07.08.2024 йилдаги ЎРҚ-940-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 09.11.2024 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 9 июлда қабул қилинган

Сенат томонидан 2024 йил 10 июлда маъқулланган

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирламчи энергия ресурслари — бевосита ёқилғи сифатида ишлатилиши мумкин бўлган табиий ресурслар (нефть, табиий газ, кўмир);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат энергетика реестри — энергия субъектлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган маълумотлар базаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат энергетика реестрига киритилган субъектлар — йилига беш юз ҳамда ундан ортиқ тонна шартли ёқилғини ва (ёки) икки юз эллик ва ундан ортиқ тонна мотор ёқилғисини истеъмол қиладиган юридик шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи — хом нефть, учувчан нефть, оғир нефть ва бошқа нефть маҳсулотлари, табиий газ, шунингдек ёқилғи сифатида фойдаланиладиган кўмир, кокс ва бошқа маҳсулотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика ресурслари — табиий ва бошқа манбалардан ишлаб чиқариладиган ёқилғи ва энергиянинг барча турлари йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари — ёқилғи-энергетика ресурсларининг бир ёки бир нечта турларини истеъмол қилувчи юридик ва жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика ресурсларини ишлаб чиқарувчилар — ёқилғи-энергетика ресурсларининг бир ёки бир нечта турларини ишлаб чиқарувчи юридик ва жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика ресурсларининг истеъмол нормаси — шартли ёки натурал бирликларда ўлчанадиган, маълум бир сифатдаги маҳсулот (ишлар, хизматлар) бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ёқилғи, иссиқлик ва электр энергиясининг миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика ресурсларини истеъмол қилишнинг йўл қўйиладиган энг юқори ҳажми — бир йилгача бўлган муддатга талаб қилинадиган ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолининг йўл қўйиладиган ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолининг прогрессив нормалари — бир йилдан беш йилгача бўлган муддатга шакллантириладиган ва ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмоли нормаларини камайтириш бўйича асослантирилган таклифларга мос келадиган ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмоли нормаларининг камайиб борувчи қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш — ёқилғи-энергетика ресурсларининг асоссиз сарфланишини бартараф этишга ва уларнинг энг мақбул турларидан фойдаланишга қаратилган тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика ресурсларини истеъмол қилишнинг амалдаги нормалари — ёқилғи-энергетика ресурсларининг маҳсулотини (ишларини, хизматларини) ишлаб чиқариш чоғидаги ресурслар истеъмолининг ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолини минималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда бир йилгача бўлган муддатга шакллантириладиган нормалари қийматларининг тоифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккиламчи энергия ресурслари — бирламчи энергия ресурсларини технологик жараёнларда ўзгартириш орқали олинадиган ёқилғи-энергетика ресурслари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ёқилғи-энергетика ресурслари — табиатда мавжуд бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча табиий ҳамда бошқа манбалардан ишлаб чиқариладиган ёқилғи ва энергия турларининг йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибга солинадиган фаолият турлари — иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув таъминоти билан шуғулланадиган, ўзига нисбатан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нархлар (тарифлар) тартибга солинадиган табиий монополиялар субъектлари, ташкилотлар, коммунал хўжалиги корхоналари томонидан амалга ошириладиган фаолият турлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартли ёқилғи — техник-иқтисодий ҳисоб-китобларда қабул қилинган, норматив ҳужжатлар ва стандартлар билан тартибга солинадиган, ҳар хил турдаги органик ёқилғининг иссиқлик қийматини солиштириш учун хизмат қиладиган бирлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия аудити — фойдаланилган ёқилғи-энергетика ресурслари ва энергия самарадорлиги кўрсаткичлари тўғрисидаги ишончли маълумотларни тўплашга, уларга ишлов беришга ҳамда уларни таҳлил қилишга, шунингдек хулоса тайёрлашга қаратилган фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия самарадорлиги — ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш натижасида олинган самаранинг унга сарфланган ёқилғи-энергетика ресурслари харажатларига нисбатини акс эттирувчи кўрсаткич;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги кўрсаткичлари — юридик ва жисмоний шахсларнинг энергияни тежаш ва энергия самарадорлигига доир тадбирларни амалга ошириш чоғидаги фаолияти натижаларини тавсифловчи кўрсаткичлар;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш — ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш чоғидаги энергия сарфини маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар ва хизматлар кўрсатиш ҳажмини қисқартирмаган ҳолда камайтиришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий, техник, технологик, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишнинг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунийлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобдорлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

очиқлик;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаффофлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Энергия самарадорлигини оширишга доир стандартларни ишлаб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги махсус ваколатли давлат органи ҳамда бошқа масъул вазирликлар ва идоралар билан биргаликда энергияни тежовчи технологиялар ва асбоб-ускуналарга доир талабларни белгиловчи миллий стандартларни хатловдан ўтказади, шунингдек энергияни тежовчи технологияларга, маҳсулотлар, асбоб-ускуналар, маиший техника воситаларига ва уларда энергия самарадорлигини ошириш жараёнларига оид зарур талабларни назарда тутувчи халқаро стандартларни кўриб чиқади ҳамда қуйидаги тадбирларни ўз ваколатлари доирасида амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат объектларида ва биноларда энергия истеъмоли юқори бўлган қурилмалар, асбоб-ускуналар, маҳсулотлар, жараёнларнинг ва технологияларнинг энергия самарадорлигини оширишнинг миллий стандартлари тасдиқланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

