29.07.2024 йилдаги КҚ-787-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.07.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва ҳудудлардаги масалаларни ҳал этишда аҳолининг ролини ошириш, бюджет маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишини таъминлаш ва ташаббусли бюджет жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2024 йил 30 январдаги КҚ-666-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили овоз бериш жараёнлари бошланишидан аввал фуқароларни хабардор қилиш мақсадида махсус бепул «SMS» хабарномалар юборилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартибига киритилган қўшимча ва ўзгартиришларни аҳолига етказиш бўйича зарурий чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар мавсум давомида аҳоли ичида машҳур санъат вакиллари иштирокида махсус «челленжлар» ишлаб чиқиб, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

4. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги овоз бериш жараёнларида бюджет ташкилоти ходимларини мажбурий овоз беришга жалб этиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида «қайноқ линия» қисқа рақамини ишга туширсин.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ташаббусли бюджет лойиҳаларини ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-43-сонли қарори билан ташкил этилган Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича штабларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 29 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-787-IV-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 июлдаги КҚ-787-IV-сонли қарорига

ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2024 йил 30 январдаги КҚ-666-IV-сонли қарори билан тасдиқланган Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 2-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«мониторинг» модули — Порталда лойиҳалар ижроси бўйича ўтказилган мониторинг натижалари акс эттириб бориладиган махсус бўлим»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 12-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳар ой (чорак) якуни бўйича якунланган ва фойдаланишга топширилган лойиҳалар юзасидан тежалган маблағлар (кафолат суммаси бундан мустасно) автоматик тарзда Давлат молиясини бошқариш ахборот тизими орқали тегишли туман (шаҳар) Жамғармасида тикланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«17. Ҳар бир мавсум қоида тариқасида қуйидаги босқичларда ва муддатларда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш — 20 кун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи комиссия томонидан лойиҳаларни саралаб олиш — 20 кун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саралашдан ўтган лойиҳалар бўйича тарғибот босқичи — 7 кун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш — 10 кун.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичларнинг давомийлигига ваколатли орган томонидан ҳар бир мавсумнинг ўзига хослигидан ҳамда технологик шартларни инобатга олган ҳолда аниқлик киритилиши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 19-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда, барча маҳаллалар учун ғолиб бўлиш имкониятини яратиш мақсадида ташаббусли бюджет доирасида сўнгги мавсумларда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«23. Илгари сурилган лойиҳалар Ишчи комиссия томонидан қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳада акс этган муаммо/тадбир тегишли туман (шаҳар) ҳудудига тегишли бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий соҳа ташкилотлари бино ва иншоотларини таъмирлаш ёки жиҳозлаш, бунда ташаббусли бюджет жараёнида иштирок этиши рухсат этилган ташкилотлар рўйхати ваколатли орган томонидан ҳар мавсум бошида «Очиқ бюджет» ахборот порталида эълон қилиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

жамоавий муаммоларни ҳал этишга қаратилганлиги (йўлларни таъмирлаш, хиёбонлар ва болалар майдончаларини барпо этиш, экологияни яхшилаш, ичимлик ва оқова сув таъминотини яхшилаш, кўча чироқларини ўрнатиш (таъмирлаш) ва маҳалла ҳудудини обод қилиш бўйича тадбирлар;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар идоравий ёки шахсий хусусиятга эга бўлмаслиги (шахсий автомашина, турар жой, бино-иншоотларни харид қилиш, маъмурий биноларни таъмирлаш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъект сифатида фаолият юритмаслиги ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватламаслиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш натижасида пуллик хизмат асосида фойдаланилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатларни ўзида акс эттирмаслиги (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, коммунал, алоқа ва Интернет хизмати учун тўловлар, шунингдек, канцтовар ва бошқа тез эскирувчи моддий қийматликлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат органларининг биноларини шунингдек, ушбу органлар балансида бўлган объектларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлашга қаратилган бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа дастур ёки Ҳукумат топшириқлари асосида молиялаштириш манбаси аниқ белгилаб берилган объект ёки ишларни ўз ичига олмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

