Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фойдаланилмаётган имкониятларини ишга солиш, маҳаллаларни экин экишга ва кичик ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш орқали аҳоли даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
2024 йилда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида тадбиркорлик, электр энергияси ва йўл инфратузилмасини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан маблағлар ажратиш кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда фойдаланилмаётган имкониятларни ишга солиш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;
Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги маҳаллаларда микро ва кичик лойиҳаларни ойма-ой амалга ошириш ҳамда 2024 йилда бериладиган молиявий хизмат пакетини ажратишнинг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;
2024 йилда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида қишлоқ хўжалиги, томорқа, саноат, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида аҳолини иш билан таъминлашнинг мақсадли кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;
2024-2025 йилларда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги шоли экиш ер майдонларини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текислаш, ҳосилдорлигини ошириш ва сув насосларини энергия тежайдиганга алмаштириш кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ;
2024 йилда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида 2-3 сотихли кичик иссиқхоналар ва 5-6 сотихли парниклар ташкил қилиш кўрсаткичлари 6-иловага мувофиқ;
2024 йилда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида 3 сотихли интенсив боғлар ташкил қилиш кўрсаткичлари 7-иловага мувофиқ;
Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ихтисослаштирилган мактабининг Сайхунобод тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиладиган бино ва иншоотларда жойлаштириладиган ташкилотлар рўйхати 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида (кейинги ўринларда — Сайхунобод тумани) тадбиркорлик, электр энергияси ва йўл инфратузилмасини яхшилаш дастурини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан 60 миллиард сўм ажратилишини таъминласин.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида» 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сон Фармонига асосан Сирдарё ахборот технологиялари техникуми негизида Сайхунобод тумани ихтисослаштирилган мактаби ташкил этилганлиги;
Сайхунобод тумани ихтисослаштирилган мактаби томонидан объектнинг бир қисмида мактаб интернати қурилиши режалаштирилганлиги ҳамда қолган қисми бир неча йиллардан буён бўш турганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Сайхунобод тумани ихтисослаштирилган мактабига тегишли бино ва иншоотларнинг (кейинги ўринларда — объект) мактаб эҳтиёжлари учун зарур бўлмаган қисмини Сайхунобод тумани ҳокимлигига ва омборхона қисмини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш;
объектнинг мактаб эҳтиёжлари учун зарур бўлмаган қисмида давлат ташкилотларини текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш, чет тилини ўргатиш бўйича ўқув марказларига ижара ҳуқуқи асосида бериш, шунингдек, объектнинг омборхона қисмида нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотини ташкил этиш.
5. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорга 8-иловага мувофиқ Сайхунобод тумани ихтисослаштирилган мактабини объектлари белгиланган тартибда топшириш-қабул қилиш далолатномалари асосида Сайхунобод тумани ҳокимлигига ҳамда омборхона қисми Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилишини таъминласин.
6. Сирдарё вилояти ҳокимлиги:
уч ой муддатда мазкур қарорга 8-иловага мувофиқ Сайхунобод тумани ҳокимлигига ўтказиладиган объектларда давлат ташкилотларини жойлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда камида 200 ўринли нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотини ташкил этиш шарти билан объектни омборхона қисмини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш чораларини кўрсин.
7. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Сайхунобод туманида, тажриба тариқасида, 19 та маҳалланинг ҳар бирига «Ўзагролизинг» АЖ томонидан 1 тадан мини-тракторни, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 4 тадан мото-культиваторни бошланғич тўловсиз етти йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан лизингга бериш ёки «маҳалла еттилиги» тавсия этган тадбиркорга (фуқарога) имтиёзли кредитлаш асосида етказиб бериш таклифи маъқуллансин.
«Ўзагролизинг» АЖ, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, тажриба тариқасида, Сайхунобод туманидаги 19 та маҳаллада мини-трактор ҳамда мото-культиваторларни узоқ муддатли лизингга бериш ва имтиёзли кредитлаш амалиётини йўлга қўйсин.
