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2871-2, 28.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 10/25/2871-2/0990-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг 2018 йил 7 февралдаги 3 ва 2-сон қарорига (рўйхат рақами 3005, 2018 йил 4 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2018 й., 10/18/3005/1167-сон) билан тасдиқланган Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5 ва 17-бандларидаги «2018 йил 12 январдаги 22-сон» деган сўзлар «2024 йил 31 майдаги 319-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3551/0660-сон; 28.10.2025 й., 10/25/2871-2/0990-сон)