асбоб-анжомлар, ускуналар, маҳсулотлар, машиналар ва технологияларнинг энергетик хусусиятларига доир энг кам ва энг кўп талабларни белгилайди;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт қилувчилар, ишлаб чиқарувчилар ва сотувчиларга энергия самарадорлигининг миллий стандартларига мос бўлмаган ҳар қандай қурилмалар, ускуналар, маҳсулотларни ва технологияларни сотишни тақиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт қилувчилар, ишлаб чиқарувчилар ва сотувчиларга нисбатан уларнинг қурилмалари, асбоб-ускуналари, маҳсулотлари ва технологиялари энергия самарадорлигининг миллий стандартларига мувофиқлиги тўғрисида сертификат олиш учун синовлар ва ўлчовларни амалга ошириш талабларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Синовлар, ўлчовлар ва сертификатлаштиришга доир ишлар белгиланган тартибда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан аккредитация қилинган муассасалар томонидан амалга оширилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилмалар, асбоб-ускуналар, маҳсулотлар ва технологиялар учун энергия самарадорлиги миллий стандартлари эълон қилинганидан кейин бир йил ўтгач мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишда энергиядан самарали ҳамда хавфсиз фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежовчи технологияларни ишлаб чиқариш ва жорий этишни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланилишини йўлга қўйиш ҳамда ёқилғи-энергетика ресурсларини истеъмол қилишнинг мақбул йўллари ва усулларини белгилаш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика ресурсларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишни таъминлашда замонавий бошқарув усулларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежовчи замонавий асбоб-ускуналар, технологиялар, ўлчов воситалари ҳамда самарали назорат тизимлари жорий этилишини рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги фундаментал, илмий ва амалий тадқиқотларни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика ресурсларини ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ва истеъмол қилувчилар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқариш ва истеъмолга кенг жорий этиш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

энергетика хизматлари бозорини ривожлантириш, мазкур йўналишда давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторнинг иштирокини янада кенгайтириш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда энергия самарадорлигини ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш даражасини ошириш учун молиявий ва фискал механизмларни ҳамда рағбатлантириш шаклларини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат дастурларининг ишлаб чиқилишини ҳамда амалга оширилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларини, шунингдек энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги бошқа кўрсаткичларни тасдиқлайди ҳамда уларга эришиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ёқилғи-энергетика ресурсларини истеъмол қилиш нормаларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш тартибини белгилайди;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия самарадорлигини давлат экспертизасидан ўтказиш тартибини ва шартларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергия аудитидан ўтказиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малакали энергетика менежерини тайёрлашни ташкил этиш, энергетика менежерини сертификатлаштириш ва сертификатга эга бўлган шахслар орасидан энергетика менежерини танлаб олиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

энергия самарадорлиги сертификатларини (оқ сертификатларни) жорий этиш тартибини белгилайди.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Махсус ваколатли давлат органининг энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурларини ва бошқа дастурларни, стратегияларни ишлаб чиқади, амалга оширади ҳамда назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ҳамда қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат ахборот тизимини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат дастурларининг мақсадли кўрсаткичларига эришишга қаратилган тадбирларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тадбирларининг режалари бажарилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилади ҳамда мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги мақсадли кўрсаткичларни ҳисоб-китоб қилиш услубиётини ишлаб чиқади;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги услубий ва ахборот таъминотини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат энергетика реестрига киритилган субъектлар томонидан энергия аудити натижаларининг бажарилиши мониторингини юритади ва таҳлил қилади, шунингдек ушбу субъектлар энергетика паспортларининг электрон реестрини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган ўқув марказларининг реестрини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежашни, ундан оқилона фойдаланишни ва энергия самарадорлигини оширишни рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисидаги йиллик ҳисоботни тайёрлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги илғор жаҳон тажрибасини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан энергияни тежайдиган технологиялардан ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг афзалликлари тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилади ҳамда тушунтириш ишларини ташкил этади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда Ўзэнергоинспекция деб юритилади) ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар ва иншоотларни, шу жумладан кўп квартирали уйларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва фойдаланишга топширишда уларда энергияни тежайдиган ва энергия жиҳатидан самарадор технологиялардан фойдаланишнинг шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлигини текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар ва иншоотларни, шу жумладан кўп квартирали уйларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлашда иссиқлик сақловчи қурилиш материалларини, шунингдек конструкцияларни қўллашга ҳамда муқобил энергия манбаларини ва энергияни тежайдиган қурилмаларни мажбурий тарзда ўрнатиш талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, бундан якка тартибдаги уйлар қурилиши мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

товарлар (ишлар, хизматлар), бинолар ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги ва энергияни тежаш, шунингдек энергиядан оқилона фойдаланиш нормаларига ҳамда унинг сифат кўрсаткичларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунда белгиланган ҳолларда юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш масалаларини оммавий ахборот воситалари ёрдамида кенг тарғиб этади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Энергия сервис компаниялари ва энергия сервис шартномаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Энергия сервис компаниялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия сервис компанияси энергетика хизматларини кўрсатиш шартномасига мувофиқ энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлигини ошириш мақсадида қурилиш, қурилиш-монтаж ва созлаш ишларини бажариш, энергия қурилмаларини ишга тушириш ҳамда бундай қурилмалар мавжуд бўлган объектларда энергия аудитини ўтказиш, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш билан комплекс равишда шуғулланадиган юридик шахсдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи энергия сервис компаниялари фаолиятини ривожлантиришнинг стратегик режасини ишлаб чиқади ва келишади, мазкур режа қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқларининг ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг бинолари ва иншоотларида энергия самарадорлигини ошириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича талабларни белгилашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

