Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1180-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1180-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 16 июль,
4591-IV-сон