28.12.1993 йилдаги 990-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
Ҳужжат 25.03.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИГА САЙЛОВ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Олий Мажлисга сайлов ўтказишнинг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис ҳудудий, бир мандатли сайлов округлари бўйича кўп партиялилик асосида беш йил муддатга сайланадиган икки юз эллик нафар депутатдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис депутатлари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Умумий сайлов ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлисга депутатлар сайлови умумийдир. Ўзбекистон Республикасининг сайлов кунигача 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлисга сайланиш ҳуқуқига сайлов кунигача 25 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас ва сайловда қатнашмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бир вақтнинг ўзида ҳокимиятнинг иккитадан ортиқ вакиллик органининг депутати бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Тенг сайлов ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир фуқаро –сайловчи бир овозга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар тенг сайлов ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис депутатлари фуқаролар томонидан бевосита сайланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Яширин овоз бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис депутатлари сайловида эркин ва яширин овоз берилади. Овоз берувчиларнинг хоҳиш-иродаси назорат қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишдаги ошкоралик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни сайлов комиссиялари очиқ ва ошкора амалга оширадилар. Сайлов комиссиялари фуқароларни ўз ишларидан, сайлов участкалари тузилганлиги, сайлов комиссияларининг таркиби, комиссияларнинг жойлашган манзили ва иш вақтидан воқиф этадилар, сайловчиларнинг рўйхатлари, сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг рўйхати билан таништирадилар, депутатликка номзодлар хусусидаги маълумотлар, овоз бериш ва сайлов якунларидан хабардор қиладилар. Сайлов комиссияларининг мажлисларида, сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаш чоғида депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, ҳокимият вакиллик органларидан биттадан вакил (кузатувчи) матбуот, телевидение ва радио вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар ҳозир бўлиш ҳуқуқига эгадирлар. Уларнинг ваколатлари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар, ҳокимиятининг вакиллик органлари ўз вакиллари тўғрисида округ сайлов комиссияларига сайловга кечи билан ўн беш кун қолганида маълум қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарликнинг бориши ва сайлов қандай ўтаётганлигини ёритиб борадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. САЙЛОВ ОКРУГЛАРИ ВА САЙЛОВ УЧАСТКАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Сайлов округини тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлисга сайлов ўтказиш учун икки юз эллик ҳудудий сайлов округи тузилади. Ҳар бир сайлов округидан битта депутат сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлисга депутатлар сайловини ўтказувчи сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади. Сайлов округларининг чегаралари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маъмурий-ҳудудий тузилишини инобатга олган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов округлари, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида сайловчилар сони тенг ҳолда тузилади. Ҳар бир сайлов учун сайлов округига тўғри келадиган сайловчилар нормаси Олий Мажлис томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий сайлов комиссияси сайлов округлари рўйхатини уларнинг чегаралари ва сайловчилар сонини кўрсатган ҳолда сайлов тайинланганидан кейин кечи билан ўн беш кун ичида эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Сайлов участкалари тузиш тартиби ва нормаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов участкалари туманлар, шаҳарлар, шаҳарлардаги туманларнинг чегараларини инобатга олган ҳолда, сайловчиларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида тузилади. Сайлов участкалари ҳарбий қисмларда ҳам тузилади ва қисм жойлашган жойдаги сайлов округига киради. Сайлов участкаларининг чегаралари тегишли сайлов округи доирасидан чиқиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатларидаги ваколатхоналари ҳузурида, санаторийлар, дам олиш уйлари, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда сайлов участкалари тузилиши мумкин. Бу сайлов участкалари ўзлари жойлашган ердаги сайлов округларига киради. Ўзбекистондан ташқарида тузиладиган сайлов участкаларини қайси сайлов округига биркитиш тўғрисидаги масала Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов участкалари шаҳар, туман ҳокимларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади. Ҳарбий қисмларда сайлов участкалари қисмлар ёки ҳарбий қўшилмалар командирларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов участкалари сайлов тайинланганидан кейин ўттиз кундан кечикмай тузилади. Ҳарбий қисмларда, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, шунингдек олис ва бориш қийин бўлган ерларда ҳам сайлов участкалари ана шу муддатда, айрим ҳолларда эса истисно тариқасида сайловга камида беш кун қолганида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов участкалари, қоида тариқасида, камида 20 нафар ва кўпи билан 3000 нафар сайловчидан иборат этиб тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз беришни ташкил этиш учун ҳар бир сайлов участкасига туман, шаҳар ҳокимлиги бино ажратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Округ сайлов комиссияси участка сайлов комиссиясининг ва овоз бериш биносининг манзилини кўрсатган ҳолда ҳар бир сайлов участкасининг чегаралари тўғрисида сайловчиларни хабардор этишни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Сайлов комиссиялари тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлисга сайловни ташкил этиш ва ўтказиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлисга сайлов ўтказувчи Марказий сайлов комиссияси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлисга сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка сайлов комиссиялари тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Марказий сайлов комиссиясини тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис томонидан раис ва камида ўн тўрт нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий сайлов комиссияси таркибига Қорақалпоғистон Республикасидан, ҳар