Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Сингапур шартномасини (Сингапур, 2006 йил 27 март) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 30 апрель куни қабул қилинган «Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Сингапур шартномасини (Сингапур, 2006 йил 27 март) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Сингапур шартномасини (Сингапур, 2006 йил 27 март) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2024 йил 21 июнь,
СҚ-922-IV-сон