Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 27 февралда қабул қилинган, 2024 йил 30 мартда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан маъқулланган ва 2024 йил 19 июнда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти 168-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни устидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қонунни янада маромига етказишни тақозо этадиган таклифлари ва мулоҳазалари инобатга олинган ҳолда, иккинчи ўқиш тартиб-таомилидан бошлаб давом эттирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 9 июль,
4554-IV-сон