03.06.1998 йилдаги 239-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТЛАРИНИНГ ТИББИЁТ ФАКУЛЬТЕТЛАРИНИ ҲАМДА ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ТИББИЁТ МАРКАЗИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт кадрлари тайёрлаш сифатини ошириш, олий тиббий таълим муассасалари кадрлар потенциалини ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ ўқув, илмий-тадқиқот ва даволаш жараёнларининг изчиллиги ҳамда ўзаро алоқасини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон ва Урганч давлат университетларининг тиббиёт факультетлари ва Фарғона давлат университетининг тиббиёт маркази тегишли равишда Тошкент тиббиёт педиатрия, Биринчи Тошкент ва Иккинчи Тошкент тиббиёт институтлари филиалларига айлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта ташкил этиш Қорақалпоғистон ва Урганч давлат университетларининг тиббиёт факультетлари, Фарғона давлат университетининг тиббиёт маркази харажатлари ва жорий фаолияти учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда Қорақалпоғистон ва Урганч давлат университетлари тиббиёт факультетларининг, Фарғона давлат университети тиббиёт марказининг талабалар контингентини, профессор-ўқитувчилар таркиби ходимларини, маъмурий-бошқарув ва хўжалик ходимларини, асосий фондларни ва молиявий маблағларини уларнинг балансидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент тиббиёт педиатрия, Биринчи Тошкент ва Иккинчи Тошкент тиббиёт институтлари филиаллари балансига берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда Тошкент тиббиёт педиатрия институтининг Қорақалпоғистон филиали, Биринчи Тошкент тиббиёт институтининг Урганч филиали ва Иккинчи Тошкент тиббиёт институтининг Фарғона филиали тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, институтлар уставларига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тест маркази билан биргаликда 1998/99 ўқув йилида кўрсатиб ўтилган филиалларга қабул қилиш бўйича тест синовларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 1 августгача Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ташкил этилаётган филиалларнинг ўқув режаларини, таълим ва касб-ҳунар дастурларини танқидий равишда қайта кўриб чиқсин, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ тузатишлар киритилган ўқув режаларини ва дастурларини ишлаб чиқишни ҳамда уларнинг 1998 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил этилаётган филиалларнинг профессор-ўқитувчилар таркибининг, моддий-техника базаси ва ўқув-услубий жиҳозланишининг мустаҳкамланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларнинг клиник амалиётини ўтказиш учун филиалларга илғор тиббиёт ва даволаш муассасаларини бириктириб қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджет кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил этилаётган олий таълим муассасаларига ўқув-моддий базаларини мустаҳкамлаш, уларни профессор-педагог кадрлар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
филиалларга илғор корхоналар ва ташкилотлар томонидан ҳомийлик қилинишини, уларнинг фаолиятини ташкил этиш учун маблағ билан таъминлашнинг бюджетдан ташқари қўшимча манбалари жалб қилинишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 3 июндаги 211-сон қарори 1-бандининг Тошкент тиббиёт педиатрия институтининг Нукус филиалини, Биринчи Тошкент тиббиёт институтининг Урганч филиалини қайта ташкил этишга оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 3 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
239-сон