Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 14 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3551]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 8 июль,
90-сон
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг 2024 йил 8 июлдаги 90-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси «Ўздавэнергоназорат» бошлиғининг 2008 йил 9 сентябрдаги 168-сон буйруғи (рўйхат рақами 1864, 2008 йил 10 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 419-модда) билан тасдиқланган Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-бандидаги «2018 йил 12 январдаги 22-сон» деган сўзлар «2024 йил 31 майдаги 319-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 6 мартдаги 2-сон буйруғи (рўйхат рақами 2871, 2017 йил 31 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 13-сон, 211-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларнинг нормативларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 17-бандидаги «2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 75-бандига» деган сўзлар «2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 93-бандига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг 2018 йил 7 февралдаги 3 ва 2-сон қарорига (рўйхат рақами 3005, 2018 йил 4 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2018 й., 10/18/3005/1167-сон) билан тасдиқланган Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5 ва 17-бандларидаги «2018 йил 12 январдаги 22-сон» деган сўзлар «2024 йил 31 майдаги 319-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3551/0660-сон; 28.10.2025 й., 10/25/2871-2/0990-сон)