Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида махфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битимни (Сиань, 2023 йил 18 май) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1204-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида махфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битимни (Сиань, 2023 йил 18 май) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1204-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 17 июлда киритилган «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида махфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битимни (Сиань, 2023 йил 18 май) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1204-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари О. ТОЖИЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 29 июль,
4654-IV-сон