энергия сервис компанияларини молиялаштириш ва ривожлантиришга кўмаклашишни.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи энергия сервис компанияларини аккредитация қилиш жараёнини (аризаларни кўриб чиқиш, баҳолаш, энергия сервис компанияларини аккредитация қилиш ва уларнинг рўйхатини юритиш) қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этади ва амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш масалалари бўйича энергия сервис шартномаларига доир талабларни ишлаб чиқади. Унда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ҳамда энергия сервис компанияларининг уларни амалга ошириш борасидаги мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича ишлар режаси, шу жумладан мақсадли дастурни амалга ошириш босқичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир чора-тадбирга доир инвестициялар қийматини баҳолаш ҳамда энергия ҳажмлари ва харажатларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномани тузиш ва бекор қилиш шартларини кўрсатган ҳолда, шартноманинг мезонларини, шунингдек бошқа қоидаларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия сервис компанияларига режадаги ишларни бажаришда кўмаклашадиган пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотларининг ёки бошқа сервис ташкилотларининг иштирокини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган ишларни баҳолаш ва синовлардан ўтказиш режаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

шартноманинг молиявий шартлари;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномага ўзгартиришлар киритиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Энергия сервис шартномаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия сервис шартномаси энергия сервис компанияси ва истеъмолчи ўртасидаги келишув бўлиб, у энергия сервис компаниясининг энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлигини оширишга қаратилган хизматлари (ишлари) юзасидан тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия сервис шартномасида қуйидагилар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия сервис компанияси томонидан энергия сервис шартномасини бажариш натижасида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишга қаратилган хизматлар (ишлар) кўрсатиш шартлари ҳамда ушбу хизматларнинг (ишларнинг) ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия сервис шартномасининг амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган бошқа шартлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия сервис шартномасига қўшимча равишда қуйидагилар киритилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартноманинг амал қилиш даврида ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишнинг бошқа шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланиладиган ёқилғи-энергетика ресурсларини ўлчаш воситаларини ўрнатиш ва ишга тушириш юзасидан энергия сервис компаниясининг мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

энергия сервис шартномасини амалга ошириш натижасида тежалган ёқилғи-энергетика ресурсларининг миқдоридан келиб чиқиб, энергия сервис хизмати учун мукофот пулларини тўлаш.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлари билан энергия сервис шартномалари қонунчиликка мувофиқ тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Энергетика менежменти, энергия аудити ва энергетика экспертизаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Энергетика менежменти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика менежменти ёқилғи-энергетика ресурслари сарфини камайтириш ва мақбуллаштириш, истеъмолчилар учун зарур миқдордаги ёқилғи-энергетика ресурсларини ишлаб чиқариш, ташиш ва улардан фойдаланиш жараёнларини доимий бошқариш тизимидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика менежменти Давлат энергетика реестрига киритилган субъектларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика менежменти жорий этилган субъектлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика ресурслари сарфини камайтириш ва мақбуллаштиришга оид тадбирларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

энергетика менежменти соҳасидаги ходимларни (энергетика менежерларини) ўқитиш ва уларни аттестациядан ўтказиш ишларини ташкил этади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро стандартлар талабларига мувофиқ энергетика менежменти тизими жорий этиладиган вазирликлар ва идораларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасини услубий ва ахборот жиҳатдан қўллаб-қувватлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга ошириладиган услубий ва ахборот жиҳатдан қўллаб-қувватлаш қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича услубий ва ахборотга оид ҳужжатларни тайёрлаш, давлат органлари ва ташкилотларига етказиб бериш ҳамда уларнинг қўлланилишини мониторинг қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги энг самарали лойиҳаларни танлаб олишни ва амалга оширишни таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

мониторинг тизимини жорий этиш ва уни такомиллаштиришга;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ривожланган давлатларнинг услубий, ахборот, техник ва ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги тажрибасини амалиётга жорий этиш бўйича тавсияларни амалга оширишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ходимларнинг малакасини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлари энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича масъул ходимларни тайинлайди, шунингдек ушбу йўналишдаги мутахассисларнинг малакасини оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида, шу жумладан Давлат энергетика реестрига киритилган субъектларда энергия менежменти бўйича ўқув дастурлари ишлаб чиқилади ва махсус ваколатли давлат органи билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи энергия аудиторлари ва энергетика менежерларининг аттестациясини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Махсус ваколатли давлат органи энергия аудиторлари ва энергетика менежерларига сертификатлаштириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда эълон қилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия аудиторлари ва энергетика менежерлари аккредитациядан ўтказилган ўқув марказларида, шу жумладан олий таълим ташкилотларида малака оширади. Ўқув марказларининг рўйхати махсус ваколатли давлат органи томонидан юритилади ва белгиланган тартибда эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Энергия аудитини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия аудити мажбурий ва ихтиёрий тарзда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий энергия аудити Давлат энергетика реестрига киритилган субъектларда дастлабки, даврий, навбатдан ташқари ва экспресс энергия аудити шаклида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки энергия аудити энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишни баҳолаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даврий энергия аудити беш йилда камида бир марта мажбурий тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Навбатдан ташқари энергия аудити Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ ўтказилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспресс энергия аудити энергия самарадорлигини ошириш имкониятларини аниқлаш, шунингдек техник ва технологик модернизация ишларини амалга ошириш натижасида эришилган энергия самарадорлиги кўрсаткичларини тезкор аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ихтиёрий энергия аудити Давлат энергетика реестрига киритилмаган истеъмолчиларда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички энергия аудити ёқилғи-энергетика ресурсларининг аниқ тури, иккиламчи энергия ресурсларидан фойдаланиш, алоҳида агрегат (агрегатлар гуруҳи) ёки энергия самарадорлигининг алоҳида кўрсаткичлари бўйича ўтказиладиган энергия аудитидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Энергия аудитини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия аудити Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия аудити энергия аудити хизматларини кўрсатувчи ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартномага асосан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия аудитининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш, улардан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш салоҳиятини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолининг прогрессив нормаларига ўтиш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежашга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергетика паспортини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия аудити натижалари бўйича ишлаб чиқилган энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар мақсадли, ҳудудий ва тармоқ дастурларига ҳамда аудит ўтказилаётган юридик шахсларнинг энергияни тежаш дастурларига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даврий энергия аудити Ўзэнергоинспекция билан келишилган ҳолда, ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган жадвалларга асосан беш йилда камида бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий энергия аудити юқори технологияли ишлаб чиқариш ускуналарини уч йилдан кам бўлган давр ичида ўрнатган ва асосий технологик ускуналарни шу давр ичида модернизация қилган ҳамда Давлат энергетика реестрига киритилган субъектларда экспресс энергия аудит шаклида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий энергия аудитини ўтказиш Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармалари билан келишилган техник топшириққа асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиёрий энергия аудити энергия аудитини ўтказиш учун ишлаб чиқилган техник топшириққа асосан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички энергия аудити Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ корхоналар ва ташкилотларнинг энергетика менежменти бўлимлари (гуруҳлари) томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички энергия аудитини ўтказувчи шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ички энергия аудитини ўтказиш ва унинг натижаларини кўриб чиқиш учун малакали мутахассисларни жалб этиш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички аудит ўтказишда юзага келган масалалар юзасидан энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш учун масъул бўлган шахслардан тушунтиришлар ва бошқа қўшимча ахборот олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Энергия аудити натижалари бўйича энергетика паспортини юритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия аудити натижалари бўйича тузилган энергетика паспортларини умумлаштиради, таҳлил қилади, уларга ишлов беради, уларни тизимлаштиради ва тегишли қарор қабул қилиш учун махсус ваколатли давлат органига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

