Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида»ги ҚЛ-1191-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида»ги ҚЛ-1191-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 27 июнда киритилган «Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида»ги ҚЛ-1191-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси бир ой ичида ушбу қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрласин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 9 июль,
4546-IV-сон