Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
Қарори
«Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, кластер аъзолари (иштирокчилари)ни рўйхатдан ўтказиш ва уларга гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 17 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3489-1]
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-905-сон «Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 22 декабрдаги 11-сон, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 20 декабрдаги 2023/31-10-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 14 декабрдаги 01/14-07-2/30-сон қарори (рўйхат рақами 3489, 2024 йил 10 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2024 й., 10/24/3489/0018-сон) билан тасдиқланган «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, кластер аъзолари (иштирокчилари)ни рўйхатдан ўтказиш ва уларга гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 27 июнь,
21-сон
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А. ОРТИКОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 21 июнь,
135/25-қр-сон
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л. КУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 24 июнь,
20-365-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси Д. ВАХАБОВ
2024 йил 31 май
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
2024 йил 4 июнь
Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
2024 йил 13 июнь
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 27 июндаги 21-сон, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 24 июндаги 20-365-сон ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг
2024 йил 21 июндаги 135/25-қр-сон қарорига
ИЛОВА
2024 йил 21 июндаги 135/25-қр-сон қарорига
ИЛОВА
«Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, кластер аъзолари (иштирокчилари)ни рўйхатдан ўтказиш ва уларга гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
1. 3-бандда:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«биологик фаол қўшимчалар, витаминлар, спорт озуқалари, косметика ва гигиеник воситалар ишлаб чиқариш;»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. 5-банднинг учинчи хатбошиси «юридик шахс уставининг» деган сўзларидан кейин «кўчирма нусхаси ва чет эл юридик шахси учун, шунингдек» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 10/24/3489-1/0525-сон)