бир вилоятдан ва Тошкент шаҳридан вакиллар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раисининг ўринбосари ва комиссия котиби комиссиянинг биринчи мажлисида унинг аъзолари орасидан сайланади. Марказий сайлов комиссияси ўз таркиби, жойлашган манзили ва телефон рақамларига доир маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг расмий матбуот органларида эълон қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Марказий сайлов комиссиясининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий сайлов комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) республиканинг бутун ҳудудида ушбу Қонуннинг ижросини назорат қилади ва унинг бир хил тарзда қўлланилишини таъминлайди, сайловни ташкил этишга доир масалалар юзасидан ўз ваколатлари доирасида йўриқномалар чиқаради ва изоҳлаб бериб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) сайлов округлари тузади, уларга ном ва тартиб рақами беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) округ сайлов комиссияларини тузади ва уларнинг жойлашган манзили тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) сайлов комиссияларининг фаолиятини йўналтириб боради, уларнинг таркибига ўзгартишлар киритиш тартибини белгилайди. Олий Мажлисга сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг қарорларини, башарти бу қарорларни ушбу Қонунга зид бўлса, мустақил тарзда ёки республика Бош прокурорининг тақдимномасига биноан бекор қилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тузиладиган сайлов участкаларини қайси сайлов округига биркитиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партияларнинг ва ҳокимият вакиллик органларининг тегишли ҳужжатларини қабул қилиб олади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) депутатликка номзодларни рўйхатга олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) депутатликка номзодлар сайлов компаниясида иштирок этишлари учун тенг шароитлар таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) маблағларни сайлов комиссияларига тақсимлайди, сайлов комиссиялари бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади, сайловни моддий-техника жиҳатидан таъминлашга доир бошқа масалаларни кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) Олий Мажлис депутатлари сайловига доир сайлов бюллетенларининг, сайловчилар рўйхатларининг, имзо варақаларининг, сайлов комиссиялари баёнларининг, сайловларга доир бошқа ҳужжатларнинг намуна ва шаклларини, сайлов қутилари ва сайлов комиссиялари муҳрларининг намуналарини, сайловга доир ҳужжатларни сақлаш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) Ўзбекистон Республикаси сиёсий партиялари, вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари, давлатнинг бошқа органлари ва жамоат бирлашмалари органлари вакилларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларни тинглайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) сайловнинг республика бўйича умумий якунини чиқаради, сайланган депутатларни рўйхатга олади, Олий Мажлисга ўтказилган сайлов якунларига доир маълумотларни ва сайланган депутатларнинг рўйхатини матбуотда эълон қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) депутатларнинг ваколатларини текшириш учун зарур ҳужжатларни Олий Мажлиснинг мандат комиссиясига топширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) сайлов комиссияларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари устидан тушган ариза ҳамда шикоятларни кўриб чиқади ва улар юзасидан қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисидаги Қонун жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўладиган тарзда бузилганлигига доир материалларни прокуратура органларига оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16) сайловни ўтказиш ва уни ташкил этиш билан боғлиқ ҳужжатлар архивларга ўтказилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17) ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига мувофиқ ўзга ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Округ сайлов комиссиясини тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Округ сайлов комиссияси сайлов тайинланганидан кейин Марказий сайлов комиссияси томонидан йигирма кундан кечикмай раис, раис ўринбосари, котиб ва яна камида 6 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Округ сайлов комиссиясининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Округ сайлов комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) сайлов округи ҳудудида ушбу Қонун ижросини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) сайлов участкалари тузади, округ бўйича уларнинг тартиб рақамини белгилайди, манзилини кўрсатган ҳолда уларнинг рўйхатини эълон қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) участка сайлов комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) маблағларни участка сайлов комиссиялари ўртасида тақсимлайди, участка сайлов комиссияларининг бинолар, транспорт, алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади ва сайлов округида сайловни моддий-техника жиҳатидан таъминлашнинг бошқа масалаларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) депутатликка номзодлар сайлов компаниясида иштирок этишлари учун тенг шароит яратилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган депутатликка номзодлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади ва бу номзодларга тегишли гувоҳномалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) депутатликка номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олади ва уларга тегишли гувоҳномалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) сиёсий партиялар, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари вакилларининг, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларини тинглайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) сайловчилар рўйхатлари тузилиши ва уларнинг ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилишини кузатиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) сайлов округи бўйича Марказий сайлов комиссияси тасдиқлаган намунага мувофиқ сайлов бюллетени матнини тасдиқлайди, бюллетенлар тайёрланиши ва участка сайлов комиссиялари улар билан таъминланишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлайди ва Марказий сайлов комиссиясига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) такрорий овоз бериш ва такрорий сайлов, шунингдек бўшаб қолган ўринга депутат сайлови ўтказилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) участка сайлов комиссияларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари устидан тушган ариза ҳамда шикоятларни