Ҳужжат кучини йўқотган 26.12.2002 02.09.1993 йилдаги 920-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.12.2002
Ҳужжат 09.07.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАВЛАТ СТАТИСТИКАСИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 12 декабрдаги 442-II-сон «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасида статистикани ташкил этиш масалаларини тартибга солади, давлат статистика органларининг ваколатлари ва вазифаларини белгилаб беради ҳамда республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига доир статистика маълумотларининг ягона тизимини юритиш учун асос яратиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Давлат статистикаси тўғрисидаги қонунлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистикасига доир қонунлар ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса Қорақалпоғистон Республикаси қонунларидан ҳам иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Давлат статистикасининг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистикасининг асосий вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида рўй берадиган жараёнларга доир статистика маълумотлари тўплаш, тайёрлаш, уларни умумлаштириш ва ҳар томонлама таҳлил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий тадқиқотларнинг натижалари, халқаро стандартлар ва тавсиялар негизида статистикага доир ишлар услубини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика маълумотлари аниқ, холис, тезкор, барқарор ва тўла-тўкис бўлишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонунлар доирасида статистика маълумотларининг мажмуи ошкора ва очиқ бўлиши ҳамда улардан барчанинг фойдалана олишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика хусусиятларини акс эттирувчи статистика кўрсаткичлари ҳар томонлама тўлиқ ва изчил бўлишини таъминлашдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан статистика соҳасидаги ўзаро муносабатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан статистика соҳасидаги ўзаро муносабатлари халқаро шартнома ва битимлар орқали тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси халқаро статистика ташкилотларининг ишида иштирок этади, улар билан зарур ижтимоий-иқтисодий маълумотлар ва иш тажрибалари алмашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БОБ. ДАВЛАТ СТАТИСТИКАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ. ДАВЛАТ СТАТИСТИКА КУЗАТУВИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Давлат статистика органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида давлат статистикасини Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ва унинг Қорақалпоғистон Республикасидаги, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлардаги органлари амалга оширадилар. Уқтириб ўтилган органлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган ўз Низомлари асосида ишлайди ва Ўзбекистон Республикаси давлат статистикаси органларининг ягона тизимини ташкил этади.
(4-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Давлат статистикаси билан шуғулланувчи бошқа органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика органларидан ташқари Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасидаги вазифаларни бажариш учун давлат статистика ҳисоботининг тасдиқланган шаклларига мувофиқ давлат статистикаси билан шуғулланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий (тармоқ) статистика ҳисоботининг ҳажмлари давлат статистика органлари билан келишилган ҳолда вазирликлар ва идоралар томонидан мустақил белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Давлат статистика органларини молиявий ва моддий-техника таъминоти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикасидаги, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлардаги давлат статистика органларининг таъминоти давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика органларига қарашли корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва айрим бўлинмалар ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби принципларида амалга оширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган статистика ишлари режасига биноан ўтказиладиган статистика кузатуви давлат бюджетидан пул билан таъминланади. Қўшимча ишларни бажаришга буюртмачи томонидан ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика органларининг моддий-техника таъминоти Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Статистика кузатувининг турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Статистика кузатувининг давлат статистика кузатуви, тармоқ статистика кузатуви, минтақавий статистика кузатуви ва ташаббускорлик асосидаги статистика кузатувидан иборат турлари бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика кузатувини амалга ошириш тартибини, тегишли ҳужжатларни республикада статистика ишларини ташкил этишнинг асосий принципларига асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Давлат статистика кузатувлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика кузатувлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан давлат статистика органлари, шунингдек давлат статистикаси билан шуғулланувчи бошқа органлар, ўзга юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика органларида ишламайдиган шахсларни жалб этган ҳолда давлат статистика кузатувини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан ана шу қарорда белгиланган шартларда амалга оширилади. Уқтириб ўтилган ишлар бажарилишини ташкил этиш вазифаси Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматининг, давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг зиммасига юклатилади. Статистика кузатуви ўтказишга жалб этилган шахслар давлат статистика органларининг мансабдор шахслари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва жавобгарликни зиммага оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Тармоқ, минтақавий ва ташаббускорлик