Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Фуқаролик жамияти институтлари салоҳиятини ошириш масалаларида олий таълим муассасаларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шариповнинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Фуқаролик жамияти институтлари салоҳиятини ошириш масалаларида олий таълим муассасаларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шарипов томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 23 июль,
4648-IV-сон