кўриб чиқади ва улар юзасидан қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига мувофиқ ўзга ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Участка сайлов комиссиясини тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссиясини округ сайлов комиссияси тузади. Участка сайлов комиссияси сайлов тайинлангандан кейин эллик кундан кечикмай 5—19 нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади. Башарти комиссия 7 нафаргача аъзодан иборат таркибда тузилса, раис ва котиб сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссияси таркибининг сони зарур ҳолларда кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида участка сайлов комиссияси раисининг вазифаларини идора раҳбари амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Участка сайлов комиссиясининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) участка бўйича сайловчиларнинг рўйхатини тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) сайловчиларни сайловчилар рўйхати билан таништиради, рўйхатда йўл қўйилган хатолар ва ноаниқликлар тўғрисидаги аризаларни қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда рўйхатга тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) сайлов куни ўз турар жойида бўлиш ва овоз беришда иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган сайловчиларидан сайлов конвертларини қабул қилиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) аҳолини сайлов куни ва овоз бериш жойи тўғрисида хабардор этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) овоз бериш бинолари ва сайлов қутилари ҳамда бошқа сайлов ашёлари тайёрлаб қўйилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) сайлов куни сайлов участкасида овоз беришни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) сайлов участкасида берилган овозларни ҳисоблаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) сайловга тайёргарлик кўриш ва овоз беришни ташкил этиш масалалари юзасидан тушган ариза ва шикоятларни кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига мувофиқ ўзга ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Сайлов комиссияларига аъзолик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг аъзоси шахсан берган аризасига мувофиқ, шунингдек ваколатларидан маҳрум этилгани тақдирда ўз вазифасини бажаришдан озод қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзосини ваколатларидан маҳрум этиш ҳуқуқи комиссияни тузган органга тегишли бўлиб, комиссия аъзоси ушбу Қонун талабларини бузгани ёки ўз вазифаларини мунтазам равишда эътиборсиз қолдириб келгани тақдирда ўз ваколатларидан маҳрум этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат бўлганда сайлов комиссиясининг янги аъзоси ушбу Қонунда белгиланган тартибда тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, котиби ва бошқа аъзолари сиёсий партиянинг аъзоси бўлишлари мумкин эмас. Олий Мажлис депутатлигига номзодлар сайлов комиссиясига аъзо бўлишлари мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир шахс фақат битта сайлов комиссиясига аъзо бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Сайлов комиссияларининг ишини ташкил этиш ва уларнинг ваколат муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти сайлов комиссиясининг мажлисида шу кунги комиссия таркибининг камида учдан икки қисми иштирок этса, мажлис ваколатли ҳисобланади. Комиссия қарори очиқ овоз бериш орқали комиссия умумий таркибининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Қарорга рози бўлмаган комиссия аъзолари ўзларининг алоҳида фикрларини баён этишга ҳақлидирлар, бу фикр ёзма шаклда баёнга илова қилинади. Агар овозлар тенг бўлиниб қолса, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори қуйи сайлов комиссиялари, шунингдек барча давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари, меҳнат жамоалари ва ҳарбий қисмларнинг, корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларининг ижроси учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, котиби ёки бошқа аъзоларидан бири комиссиянинг қарорига биноан сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод қилиниши мумкин. Бунда сайловни ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан унинг ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва жамоат бирлашмалари органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар сайлов комиссияларига ўз ваколатларини амалга оширишлари учун ёрдам беришлари, уларнинг иши учун зарур маълумотларни тақдим этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун керакли бинолар ва жиҳозларни сайлов комиссиялари ихтиёрига бепул бериб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов комиссияси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат органларига ва жамоат бирлашмалари органларига, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга, мансабдор шахсларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Улар кўпи билан уч кун ичида комиссия ўртага қўйган масалани қараб чиқишлари ва сайлов комиссиясига жавоб қайтаришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий сайлов комиссиясининг ваколатлари Олий Мажлис қарори билан тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Округ ва участка сайлов комиссиялари тегишли сайлов округлари бўйича депутатларнинг ваколатларини Олий Мажлис эътироф этганидан кейин ўз фаолиятларини тўхтатадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Сайлов комиссияларининг қарорлари устидан тушган шикоятларни қараб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партияларнинг органлари, ҳокимиятнинг вакиллик органлари, депутатликка номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан юқори сайлов комиссиясига ёки судга ана шу қарор қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида шикоят билан мурожаат қилишлари мумкин. Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан қарор қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят билан мурожаат қилиниши мумкин. Шикоят келиб тушганидан кейин уч кун ичида, агар сайловга олти кундан кам вақт қолган бўлса, дарҳол кўриб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. САЙЛОВНИ ТАЙИНЛАШ. ОЛИЙ МАЖЛИС ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОДЛАР КЎРСАТИШ ВА УЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Олий Мажлис депутатлари сайловини тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар сайлови аввалги чақириқ Олий Мажлис депутатларининг ваколат муддати тугашига кечи билан уч ой қолганида Олий Мажлис томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов тайинланганидан кейин кечи билан уч кун ичида сайлов куни тўғрисида матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Олий Мажлис депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия сайлов тайинланган кундан камида олти ой олдин Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган, сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида эллик минг сайловчининг имзосини тўплаган тақдирдагина у Олий Мажлис депутатлигига номзодлар кўрсатиши мумкин. Маъмурий-ҳудудий тузилмалардан бирида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) сиёсий партия эллик минг сайловчининг кўпи билан ўн фоизи имзосини тўплаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имзо варақаларида имзолар сохталаштирилган тақдирда Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиянинг сайловда қатнашиш ҳуқуқини рад этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Сайловда иштирок этиш учун сиёсий партиялар тақдим этадиган ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис депутатлигига номзодлар кўрсатиш учун сиёсий партия сайлов тайинланганидан кейин йигирма кун ичида Марказий сайлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
партия раҳбари томонидан имзоланган сайловда қатнашиш тўғрисидаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлигининг сиёсий партия сайлов тайинланган кундан камида олти ой олдин рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи маълумотномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзо варақалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин Марказий сайлов комиссияси сиёсий партия вакилига ариза қабул қилинган кун қайд этилган маълумотнома беради. Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида беш кунлик муддат ичида сиёсий партиянинг сайловда қатнашишига ижозат бериш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилади. Сайловда иштирок этувчи партияларнинг рўйхати аризалар келиб тушиш тартибига қараб республика матбуотида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Олий Мажлис депутатлигига номзодлар кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис депутатлигига номзодлар кўрсатиш сайлов куни тайинланганидан кейин йигирма бешинчи кундан эътиборан бошланади ва сайловга қирқ беш кун қолганида тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис депутатлигига номзодлар сиёсий партияларнинг юқори органлари томонидан ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари сессияларида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар депутатликка икки юз эллик нафар номзод, яъни ҳар бир сайлов округидан биттадан депутатликка номзод кўрсатишга ҳуқуқлидирлар. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари тегишли ҳудудда жойлашган ҳар бир сайлов округида биттадан депутатликка номзод кўрсатишга ҳуқуқлидирлар. Бир шахс фақат битта округдан депутатликка номзод этиб кўрсатилиши мумкин. Депутатликка номзод танлаш тартибини сиёсий партиялар ва ҳокимият вакиллик органларининг ўзлари ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар фақат ўз партияси аъзоларини ёки партиясизларни, ҳокимиятнинг вакиллик органлари эса шахсларни у ёки бу партияга мансублигидан қатъи назар, депутатликка номзод этиб кўрсатишга ҳуқуқлидир. Депутатликка номзодлар кўрсатиш тўғрисида баён тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиянинг, ҳокимият вакиллик органининг раҳбари депутатликка номзодларни рўйхатга олиш илтимоси баён этилган ариза билан Марказий сайлов комиссияси мурожаат қилади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий партия юқори органининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг Олий Мажлис депутатлигига номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий партия юқори органининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари сессиясининг Олий Мажлис депутатлигига номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги баёни, унда депутатликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партияга мансублиги, шунингдек сайлов округининг номи ва тартиб рақами кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутатликка номзоднинг тегишли сайлов округидан номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун 23-моддасининг олтинчи қисмида қайд этиб ўтилган шахслар учун, улар Олий Мажлис депутати этиб сайлангудек бўлсалар, эгаллаб турган лавозимларидан бўшаш тўғрисидаги аризалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларни тақдим этган шахсга Марказий сайлов комиссияси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий сайлов комиссияси етти кунлик муддат ичида тақдим этилган ҳужжатларни текшириб чиқади ва уларнинг ушбу Қонун талабларига мувофиқлиги тўғрисида ўз хулосасини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлар ва ушбу Қонун талабларидан четга чиқиш ҳоллари тўғрисида бу ҳужжатларни тақдим этган сиёсий партияларнинг ва ҳокимият вакиллик органларининг раҳбарларини белгиланган тартибда хабардор этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Олий Мажлис депутатлигига номзодларга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судланганлиги Қонунда белгиланган тартибда бекор қилинмаган ёки олиб ташланмаган фуқаролар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайлов тайинланган кунга қадар сўнгги беш йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшамаган фуқаролар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмаларнинг ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари Олий Мажлис депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат аъзолари, судьялар, Бош прокурор ва прокуратура органларининг мансабдор шахслари, вазирликлар, идоралар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, ҳокимият ижроия органларининг мансабдор шахслари (вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг ҳокимларидан ташқари) депутат этиб сайлангудек бўлсалар, эгаллаб турган лавозимларидан бўшаш тўғрисида ариза берганлари тақдирдагина Олий Мажлис депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Олий Мажлис депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар ва ҳокимият вакиллик органларидан Олий Мажлис депутатларига номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатларни қабул қилишни рўйхатга олиш муддати тугашига етти кун қолганида тўхтатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунга мувофиқ депутатликка номзод этиб кўрсатилган шахсга рўйхатга олинганлик гувоҳномаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатликка номзодларни рўйхатга олиш сайловга ўттиз беш кун қолганида тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли округ сайлов комиссияси депутатликка номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганидан кейин беш кун ичида депутатликка номзоднинг фамилиясини, исми ва отасининг исмини, туғилган йилини, партияга мансублигини, эгаллаб турган лавозимини, иш ва турар жойини, шунингдек уни депутатликка номзод этиб кўрсатган органнинг номини қайд этган ҳолда рўйхатга олинганлик тўғрисидаги хабарни маҳаллий матбуотда эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. САЙЛОВОЛДИ ТАШВИҚОТИ. ОЛИЙ МАЖЛИС ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОДЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Сайловолди ташвиқоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловолди ташвиқоти депутатликка номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатликка номзодларга оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда, ўз сайловчилари билан ҳам йиғилишларда, ҳам сайловчилар учун қулай бўлган бошқа шаклда учрашувлар ўтказишда тенг ҳуқуқ берилади.