энергия аудити натижалари бўйича тузилган энергетика паспортларининг Давлат энергетика реестрига киритилишини таъминлайди.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика паспортларини юритиш жараёнида олинган ахборот истеъмолчиларнинг (бундан жисмоний шахслар мустасно) ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиши тўғрисидаги маълумотлар мониторингини юритиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармалари энергия аудиторлари ташкилотларидан энергетика паспортлари тўғрисидаги ахборотни энергия аудитидан ихтиёрий равишда ўтказилган истеъмолчиларнинг розилиги билан олишга ҳақли.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи давлат энергетика реестрининг, давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлари асосида республика ялпи ички маҳсулотининг энергия сиғимини ҳамда ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ҳисоблайди ва таҳлил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Энергетика экспертизаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика экспертизаси аккредитация қилинган эксперт ташкилоти томонидан янги қурилаётган ва (ёки) реконструкция қилинаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текшириш учун ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика экспертизасини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика экспертизасини ўтказишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-смета ҳужжатларининг энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан мажбурий техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган энергия самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирларнинг етарлилиги ва асослантирилганлигини баҳолаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Энергетика экспертизаси ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, етказиб бериш (тақсимлаш, сотиш) ва истеъмол қилиш билан боғлиқ технологик жараёнларда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва қурилмаларнинг энергия самарадорлигини баҳолаш учун ўтказилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган объектлар, технологиялар ва асбоб-ускуналар лойиҳа-смета ҳужжатларининг энергия самарадорлигини ошириш нормаларига мувофиқлиги юзасидан энергетика экспертизасидан мажбурий тартибда ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишнинг иқтисодий механизмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги дастурлар ва лойиҳаларни молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги миллий, тармоқ ва ҳудудий дастурлар ҳамда лойиҳалар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағларини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитлашдан ва жамғарманинг бошқа молия-хўжалик фаолиятидан олинган фойда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги миллий, тармоқ ва ҳудудий дастурларни ҳамда лойиҳаларни амалга оширишдан олинган фойданинг улуши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ҳамда донор ташкилотлар томонидан ажратиладиган грантлар ва кредитлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобидан нефть-газ ва электр энергетикаси тармоқлари корхоналарининг соф фойдасидан ажратиладиган трансфертлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ёқилғи-энергетика ресурсларини шартномада белгиланган нормалардан ортиқ истеъмол қилганлик учун қўшимча тўловлардан олинган тушумлар;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Энергия истеъмолчиларига бериладиган имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия истеъмолчиларига имтиёзлар қонунга ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳа объектларида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳа объектларида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳа объектларида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш йўналишлари жумласига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида мониторинг тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида услубий ва ахборот жиҳатдан таъминлашни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбарлар ва мутахассисларнинг энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги билимлари ҳамда кўникмаларини ошириб бориш;

энергия аудити мунтазам равишда ўтказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика ресурслари сарфининг белгиланган нормаларига қатъий риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) бирлиги учун сарфланаётган ёқилғи-энергетика ресурслари йўқотишларини қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги халқаро стандартларни қўллаш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча турдаги биноларни иситиш ва совутиш, ёритиш, иссиқ ва совуқ сув таъминоти чоғидаги энергия сарфини тартибга солувчи автоматлаштирилган тизимларни жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Саноат корхоналарида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат корхоналарида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш йўналишлари жумласига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги замонавий, инновацион, энергияни тежайдиган технологияларни, шу жумладан энергияни тежайдиган хорижий технологияларини жалб этиш орқали саноат корхоналарини босқичма-босқич модернизация ва реконструкция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга қаратилган истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
цехларнинг алоҳида участкаларида ёқилғи-энергетика ресурслари ҳисобини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички энергия аудити натижалари бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбарлар ва мутахассисларнинг энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги билимлари ҳамда кўникмаларини ошириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланилаётган айрим асбоб-ускуналар учун ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолининг энг юқори нормаларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлиги учун сарфланадиган ёқилғи-энергетика ресурслари нормаларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

