Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларининг 180-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 23 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2456-7]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 175-сон буйруғи (рўйхат рақами 2456, 2013 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларининг 180-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 9 август,
427-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2024 й., 10/24/2456-7/0654-сон)