Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 майдаги «Чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-181-сон қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида
Республика чарм-пойабзал тармоғининг инвестициявий жозибадорлиги ва рақобатбардошлигини янада ошириш, маҳаллий маҳсулотларнинг хорижий бозорларга кенгроқ кириб бориши учун қулай шароитлар яратиш ҳамда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 майдаги «Чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-181-сон қарори 2-бандининг «а» кичик бандида:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«пойабзал, чарм-атторлик маҳсулотлари, фурнитура, аксессуарлар, пойабзал қолиплари, пойабзал тагликлари, устки қисмлари, сунъий чарм ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида янги ускуна ва технологияларни харид қилишга тижорат банкларида кредит линияларини очиш учун. Бунда кредитлар тадбиркорларга 10 йил муддатгача, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада ажратилади»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 6 август,
ПҚ-284-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2024 й., 07/24/284/0594-сон)