Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш мақсадида мактабгача таълим ташкилотларини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, замонавий таълим дастурлари ва технологияларни татбиқ этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари — Мактабгача таълим агентлиги директори А. Шиннинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш мақсадида мактабгача таълим ташкилотларини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, замонавий таълим дастурлари ва технологияларни татбиқ этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари — Мактабгача таълим агентлиги директори А. Шин томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 2 июль,
4532-IV-сон