Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ташаббусли бюджет асосида шакллантирилган лойиҳаларни молиялаштириш ва уларнинг натижадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Дж. Кучкаровнинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ташаббусли бюджет асосида шакллантирилган лойиҳаларни молиялаштириш ва уларнинг натижадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Дж. Кучкаров томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўз фаолияти йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлашга оид маълумотлар вазирликлар ва идоралар томонидан ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириб борилиши устидан парламент назоратини ўрнатсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари О. ТОЖИЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 июль,
4675-IV-сон