лойиҳани амалга оширишнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробаридан ошмаслиги лозим.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бир хил мазмундаги бир неча лойиҳалар илгари сурилган бўлса, улардан маълумоти тўлиқ кўрсатилган дастлабки киритилган лойиҳа қабул қилинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«34. Саралаш босқичи якунларига кўра лойиҳаларни тарғиб қилиш учун тарғибот босқичи ўтказилади. Бунда ташаббускорлар лойиҳаларига овоз тўплаш учун ўз лойиҳаларини тарғиб қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бунда тарғибот босқичи бошлангунга қадар келиб тушган барча лойиҳалар саралашдан ўтказилишига шахсан Ишчи комиссия масъул ҳисобланади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарғибот босқичи якунларига кўра Порталда овоз бериш жараёнлари ўтказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) 38-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«овоз бериш босқичи якунланган кун ҳолатига Порталда тегишли мавсум учун йўналтирилиши лозим бўлган маблағларга аниқлик киритилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) қуйидаги 381-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«381. Овоз бериш жараёни давомида фуқаролар томонидан лойиҳаларга мажбурий овоз тўплашга жалб этилиши юзасидан шикоятлар келиб тушса, ваколатли орган томонидан мазкур ҳолатга аниқлик киритиш юзасидан тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашига тақдимнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Агар ҳолат ўз тасдиғини топса туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашларига мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш ёки ғолиблар рўйхатидан чиқариш ваколати берилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, лойиҳа ғолиб лойиҳа сифатида аниқлангандан сўнг Кенгаш томонидан мажбурий равишда овоз тўплаган деб топилиб рад этилганда, рад этилган лойиҳага ажратилиши лозим бўлган маблағлар доирасида кейинги ўриндаги лойиҳа(лар) ғолиб деб эълон қилинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) 40-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Ғолиб лойиҳалар аниқлангандан сўнг халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан кейинги ўринлардаги лойиҳаларни қўшимча тарзда ғолиб деб эълон қилиш ваколати берилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари Жамғармага маблағлар ўтказилганлиги ҳамда қўшимча ғолибларни аниқлаш юзасидан ваколатли органга овоз бериш жараёни якунланган кундан бошлаб 10 кун ичида мурожаат юбориши лозим.»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) 44-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ёки қарорлари» деган сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ёки қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари» деган сўзларга алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) 55-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Бунда, Жамғарма ҳисобидан лойиҳага ажратиладиган маблағ тегишли мавсум ўтказилган ҳолатга амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробаридан ошиб кетмаслиги лозим. Лойиҳа қиймати ушбу миқдордан ошган ҳолларда қўшимча талаб этиладиган маблағ туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарорига асосан қоплаб берилиши мумкин.»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) қуйидаги 791-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«791. Лойиҳаларнинг амалга оширилишини доимий назорат қилиб бориш ва мониторингини кучайтириш мақсадида Порталда Сайёр-мониторинг бўлими ишга туширилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, тумандаги ишчи орган ҳар ой лойиҳаларни бевосита жойига чиққан ҳолда доимий тарзда назорат қилиб бориш ҳамда пудратчилар учун тўлов қилишдан аввал Сайёр-мониторинг бўлими орқали объектнинг жорий ҳолатини ўрганиш ва Порталда қайд этиш имконияти яратилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) 90-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда ушбу хабар Порталда тегишли ҳудуд саҳифасида муаммоли ҳолат сифатида акс эттирилади ва ташаббускор томонидан кўрсатиб ўтилган важларга аниқлик киритилиб хабарда кўрсатилган ҳолат бартараф этилмагунга қадар Порталда назоратдан олинмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) 92-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«92. Ишлар тўлиқ якунланган лойиҳаларни ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга топширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) 93-банднинг иккинчи хатбошисидаги «идораларга» деган сўз «ушбу реестрни юритишга ваколатли бўлган органга» деган сўз билан алмаштирилсин.