Сайловчиларнинг йиғилишлари участка сайлов комиссияси томонидан туман, шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда ташкил этилади. Сайлов комиссиялари, туманлар ва шаҳарларнинг ҳокимликлари Олий Мажлис депутатлигига номзодларга йиғилишлар ўтказиш учун жиҳозланган бинолар ажратадилар. Йиғилишлар ва учрашувлар ўтказиладиган вақт ва жой сайловчиларга барвақт хабар қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари депутатликка номзодларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни ташкил этишда, зарур маълумот ва ахборот материаллари олишда ёрдам кўрсатишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияларга ўзининг келгуси фаолият дастури билан чиқиш ҳуқуқи берилади. Партиялар ва депутатликка номзодларнинг дастурлари республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига қарши қаратилган бўлмаслиги, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилмаслиги, унда уруш, миллий адоват, ирқий ва диний хусумат тарғиботи, конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини камситувчи хатти-ҳаракатларга даъват бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов куни ташвиқот юритишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Ишончли вакиллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис депутатлигига номзод беш нафарга қадар ишончли вакилга эга бўлиши мумкин. Ишончли вакиллар номзод депутат этиб сайланиши учун ташвиқот юритадилар, давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг органлари, сайловчилар билан ўзаро муносабатларда, шунингдек сайлов комиссияларида номзоднинг манфаатларини ҳимоя қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатликка номзод рўйхатга олингандан кейин ўз ишончли вакилларини ўзи белгилайди ва бу ҳақда округ сайлов комиссиясига маълум қилади. Сайлов комиссияси ишончли вакилларни рўйхатга олиб, уларга гувоҳнома беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис депутатлигига номзод округ сайлов комиссиясига маълум қилган ҳолда сайловга қадар ўз ишончли вакилини истаган вақтида ваколатидан маҳрум қилиши ва уни бошқаси билан алмаштириши мумкин. Ишончли вакил истаган вақтида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли вакил сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Олий Мажлис депутатлигига номзодларни сайловолди тадбирларида иштирок этишлари учун ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларидан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис депутатлигига номзод қилиб рўйхатга олинган шахс сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш, сайловолди йиғилишларида сўзга чиқиш, телевидение кўрсатувлари ва радио эшиттиришларида қатнашиш вақтида сайловни ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда, ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод бўлиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Олий Мажлис депутатлигига номзоднинг транспортда текинга юриш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис депутатлигига номзод рўйхатга олинганидан кейин тегишли сайлов округи доирасида давлат пассажир транспортининг барча турларида (таксидан ва транспорт бошқа турларининг буюртма йўналишларидан ташқари) текинга юриш ҳуқуқига эга бўлади. Сайлов округидан ташқарида яшовчи депутатликка номзод ҳам сайлов округига келиш ва ундан турар жойига қайтишда ана шундай ҳуқуқдан фойдаланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Олий Мажлис депутатлигига номзодлик мақомидан маҳрум этиш. Депутатликка номзодликдан воз кечиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия, ҳокимият вакиллик органи, сайловчилар ташаббускор гуруҳи сайловга қадар истаган вақтида у ёки бу шахсни депутатликка номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги ўз қарорини бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бундай шахс Марказий сайлов комиссияси томонидан депутатликка номзодлик мақомидан маҳрум этилади. Сиёсий партия, ҳокимият вакиллик органи номзодлар кўрсатиш муддати тугагунига қадар Марказий сайлов комиссиясига янги номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида таклиф киритиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(29-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олинган депутатликка номзодлар уларни Олий Мажлис депутатлигига номзод этиб кўрсатган партия ўз фаолиятини тўхтатган тақдирда ҳам депутатликка номзодлик мақомидан маҳрум бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис депутатлигига номзод сайловга қадар истаган вақтида номзодликдан воз кечиши мумкин. Бунинг учун у Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. САЙЛОВЧИЛАРНИНГ РЎЙХАТЛАРИ. САЙЛОВ БЮЛЛЕТЕНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Сайловчиларнинг рўйхатларини тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов кунига қадар ёки сайлов кунида 18 ёшга тўладиган, рўйхат тузилаётган вақтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиб келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фамилиялари сайловчилар рўйхатига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчилар рўйхати ҳар бир сайлов участкаси бўйича участка сайлов комиссияси томонидан тузилади ва уни комиссия раиси билан котиби имзолайди. Участка сайлов комиссияси сайловчилар рўйхатини тузиш ишида қатнашишга жамоатчилик вакилларини жалб этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманлар ва шаҳарларнинг ҳокимликлари сайловчиларни ҳисобга олишни таъминлайдилар ва участка сайлов комиссияларига тегишли ҳудудда истиқомат қилувчи сайловчилар тўғрисида сайловчилар рўйхатини тузиш учун зарур маълумотларни берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий қисмлардаги ҳарбий