халқаро стандартларга мувофиқ энергетика менежменти тизимини босқичма-босқич жорий этиш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молия институтларининг, хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг маблағларини жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Қурилиш соҳасида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш йўналишлари жумласига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар, иншоотлар қурилишида ҳамда турар жойларда энергия самарадорлигини оширишга ва энергияни тежашга оид норматив кўрсаткичларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбарлар ва мутахассисларнинг энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш борасидаги билим ва кўникмаларини ошириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқдаги корхоналар ва ташкилотларда фойдаланишда бўлган асбоб-анжомлар ҳамда ускуналар учун ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолининг энг юқори нормаларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланиш майдони 200 квадрат метрдан ортиқ бўлган бинолар ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги тоифасини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар ва иншоотлар учун ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолининг энг кам нормаларини белгилаш ҳамда ушбу нормаларни ҳар беш йилда қайта кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия сарфи паст бўлган бинолар қурилишини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолининг ўртача йиллик кўрсаткичларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий ёки локал иситиш тизимига уланган кўп квартирали уйларда ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларда индивидуал ҳисоблагичларни ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

кўп квартирали уйларни ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларни иситиш (совитиш) тизимларида энергия сарфи шаффофлигини таъминлаш мақсадида ҳисоб-китобни ҳар бир истеъмолчига алоҳида ўрнатилган ҳисоблагичлар орқали амалга ошириш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия аудити натижалари бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг, хорижий ҳамда маҳаллий инвесторларнинг маблағларини жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинолар ва иншоотларни қуришда ҳамда реконструкция қилишда иссиқлик изоляцияси кўрсаткичларини таъминлашнинг асосий йўналишлари жумласига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик изоляцияси бўйича халқаро стандартлар талабларига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқликни изоляция қиладиган материаллардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки камерали деразалар ўрнатилишини рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

қуёш сув иситкичларидан, энергия сарфланиши жиҳатидан самарадор қурилиш материаллари ва конструкциялардан фойдаланиш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мукаммал таъмирланадиган бинолар ва иншоотларга нисбатан янги бинолар ҳамда иншоотларга қўйиладиган талабларни қўллаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг қарори билан қуйидаги тоифадаги бинолар ҳамда иншоотларга нисбатан ушбу моддада назарда тутилган талаблар қўлланилмаслиги мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий маданий мерос объектлари, давлат музейлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, агар энергия самарадорлиги бўйича белгиланган минимал талабларга риоя этиш бинолар ва иншоотларнинг ташқи кўриниши, тарихий аҳамияти ўзгаришига олиб келиши ёки уларга бошқача тарзда таъсир этиши мумкин бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний ташкилотларнинг бинолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

эксплуатация муддати икки йилдан ошмаган вақтинчалик иморатлар, энергия самарадорлиги паст бўлган саноат объектлари, яшаш учун мўлжалланмаган қишлоқ хўжалиги бинолари.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳар уч йилда бир марта бинолар ҳамда иншоотларнинг энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш, «энергия сарфи ноль» бўлган бинолар ҳамда иншоотлар сонини кўпайтириш тўғрисидаги ишлар юзасидан ҳисобот эълон қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Транспорт соҳасида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт соҳасида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча турдаги транспорт воситалари учун ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолининг энг юқори нормаларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия аудити натижалари бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

республикада электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва уни ривожлантириш чораларини кўриш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электромобилларни қувватлаш станциялари, автомобиль заводларида электромобиллар ишлаб чиқариш линияларини ўрнатиш ва электромобилларга ўтишни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Маиший техникадан фойдаланишда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший техникадан фойдаланишда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия самарадорлиги паст бўлган маиший техника маҳсулотларини сотишга чекловлар ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишга оид халқаро стандартларни қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший техника асбоб-анжомларининг энергия самарадорлиги тоифаларини белгилаш (тамғалаш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ёқилғи-энергетика ресурсларини истеъмол қиладиган маиший техника асбоб-анжомларини белгиланган тартибда сертификатлаштириш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синов лабораторияларини жорий этиш ва ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Иссиқлик таъминоти ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқлик таъминоти ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарида фойдаланишда бўлган асбоб-анжомлар ҳамда ускуналар учун ёқилғи-энергетика ресурслари сарфининг энг юқори нормаларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона иссиқлик диспетчерлик маркази орқали марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимларини бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик таъминоти корхоналари ва истеъмолчилар томонидан истеъмол режимларига риоя этилишини мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик энергиясининг сифат кўрсаткичларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
совитиш, вентиляция ва иссиқлик таъминоти сифатини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

иссиқлик таъминоти тармоқларида, шунингдек бинолар ва иншоотларда иссиқлик ҳимоя қилинишини яхшилаш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик таъминоти қувурларини изоляция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёндиргичларни янгилаш, ҳаво ва ёқилғи нисбатини мақбуллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик таъминоти миқдорининг ўзгаришига нисбатан иссиқ сув миқдори ўзгаришини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимларида гидравлик режимларни созлаш ва автоматлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик таъминоти соҳасида тариф сиёсатини такомиллаштириш, шу жумладан иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг ҳисоб-китобларини икки босқичли коммунал тўловлар тарифларига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

