Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шариповга «Фуқаролик жамияти институтлари салоҳиятини ошириш масалаларида олий таълим муассасаларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 94-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шариповга «Фуқаролик жамияти институтлари салоҳиятини ошириш масалаларида олий таълим муассасаларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Мазкур Қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шариповга юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 2 июль,
4534-IV-сон