хизматчи-сайловчиларнинг, ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ва бошқа сайловчиларнинг, башарти улар ҳарбий қисмлар жойлашган ерда истиқомат қилсалар, рўйхатлари ҳам ҳарбий қисмларнинг командирлари тақдим этган маълумотлар асосида тузилади. Ҳарбий қисмлардан ташқарида истиқомат қилувчи ҳарбий хизматчилар ўзларининг турар жойлари бўйича умумий асосларда сайловчилар рўйхатига киритиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида тузилган сайлов участкалари бўйича сайловчиларнинг рўйхатлари мазкур муассасалар (идоралар) раҳбарларининг тақдим этган маълумотлари асосида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчиларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатларида овоз беришни ташкил этиш учун қулай бўлган тартибда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатда ҳар бир сайловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва манзили акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Фуқароларни сайловчилар рўйхатлари билан таништириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчиларнинг рўйхатлари сайловга ўн беш кун қолганида, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган жойларда тузилган сайлов участкаларида эса сайловга етти кун қолганида ҳамма танишиши учун тақдим қилинади. Участка сайлов комиссияси рўйхат билан танишиш жойи ва вақти тўғрисида сайловчиларни хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларга участка сайлов комиссияси биносида сайловчилар рўйхати билан танишиш имконияти таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Сайловчилар рўйхатлари хусусида баҳслашув
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси сайловчилар рўйхатидаги хато ёки ноаниқлик тўғрисида участка сайлов комиссиясига арз қилиши мумкин. Участка сайлов комиссияси йигирма тўрт соат ичида бундай аризани кўриб чиқиши ва хатони тузатиши ёки аризачига унинг аризаси рад этилишининг асослари кўрсатилган ҳолда маълумотнома бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракати ва қарори устидан қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Сайлов бюллетени
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов бюллетенига депутатликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми алифбо тартибида киритилиб, унинг туғилган йили, партияга мансублиги, эгаллаган лавозими (машғулотининг тури) ва уни депутатликка номзод этиб кўрсатган органнинг номи кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан сайлов округи аҳолисининг кўпчилиги муомала қиладиган тилларда нашр этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Сайлов бюллетенларини етказиб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларини округ сайлов комиссияларидан сайловга камида уч кун қолганда оладилар. Сайлов бюллетенлари берилганлиги ва олинганлигини тегишли округ ва участка сайлов комиссияларининг раиси ёки раис ўринбосари ёхуд котиби ўз имзоси билан тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. ОВОЗ БЕРИШ ВА САЙЛОВ НАТИЖАЛАРИНИ АНИҚЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Овоз бериш биноси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз бериш махсус ажратилган биноларда ўтказилиб, бу биноларда яширин овоз бериш учун етарли миқдорда кабиналар ёки хоналар тайёрланган бўлиши, сайлов бюллетенлари бериш учун жой ажратилган ва сайлов қутилари қўйилган бўлиши лозим. Сайлов қутилари уларнинг ёнига овоз берувчилар албатта яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналаридан ўтиб борадиган қилиб жойлаштирилади. Овоз бериш биносида бошқа ҳеч қандай сиёсий тадбир ўтказилишига рухсат этилмайди. Бинони жиҳозлаш ва унда зарур тартибни сақлаб туриш масъулияти участка сайлов комиссияси зиммасида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Овоз бериш вақти ва жойи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз бериш сайлов куни соат 7 дан соат 20 гача ўтказилади. Овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида участка сайлов комиссияси сайловга камида ўн кун қолганида сайловчиларни хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийларда, дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, шунингдек олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда тузилган сайлов участкаларида, башарти рўйхатга киритилган барча сайловчилар овоз бериб бўлган бўлса, участка сайлов комиссияси исталган вақтда овоз бериш тугаганлигини эълон қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Овоз беришнинг бошланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов куни овоз бериш биноси, участка сайлов комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлгандагина очилади. Сайлов комиссиясининг раиси комиссия аъзолари ҳозирлигида сайлов қутисини муҳрлайди, сайлов бюллетенлари ва сайловчиларнинг рўйхатларини комиссия аъзолари ўртасида тақсимлайди ҳамда сайлов бошланганлигини эълон қилади. Сайлов бюллетенларининг умумий сони алоҳида ҳужжат билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Сайловчиларнинг шахсини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз бериш биносига келгач, сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади ҳамда сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Шундан кейин унга сайлов бюллетени берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирор-бир сабабга кўра сайловчилар рўйхатига фамилиялари кирмай қолган сайловчиларнинг фамилиялари, сайловчининг шахси, фуқаролиги ва турар жойини тасдиқловчи ҳужжатга асосан сайловчилар рўйхати иловасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Овоз бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов бюллетени овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади. Сайлов бюллетенини тўлдириш вақтида овоз берувчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади. Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имконига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра, сайлов комиссияси таркибига кирмаган шахсни кабина ёки хонага таклиф қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловда сайловчи ўзи қарши овоз бераётган номзодларнинг сайлов бюллетенидаги фамилияларини ўчиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлдирилган бюллетенни овоз берувчи сайлов қутисига ташлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бузиб қўйилган сайлов бюллетени сайловчининг илтимосига кўра янгиси билан алмаштирилиши мумкин. Бузиб қўйилган сайлов бюллетенлари ҳисобга олиниши, бекор қилиниши ва алоҳида сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов куни ўз турар жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз турар жойидаги участка сайлов комиссиясидан сайлов варақасини талаб қилиб, бир қарорга келгач, тўлдирилган сайлов варақасини конвертга солиб, уни ёпиқ ҳолда участка комиссиясида қолдириши мумкин. Сайловчи сайлов варақасини олганлиги ҳақида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Сайлов варақасининг шакли Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим сайловчилар саломатлигининг яхши эмаслиги ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаганлари тақдирда, уларнинг илтимосига кўра участка сайлов комиссияси комиссия аъзоларига овоз беришини ана шу сайловчилар турган жойда ташкил этишни топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз бериш тугагач, сайлов қутиларини очишдан олдин участка сайлов комиссиясининг аъзолари иштирокида сайлов варақалари солинган ёпиқ конвертлар қутиларга ташланади. Фойдаланилмаган барча сайлов бюллетенлари участка сайлов комиссияси томонидан санаб чиқилади ва бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов қутилари участка сайлов комиссиясининг раиси овоз бериш тугаганини эълон қилганидан кейин участка сайлов комиссияси томонидан очилади. Овоз бериш тугагунига қадар сайлов қутиларини очиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссияси участкадаги сайловчиларнинг умумий сонини, сайлов бюллетенлари ва варақаларни олган сайловчиларнинг сонини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссияси сайлов участкасида ҳар бир номзод бўйича берилган овозларни алоҳида-алоҳида санаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов қутиларидаги сайлов бюллетенлари ва варақаларига асосан комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг умумий сонини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир депутатликка номзодни ёқлаб ва унга қарши берилган овозлар сонини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар, сайлов варақалари сонини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчилар томонидан бюллетенларга ва сайлов варақаларига қўшимча тарзда ёзилган фуқароларнинг фамилиялари бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланмаган намунадаги сайлов бюллетенлари ва варақалари, шунингдек овоз бериш чоғида биттадан ортиқ номзоднинг фамилияси қолдирилган сайлов бюллетенлари ва варақалари ҳақиқий эмас деб топилади. Сайлов бюллетени ёки варақасининг ҳақиқийлиги шубҳа туғдирса, масала участка сайлов комиссияси томонидан овозга қўйиш орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овозларни санаб чиқиш натижалари участка сайлов комиссиясининг мажлисида қараб чиқилиб, баёнда акс эттирилади. Баён раис, раис ўринбосари, комиссия котиби, комиссиянинг бошқа аъзолари томонидан имзоланади ва белгиланган тартибда тегишли округ сайлов комиссиясига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Округ бўйича сайлов натижаларини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссияларининг баёнлари асосида округ сайлов комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
округ бўйича сайловчиларнинг умумий сонини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайлов бюллетенлари ва варақалари олган сайловчиларнинг сонини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг сонини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир депутатликка номзодни ёқлаб ва унга қарши берилган овозлар сонини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенлари ва варақалари сонини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Округ бўйича сайлов натижалари сайлов комиссияси мажлисида аниқланиб, баёнда акс эттирилади. Баён раис, раис ўринбосари, комиссия котиби, комиссиянинг бошқа аъзолари томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Олий Мажлисга депутатлар сайловининг натижаларини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлисга депутатлар сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан олинган баёнлар асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика бўйича сайловчиларнинг умумий сонини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайлов бюллетенлари ва варақалари олган сайловчиларнинг сонини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг сонини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир депутатликка номзодни ёқлаб ва унга қарши берилган овозларнинг сонини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутатликка номзодлар кўрсатган ҳар бир сиёсий партияни ёқлаб берилган овозларнинг умумий сонини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенларининг сонини аниқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз беришда иштирок этган сайловчилар ярмидан кўпининг овозини олган Олий Мажлис депутатлигига номзод депутат этиб сайланган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти сайловчиларнинг рўйхатига киритилган сайловчиларнинг ярмидан ками сайловда иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов чоғида йўл қўйилиб, оқибат натижада овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарлик туфайли сайлов умуман ёки айрим сайлов округлари ёхуд айрим сайлов участкалари бўйича ўтмаган деб топилиши мумкин. Сайловни ҳақиқий эмас деб топишга доир қарор Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинади ва бу қарор устидан сайлов якунлари эълон қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим сайлов участкаларида сайлов ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда Марказий сайлов комиссиясининг қарорига биноан ана шу участкалар бўйича овоз бериш натижалари, башарти бу натижаларсиз ҳам сайлов умуман ҳақиқий деб топилиши мумкин бўлса, сайловнинг умумий натижаларидан чиқариб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий сайлов комиссияси сайлов якунлари бўйича баён тузади ва қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда. Такрорий овоз бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти сайлов округи бўйича Олий Мажлис депутатлигига икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлса-ю, улардан бирортаси ҳам сайланмаса, округ сайлов комиссияси энг кўп овоз олган икки нафар номзод бўйича округда такрорий овоз беришни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилади ва бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси ҳамда округ сайловчиларини хабардор қилади. Такрорий овоз бериш ушбу Қонуннинг талабларига риоя этган ҳолда икки ҳафта ичида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган Олий Мажлис депутатлигига номзод, башарти рўйхатга киритилган сайловчиларнинг ярмидан кўпи овоз беришда иштирок этган ва уни ёқлаб берилган овозлар сони унга қарши берилган овозлар сонидан кўп бўлган