истеъмолчиларда иссиқлик энергияси (иссиқ сув) сарфини ўлчаш асбобларини тўлиқ ўрнатиш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия аудити натижалари бўйича ташкилий-техник тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қозонхоналарни модернизация ва реконструкция қилишга, энергия самарадорлиги паст бўлган қозонхоналарни босқичма-босқич фойдаланишдан чиқаришга, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш учун ёқилғи сарфини камайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик таъминоти ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлигига нисбатан сарф қилинадиган ёқилғи-энергетика ресурслари нормаларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

халқаро молия институтларининг ҳамда хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг маблағларини жалб этиш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбарлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимларида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимларида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш йўналишлари жумласига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик таъминоти марказларига уланган ижтимоий соҳа объектлари, хусусий сектор бинолари ва янги қурилган турар жой мажмуаларини иссиқлик таъминоти тизимларидан ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кондиционер ёки иссиқлик насоси ва иссиқ сув таъминоти учун мустақил совитиш (иситиш) тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий соҳа объектларида, хусусий сектор биноларида ва янги қурилган уйларда локал қозонхоналардан фойдаланиш ҳисобига табиий газ истеъмолини тежаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий соҳа объектларидан, хусусий сектор биноларидан ва янги қурилган уйлардан иборат янги мажмуани қуришда бинолар ҳамда иншоотлар учун махсус иссиқлик таъминоти тизимини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

мавжуд бинолар ва иншоотларни мукаммал таъмирлашда уларни янги бинолар ва иншоотларга нисбатан қўлланиладиган талабларга мувофиқ марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимидан ажратиш.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергетика ресурсларининг бошқа манбаларига уланиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда иссиқлик қабул қилувчи ва иссиқлик таъминоти тизимида иссиқлик йўқотилишининг олдини олиш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилганидан кейин марказлаштирилган иссиқлик таъминотига уланишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Қишлоқ ва сув хўжалигида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги тизимида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ресурсларидан фойдаланувчи истеъмолчиларнинг мавжуд насос станцияларини ҳар йили бир марта текширувдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия аудити натижалари бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

энергия жиҳатидан самарадор насосларда реактив қувватни компенсация қилиш ва уларда қуёш фотоэлектр тизимларини жойлаштириш имкониятларини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги тизимида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

энергия аудити натижалари бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва ташишда ускуналарнинг энергия самарадорлигини ошириш учун илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда такомиллаштирилган технологияларни қўллаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Ташқи ёритиш тизимларида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ёритиш тизимларида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаш ишларини халқаро стандартларга мувофиқ амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия жиҳатидан тежамкор ва юқори самарали ёритиш ускуналаридан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

энергия аудити натижалари бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда ёритиш тизимларидан вақт оралиқларига мувофиқ тарзда фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Энергия таъминоти ва бошқа ёқилғи-энергетика тармоғи ташкилотларининг энергия самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи нефть маҳсулотлари, электр ва иссиқлик энергияси ҳамда табиий газни етказиб берувчи энергия таъминоти ташкилотлари, энергиянинг чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар, суюқ ёқилғининг чакана сотувчилари ва якуний истеъмолчиларга ёқилғини тўғридан-тўғри етказиб берувчилар энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни бажариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати ҳамда мониторинги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги мониторинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги мониторингни махсус ваколатли давлат органи амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш мониторинги қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш объектларининг техник кўрсаткичларини, ёқилғи-энергетика ресурсларининг сарфланиши, шунингдек ишлаб чиқариш ҳажмлари (таннарх) ва молиявий кўрсаткичларни ўз ичига олган маълумотлар базасини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар базаси асосида ягона ахборот-таҳлил тизимини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

интеграциялашган ахборот-таҳлил тизими маълумотлари асосида иқтисодиёт тармоқлари ҳамда фаолият турлари бўйича энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш юзасидан мунтазам мониторинг олиб бориш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали экспертларни жалб этган ҳолда корхоналарга энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тавсиялар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш, шунингдек энергия сифатининг норматив ҳужжатларда белгиланган кўрсаткичларига риоя этилиши соҳасидаги давлат назорати Ўзэнергоинспекция ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишга оид статистикани юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишга оид статистикани юритиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишга оид статистика маълумотларини шакллантириш йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

