Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинсин.
2. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мазкур Қонун юзасидан у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига келиб тушган кундан эътиборан олтмиш кун ичида қарор қабул қилмаган тақдирда, Қонун Ўзбекистон Республикасининг Президентига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 16 июль,
4590-IV-сон