Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига электрон (рақамли) далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1157-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Электрон (рақамли) далиллар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»)
(«Электрон (рақамли) далиллар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»)
«Электрон (рақамли) далиллар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1157-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан 2024 йил 8 майда киритилган «Электрон (рақамли) далиллар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1157-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг матни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан 2024 йил 25 июнда ўзгартирилиб, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига электрон (рақамли) далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан қайта киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 1 июль,
4509-IV-сон