махсус ваколатли давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишга доир мақсадли кўрсаткичларни (индикаторларни) соҳалар бўйича шакллантириш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органи томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларининг истеъмоли миқдори ва таркиби ҳамда улардан оқилона фойдаланишни ташкил этиш тўғрисидаги ахборотни шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қазиб олинаётган, ишлаб чиқарилаётган, қайта ишланаётган, узатилаётган, сақланаётган, етказиб берилаётган (тақсимланаётган, сотилаётган) ва истеъмол қилинаётган ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳисобга олиш белгиланган стандартлар ва нормаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергетика ресурсларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш тўғрисидаги ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгарлик тегишли корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Норматив даражадан юқори бўлган энергетика ресурсларини талаб қиладиган ҳамда ҳисобга олиш, назорат қилиш ва тартибга солиш қурилмалари режалаштирилмаган саноат, жамоат ҳамда турар жой биноларини қуриш лойиҳаларини тасдиқлашга йўл қўйилмайди.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланишга топширилаётган саноат, жамоат ва турар жой биноларида қурилмалар ҳамда ўлчаш тизимлари орқали энергия истеъмоли нормаларига риоя этилишини назорат қилиш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Ёқилғи-энергетика ресурсларининг истеъмоли нормалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмоли нормаларини белгилашнинг мақсад ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмоли нормаларини белгилаш маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришни режалаштиришда ёқилғи-энергетика ресурсларининг техник-иқтисодий жиҳатдан асосланган сарфланишидан фойдаланишни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергетика ресурсларининг энергия таъминоти манбаларидан қатъи назар, юридик шахслар томонидан асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш ҳамда эксплуатация эҳтиёжлари учун сарфланган ёқилғи, иссиқлик ва электр энергияси истеъмол қилиш нормасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмоли нормаларини белгилаш энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги фан ва техниканинг замонавий ютуқларига, ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш талабларини инобатга олувчи ягона услубий ва ташкилий принципларга асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмоли нормаларини белгилашнинг ягона услубий ва ташкилий принципларини ишлаб чиқиш махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмоли нормаларини белгилаш қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона услубий асосда маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) тегишли турларига мувофиқ нормаларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нормаларни белгилашда ишлаб чиқариш шароитларини, фан-техника тараққиёти ютуқларини жорий этиш, энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш чораларини ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш, меҳнат жамоаларининг энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини оширишга қизиқишини кучайтириш чораларини кўриш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришда ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишнинг энг тежамкор кўрсаткичларига эришиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолининг нормаларини белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергетика ресурсларининг умумий йиллик истеъмол нормаси беш юз ҳамда ундан ортиқ тонна шартли ёқилғи ва (ёки) икки юз эллик ҳамда ундан ортиқ тонна мотор ёқилғиси сарфлайдиган жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолининг амалдаги ва прогрессив нормалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Беш юз ҳамда ундан ортиқ тонна шартли ёқилғи ва (ёки) икки юз эллик ва ундан ортиқ тонна мотор ёқилғиси ҳажмида ёқилғи-энергетика ресурсларини истеъмол қилишнинг амалдаги нормалари энергия аудити натижаларига кўра ёки энг яхши мавжуд технологиялардан фойдаланган ҳолда таққослаш усулларини қўллаш асосида бир йилгача бўлган муддатга белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергетика ресурслари йиллик истеъмолининг прогрессив нормативлари ёқилғи-энергетика ресурсларининг умумий йиллик истеъмолидан келиб чиқиб беш йил муддатга белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш кўрсаткичларининг нормаларини белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида мақсадли кўрсаткичлар ҳамда ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишнинг режали ва амалдаги қийматлари, энергия сиғимлилиги, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўрсаткичлари ҳамда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ бошқа кўрсаткичлар нормалари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат ахборот тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишга оид ахборот таъминоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқлар ва соҳаларда энергия сиғими, энергияни тежаш имкониятлари тўғрисида ахборот олиш мақсадида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишга оид давлат ахборот тизими юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишга оид давлат ахборот тизимини юритиш махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишга оид давлат ахборот тизими қуйидаги ахборотни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳудудлар ва ташкилотларнинг дастурларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар томонидан истеъмол қилинадиган ёқилғи-энергетика ресурсларини қисқартириш ҳажмларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва уй-жой коммунал хўжалиги объектларига тааллуқли умумлаштирилган ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш ҳажмини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозланганликни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

энергетика паспортларида мавжуд бўлган ахборотга ишлов бериш, уни қайта ишлаш тизимлаштириш ва таҳлил қилиш жараёнида олинган маълумотларни;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергетика хизматларини кўрсатиш учун шартномалар тузиш ва уларни амалга ошириш жараёнида ёқилғи-энергетика ресурсларини режалаштирилган тежаш ҳажмлари (шу жумладан қиймат ифодасида) тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ ва юқори энергия самарадорлигига эга бўлган маҳсулотлар, технологик жараёнлар, энергияни тежашнинг энг самарали чора-тадбирларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат томонидан энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишни қўллаб-қувватлашга қаратилган кўрсаткичларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишга доир норматив ҳуқуқий ҳужжатларни;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа ахборотни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат ахборот тизимига киритилган маълумотлар махсус ваколатли давлат органининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига мажбурий тартибда жойлаштирилади ҳамда ҳар чоракда бир марта Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ янгиланади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишга оид давлат ахборот тизимига киритилган маълумотлар қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда ошкор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисидаги ахборотни оммалаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисидаги ахборотни оммалаштириш бўйича ёқилғи-энергетика ресурсларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда етказиб берувчилар қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия жиҳатидан самарадор илғор технологиялар ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларининг афзалликлари тўғрисида ахборот тайёрлаш ва барча истеъмолчиларга тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органига аниқ тадбирлар бўйича ва энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ҳамда энергия самарадорлигини оширишда эришилган натижалар тўғрисида йиллик ҳисоботларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилига камида бир марта истеъмолчиларни энергия сарфи ва истеъмоли ҳамда харажатлар тенденциялари ва параметрлари тўғрисида хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