асосидаги статистика кузатувлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқ, минтақавий ва ташаббускорлик асосидаги статистика кузатувлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органлари ва шартнома асосида бошқа юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Статистика кузатувлари ўтказишда юридик шахслар ва фуқароларнинг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Статистика кузатувлари ўтказилиши вақтида юридик ва жисмоний шахслар дастлабки ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятини, башарти, қонунларга зид келмаса, заруратга қараб, хизмат ва уй-жой биноларидан, ер участкаларидан фойдаланиш имкониятларини ҳам таъминлаб беришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БОБ. СТАТИСТИКА МАЪЛУМОТЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Статистика маълумотлари тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча юридик шахслар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар, структура бирликлари, башарти, Ўзбекистон Республикасининг қонунларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат статистика кузатувлари ўтказиш учун зарур бўлган маълумотларни бепул тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Статистика маълумотлари аниқ бўлиб, тўла ҳажмда, белгиланган муддатда ва белгиланган адреслар бўйича тақдим этилиши лозим. Статистика маълумотларини тақдим этиш тартиби давлат статистика органлари томонидан тасдиқланган давлат ҳисоботи шаклларида белгилаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Статистика маълумотларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки статистика маълумотларидан, одатда, жамлама статистика ишларида, тўпламлар тузишда, ижтимоий-иқтисодий аҳволни шарҳлаш ва илмий тадқиқотлар ўтказишда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар тўғрисида тўпланган маълумотлардан фақатгина аниқ шахслар кўрсатилмаган ҳолда ёки жамлама маълумотлар тарзида фойдаланилиши, юридик шахслар тўғрисидаги маълумотлардан эса давлат ва тижорат сирларини сақлаган ҳолда фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситаларида, илмий ишларда статистика маълумотларидан фақат ана шу маълумотлар олинган манба кўрсатилган ҳолдагина фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БОБ. ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ОРГАНЛАРИ ҲАМДА ДАВЛАТ СТАТИСТИКАСИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ БОШҚА ОРГАНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Давлат статистика органларининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия, банк, божхона ҳамда бошқа идоралар ва хизматлардан, жамоат бирлашмаларидан ва ташкилотлардан, жисмоний шахслардан давлат статистика ҳисоботини ва давлат статистика кузатуви ўтказиш учун бошқа зарур маълумотларни (маълумотлар тайёрлаш қайси жараёнда эканлигидан қатъи назар), шунингдек ҳисоботга илова қилинадиган тушунтиришларни беришни талаб қилиш ва белгиланган тартибда бепул олиш ҳамда улардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда статистика маълумотларининг дастлабки тарзда рўйхатга олинишини ва уларнинг қай даражада аниқ эканлигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинаётган статистика маълумотлари қай даражада тўлиқ ва холис эканлигини текширишнинг мустақил экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистикаси ва у билан боғлиқ маълумотларни дастлабки тарзда рўйхатга олиш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикасининг қонунларига зид бўлган идоравий ҳужжатларнинг амал қилишини аниқланган қоидабузарликларга барҳам берилгунига қадар тўхтатиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа давлатлар статистика органлари ва халқаро статистика ташкилотлари билан белгиланган тартибда шартномалар ва битимлар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика ҳисоботлари ва бошқа кузатувлар учун маълумотлар тақдим этмаган ёхуд маълумотларни кечикиб ёинки бузиб тақдим этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жарима солиш чораларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк муассасаларидан тадбиркорлик субъектлари, нотижорат фаолият билан шуғулланувчи субъектлар ва жамоат бирлашмалари учун счётлар очилганлиги тўғрисида ахборотлар олиш ҳуқуқига эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика органлари Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида жойлашган барча мулк шаклларидаги ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри юритилишини йўлга қўядилар, бу регистрда юридик ва жисмоний шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини ифодаловчи статистика кўрсаткичларининг мажбурий таркиби рўйхатга олинади.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика органларининг ўз ваколатлари доирасида чиқарган қарорлари барча юридик ва жисмоний шахсларнинг бажариши учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Давлат статистикаси билан шуғулланувчи бошқа органларнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва идоралари, ушбу Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ давлат статистикаси билан шуғулланувчи бошқа юридик шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 11 ва 12-моддаларида назарда тутилган тартибда ишлар бажариш учун статистика маълумотлари олиш ва улардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика маълумотларини дастлабки тарзда рўйхатга олиш ва статистика ҳисоботининг аҳволи устидан назоратни амалга ошириш, ўзларига ҳисобдор бўлган бирликларнинг статистика маълумотлари қай даражада аниқ эканлигини текшириш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Давлат статистика органларининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси, унинг минтақалари ва халқ хўжалиги тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурлари бажарилишининг бориши устидан статистика кузатувини ташкил этишлари ва амалга оширишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика маълумотлари тўпланишини, фуқароларнинг розилиги билан оила бюджетлари юритилишини, рўйхатлар тузилишини, бир галлик рўйхатга олишларни, сўровларни, оралатиб монография тадқиқотлари ҳамда ўзга текширишлар ўтказилишини ташкил этишлари ва таъминлашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ва ижтимоий масалаларга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишининг бориши устидан статистика кузатувини амалга оширишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётнинг структуравий қайта қурилишини, кўп укладли иқтисодиёт шаклланишини, халқ хўжалигини техника билан қайта қуроллантиришни, ижтимоий соҳалар, бозор муносабатлари, давлатлараро ва минтақалараро алоқалар ривожланишини, алмашув тенг қийматли бўлишини, меҳнат бозори ва товар бозори шаклланишини, молиявий аҳволни, аҳоли турмуш даражасини, фуқаролар ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишини, ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини, нархлар ва тарифлар ўзгаришидаги тамойилларни, атроф муҳит ҳолатини, табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари бажарилишини ва бошқа жараёнларни таҳлил қилишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика маълумотлари аниқ ва холис бўлишини, уларнинг ижтимоий-иқтисодий воқеалар ва жараёнларга мос бўлишини таъминлашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини белгиланган тартибда статистика ва таҳлилий маълумотлар билан таъминлашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика маълумотлари ошкора бўлишини таъминлашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси, унинг минтақалари ва халқ хўжалиги тармоқларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини ёритиш учун статистика кўрсаткичлари методологиясини ишлаб чиқишлари ва такомиллаштиришлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро статистика стандартлари тизимини давлат статистика амалиётига жорий этишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика кузатувлари ўтказиш шакллари, дастурлари ва йўриқномаларини ҳамда маълумотларни дастлабки тарзда рўйхатга олиш ҳужжатларининг намунавий шаклларини тасдиқлашлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кодлар белгилашлари ва барча мулк шаклларидаги ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистрини юритишлари;
(15-модданинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг илтимосларига биноан уларга давлат статистика маълумотларининг жамламаси пулли асосда берилишини таъминлашлари (ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика маълумотлари бут сақланиши ва ҳимоя қилинишини, юридик шахслар томонидан давлат ва тижорат сирларига риоя этилишини, жисмоний шахсларга доир маълумотларда аниқ шахслар кўрсатилмаслигини таъминлашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ва минтақалараро статистика таққосламалари ўтказишлари шарт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар фаолиятининг натижаларини мунтазам равишда бирйўла статистик тадқиқ этиб турилиши керак;
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонунига мувофиқ ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Давлат статистикаси билан шуғулланувчи бошқа органларнинг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистикаси билан шуғулланувчи Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, бошқа юридик шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз бўйсунувларидаги бирликлардан давлат статистика кузатувига доир маълумотлар тўпланишини ва уларни тайёрлашни ташкил этишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика маълумотлари аниқ бўлишини таъминлашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика органларига уларнинг талабига кўра давлат статистика ҳисоботида назарда тутилган статистика маълумотларини ва давлат статистика кузатувлари ўтказиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни тақдим этишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларнинг давлат ва тижорат сирларига риоя этишлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга доир маълумотларда аниқ шахслар кўрсатилмаслигини таъминлашлари шарт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий (тармоқ) статистика ҳисоботи жорий этилган тақдирда уни тақдим этишнинг шакллари ва тартибини давлат статистика органлари билан келишиб олишлари.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонунига мувофиқ олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V БОБ. УШБУ ҚОНУННИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Давлат статистика кузатувларига доир маълумотларни тақдим этиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика кузатуви ўтказиш учун статистика маълумотларини тақдим этмаган ёки уларни нотўғри ёинки кечикиб тақдим этган, маълумотларни дастлабки тарзда рўйхатга олишни лозим даражада таъминламаган, барча мулк шаклларидаги ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри юритиш тартибини бузган мансабдор шахслар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган жавобгарликка тортилишлари мумкин.
(17-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Статистика маълумотларидан фойдаланишда йўл қўйилган қоидабузарлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Статистика тўғрисидаги қонунлар талабларини бузганлик, статистика маълумотларини яширганлик ёки бузганлик учун давлат статистика органларининг ҳамда давлат статистикаси билан шуғулланувчи бошқа органларнинг ходимлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситаларида, илмий ишларда статистика маълумотларидан фойдаланувчи мансабдор шахслар ва фуқаролар статистика маълумотлари олинган манбаларни кўрсатмаганлик учун Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 2 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
920-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 327-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)