бўлса, сайланган деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда. Такрорий сайлов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ҳолларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) башарти сайлов округида сайлов ўтмаган ёхуд ҳақиқий эмас деб топилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) башарти такрорий овоз бериш Олий Мажлисга депутат сайланганлигини аниқлаш имконини бермаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) башарти сайлов округи бўйича Олий Мажлис депутатлигига кўпи билан икки номзод овозга қўйилган ва улардан бирортаси ҳам сайланмаган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) башарти Марказий сайлов комиссияси ушбу Қонун 46-моддасининг учинчи қисмида кўрсатиб ўтилган сабабга кўра депутатни рўйхатга олишни рад этган бўлса, такрорий сайловлар ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такрорий сайлов Марказий сайлов комиссиясининг топшириғига биноан округ сайлов комиссияси томонидан ўтказилади. Бунда Марказий сайлов комиссияси такрорий сайлов янги таркибдаги округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан ўтказилиши зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Овоз бериш асосий сайлов ўтказиш учун тузилган аввалги сайлов участкаларида ва сайловчиларнинг рўйхатлари бўйича ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий сайлов ўтказиш вақтида номзодни кўрсатилган ва Олий Мажлис депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган шахс ана шу ва бошқа округда такрорий сайлов чоғида депутатликка номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такрорий сайлов асосий сайловдан кейин кўпи билан бир ой ичида ўтказилади. Сайлов комиссияларини тузиш, депутатликка номзодларни рўйхатга олиш ва бошқа тадбирлар ушбу Қонунда белгиланган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда. Бўшаб қолган ўринларга Олий Мажлис депутатларининг сайловини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис айрим депутатларнинг ваколатларини ҳақиқий эмас деб топган тақдирда, шунингдек депутат чақириб олинган, бошқа сабабларга кўра депутатлик ваколатлари муддатидан олдин тўхтатилган ҳолларда тегишли сайлов округларида депутатлик ўрни бўшаб қолган вақтдан бошлаб икки ой ичида янги сайлов ўтказилади. Сайлов Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов ўтказилишига камида бир ой қолганида тайинланиб, ушбу Қонуннинг талабларига риоя қилган ҳолда ташкил этилади. Бунда округ сайлов комиссияси сайловларга йигирма беш кун қолганида, участка сайлов комиссиялари эса ўн беш кун қолганида тузилади. Депутатликка номзодларни рўйхатга олиш сайловга ўн беш кун қолганида тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис ваколат муддатининг тугашига олти ойдан кам вақт қолганида Олий Мажлис депутатининг ўрни бўшаб қолса, бўшаб қолган ўринга янги депутат сайлови ўтказилмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. ДЕПУТАТЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА САЙЛОВ ЯКУНЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда. Олий Мажлис депутатларини рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан олинган баёнлар асосида Олий Мажлисга сайланган депутатларни рўйхатга олади ва бу ҳақда депутатларни хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 23-моддаси иккинчи қисмида кўрсатиб ўтилган, Олий Мажлис депутати этиб сайланган шахслар Марказий сайлов комиссиясига Олий Мажлис депутатининг мақомига тўғри келмайдиган вазифаларни ўз зиммасидан соқит қилганлиги тўғрисида ёзма равишда маълум қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян сиёсий партиядан кўрсатилган ҳамма номзодлар, башарти улар сайловда овоз беришда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси барча сайловчиларининг камида беш фоизи овозини тўпламаган бўлсалар, Олий Мажлис депутатлари этиб рўйхатга олинмайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда. Олий Мажлис депутатлари сайловининг якунларини эълон қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов якунлари тўғрисидаги ахборотни ва Олий Мажлисга сайланган депутатларнинг рўйхатини Марказий сайлов комиссияси алифбо тартибида депутатларнинг фамилияси, исми, отасининг исмини, туғилган йили, партияга мансублиги, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, сайлов округининг тартиб рақами ва номини кўрсатган ҳолда кўпи билан ўн кун ичида эълон қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда. Олий Мажлис депутатининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Округ сайлов комиссияси Олий Мажлис депутатларининг рўйхати матбуотда эълон қилинганидан кейин округдан сайланган депутатга унинг сайланганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис томонидан депутатнинг ваколатлари тасдиқланганидан кейин депутат этиб сайланганлиги тўғрисида унга берилган гувоҳнома Олий Мажлис депутати гувоҳномаси билан алмаштирилади. Депутатга белгиланган намунадаги кўкракка тақиладиган нишон берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда. Сайловнинг молиявий таъминоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Олий Мажлис депутатлигига номзодларни бошқа маблағлар ҳисобидан пул билан таъминлаш ва ўзга тарзда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг сиёсий партиялари, жамоат бирлашмалари, корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва фуқаролари ўз маблағларини ихтиёрий равишда сайлов ўтказиш учун беришлари мумкин. Бу маблағларни Марказий сайлов комиссияси сайлов кампанияси вақтида фойдаланиш учун қабул қилиб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-модда. Олий Мажлисга сайлов тўғрисидаги Қонунни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчиларнинг Олий Мажлисга сайлаш ва сайланиш, сайловолди ташвиқоти олиб бориш ҳуқуқларини амалга оширишларига зўравонлик, алдаш, таҳдид қилиш ёки бошқа йўл билан қаршилик кўрсатаётган шахслар, шунингдек сохта сайлов ҳужжатлари тузган, овозларни атайин нотўғри санаб чиққан, яширин овоз беришни бузган ёки ушбу Қонун бошқача тарзда бузилишига йўл қўйган сайлов комиссияларининг аъзолари, бошқа мансабдор шахслар, сиёсий партияларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ белгиланган жавобгарликка тортиладилар. Депутатликка номзод тўғрисида сохта маълумотларни эълон қилган ёки ўзгача тарзда тарқатган шахслар ҳам жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 28 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
990-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда; 1999 й., 9-сон, 206-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2003 й., 9-10-сон, 132-модда)