энергия истеъмолчиларини етказиб бериладиган энергиядан, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларидан оқилона фойдаланганда рағбатлантирилиши тўғрисида хабардор қилиш дастурини ишлаб чиқиш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия тежамкорлиги юқори бўлган маиший электр жиҳозлари ва асбоб-анжомлардан, биринчи навбатда, энергия жиҳатидан самарадор совуткичлар, музлаткичлар, сув иситкичлари ва ёритиш лампаларидан фойдаланишни оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилишни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда. Нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газидан фойдаланишдаги қоидабузарликлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ҳамда сотувчилар томонидан сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини реализация қилиш — сифати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини қонунчиликда белгиланган тартибда сертификатлаштиришдан ўтказилмаган ҳамда белгиланган тартибда тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш, шунингдек назорат ўлчов асбобларига ташқаридан бевосита таъсир кўрсатиш — назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналарининг охирги текшируви ўтказилган кундан эътиборан реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда. Табиий газдан фойдаланишдаги қоидабузарликлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг тегишли рухсатномаси ва хулосасисиз табиий газдан фойдаланиш қурилмаларида синов-созлаш ишларини амалга ошириш — ишларни амалга оширган юридик шахсларга ишга тушириш-созлаш ишлари ҳисобланган ҳажмининг ўн фоизи миқдорида жарима солишга ҳамда барча ишларни тўхтатиб, истеъмолчини (қурилмани) газ тармоғидан узишга сабаб бўлади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Магистрал газ қувурлари ва газ тақсимлаш тармоқлари орқали табиий газни қабул қилиш, ташиш ва етказиб беришда белгиланган нормадан ортиқча технологик йўқотишларга йўл қўйиш, мазкур ҳолат уларнинг ҳаракатсизлиги натижасида юзага келган бўлса — газ таъминоти корхоналарига ортиқча йўқотилган газнинг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда. Электр энергиясидан фойдаланишдаги қоидабузарликлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик — асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан электр ёритгичлардан қонунчиликда белгиланган нормалардан ортиқча, ишлаб чиқариш зарурияти бўлмаган ҳолда фойдаланиш, шунингдек ҳудудларни куннинг ёруғ даври давомида мақсадсиз ёритиш — нормадан ортиқча ёки куннинг ёруғ даврида фойдаланилган электр энергияси қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергия истеъмолчиларига сифат кўрсаткичлари давлат стандарти талабларига жавоб бермайдиган электр энергияси етказиб бериш — сифатсиз етказиб берилган электр энергияси қийматининг бир фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда. Иссиқлик энергиясидан фойдаланишдаги қоидабузарликлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йилига беш юз ҳамда ундан ортиқ тонна шартли ёқилғини ва (ёки) икки юз эллик ҳамда ундан ортиқ тонна мотор ёқилғисини истеъмол қиладиган ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан иситиш тармоқларидан иссиқ сув, буғ ва буғ конденсатининг асоссиз равишда сарфланиши, хусусан, иссиқ сувнинг сирқиб тўкилиши, иссиқлик ва буғ қувурларидан, иссиқликдан фойдаланувчи ускуналардан, иссиқлик тармоқларидан иссиқлик изоляциясисиз фойдаланиш — ўлчов асбоб-анжомлари орқали ёки норматив усуллар билан аниқланган йўқотилган иссиқлик энергияси қийматининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан иссиқликдан фойдаланувчи ускуналардан ва иссиқлик тармоқларидан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган техник ҳолатда фойдаланиш — мазкур ускуна томонидан истеъмол қилинадиган, узатиладиган ёки ўзгартириладиган иссиқлик энергиясининг ўртача ойлик миқдори қийматининг беш фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқлик таъминоти ташкилоти томонидан норматив ҳужжатларда ёки иссиқлик таъминоти шартномасида назарда тутилган иссиқлик энергияси сифат кўрсаткичларидан четга чиқиш — сифат кўрсаткичлари бузилган ҳолда истеъмолчига берилган иссиқлик энергияси қийматининг бир фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда. Сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналаридан, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг элементларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналаридан, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг элементларидан фойдаланиш — сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналари, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг элементлари ёрдамида сарфланган ёки узатилган энергия қийматининг ўн фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда. Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан энергетика текширувлари ва экспертизаларини ўтказиш қоидаларини бузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йилига беш юз ва ундан ортиқ тонна шартли ёқилғини ва (ёки) икки юз эллик ва ундан ортиқ тонна мотор ёқилғисини сарфлайдиган ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан белгиланган муддатларда мажбурий энергетика текширувларини ўтказмаслик ёки улар томонидан мажбурий энергетика текширувлари натижасида белгиланган чора-тадбирларни бажармаслик — ўртача ойлик энергия истеъмоли қийматининг уч фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда. Молиявий санкцияларни қўллаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий санкциялар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назоратини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида қўлланилади. Бунда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг ваколатли шахслари томонидан назорат тадбирларини ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг ваколатли шахслари томонидан ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ тузилган далолатнома ҳамда ушбу шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ундирилиши лозим бўлган молиявий санкция миқдори хўжалик юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот кунидаги жорий активларининг йигирма фоизидан ошса, молиявий санкция суммасини молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой давомида бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Агар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъект йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган бўлса, молиявий санкция қўлланилмайди.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарасиз фойдаланиш, уларнинг нормадан ортиқча сарфланиши ва йўқотилиши табиий офатлар, авариялар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларига мувофиқ бартараф этиш жараёнида юзага келган бўлса, молиявий санкция қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-модда. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар халқаро ҳамкорликнинг асосий йўналишларидир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия жиҳатидан самарали технологияларни хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли айирбошлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергиядан оқилона фойдаланишни таъминловчи қўшма давлатлараро лойиҳаларни республикада рўёбга чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги халқаро лойиҳаларда иштирок этиш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларини халқаро стандартларнинг талабларига мослаш, шунингдек сертификатлаштириш натижаларини ўзаро эътироф этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-модда. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги 412-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 118-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 413-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 119-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 482-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 5, 67-модда) XX бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 26 сентябрда қабул қилинган «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-116-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 9, 423-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-352-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда) 20-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-355-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 10, 263-модда) 14-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-396-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 12, 452-модда) 13-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-401-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 1, 2-модда) 3-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 июлда қабул қилинган «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-628-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 7, 448-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-683-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) 78-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрда қабул қилинган «Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизими шакллантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-880-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2023 йил, № 11, 923-модда) 18-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 7 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-940-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2024 й., 03/24/940/0596-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)