8. Белгилансинки, 2024 йил 1 августдан 2025 йил 1 августга қадар Сайхунобод туманида, ҳуқуқий эксперимент тариқасида:
юридик шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиқларининг 10 фоизи;
«маҳалла еттилиги» ўз ҳудудида тадбиркорликни субъектлари томонидан яратилган янги иш ўринларига расмийлаштирилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қўшимча тушган 50 фоизи маҳалла бюджетига йўналтирилади.
Бунда:
ушбу банд қоидалари йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган тушумларга ҳамда бюджет ташкилотларида яратилган иш ўринларига нисбатан татбиқ этилмайди;
мазкур бандда кўрсатилган даромадлар молия йили учун белгиланган ажратма меъёрларига мувофиқ тегишли вилоят ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар туман маҳаллий бюджетлари орқали маҳалла бюджетига йўналтирилади;
Сайхунобод тумани «маҳалла еттилиги» ўз ҳудудида тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган янги иш ўринларига расмийлаштирилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қўшимча тушган 50 фоизини маҳалла бюджетига йўналтириш мазкур қарорга 9-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил 15 августга қадар эксперимент натижаси бўйича ушбу тизимни республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш бўйича таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорлик ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2024 йил 1 сентябрга қадар ушбу қарорнинг 8-бандида назарда тутилган тушумларни тўғри тақсимлаш мақсадида янги яратилган иш ўринлари ва тушумлар ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган дастурини ишга туширсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими А.А. Махмудалиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 28 июнь,
364-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 июндаги 364-сон қарорига
1-ИЛОВА
2024 йилда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида тадбиркорлик, электр энергияси ва йўл инфратузилмасини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан маблағлар ажратиш кўрсаткичлари
Т/р
Туман номи
Маҳалла номи
Мавжуд муаммо
Ўлчов бирлиги
Миқдори
Қуввати
(кВт)
Амалга ошириш муддати
Объектнинг умумий қиймати
(млн сўм)
Объект ҳолати
(янги/ўтувчи)
1.
Сайхунобод тумани
«Фаровон» маҳалласи
«Фаровон» маҳалласидаги ишлаб чиқариш ҳудудида тадбиркорлик инфратузилмасини яхшилаш мақсадида ташкил этилаётган йирик ишлаб чиқариш корхоналарини келгусида муқобил электр энергияси манбаи билан таъминлаш учун 2 та 25 МВА трансформаторли подстанция қуриш ва «Goʻzal» подстанциясидан 2 занжирли узунлиги 54,3 км бўлган 110 кВли электр узатиш ҳаво тармоғини тортиш талаб этилмоқда.
км
54,3
110
2024 йил
29 000,0
янги
дона
1
25000
31 000,0
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 июндаги 364-сон қарорига
2-ИЛОВА
Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда фойдаланилмаётган имкониятларни ишга солиш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Т/р
Чора-тадбирлар
Ижро муддати
Масъул ижрочилар
I. Тадбиркорлик ва кичик ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда давлат объектларидан самарали фойдаланиш йўналишида
1.
Сайхунобод туманидаги 200 та хонадонда кичик ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш чораларини кўриш.
2024 йил давомида
Савдо-саноат палатаси
(Д. Вахобов),
Сирдарё вилояти ҳокимлиги
(А. Махмудалиев),
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ
(С. Аннакличев),
Сайхунобод тумани ҳокимлиги
(К. Муллажонов)
2.
Сайхунобод тумани «Фаровон» маҳалласидаги 31,5 гектар яйлов тоифасидаги ер майдонлари тоифасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар тоифасига ўзгартириш ҳисобидан кичик саноат зонасини ташкил этиш.
2024-2025 йилларда
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(И. Абдурахмонов),
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
(Л. Қудратов),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(И. Норқулов),
Сирдарё вилояти ҳокимлиги
(А. Махмудалиев),
Сайхунобод тумани ҳокимлиги
(К. Муллажонов)
3.
Сайхунобод тумани «Фаровон» маҳалласида 31,5 гектар ер майдонида ташкил этиладиган кичик саноат зонасида камида 100 миллион долларлик саноат лойиҳаларини шакллантириш.
2024-2025 йилларда
Савдо-саноат палатаси
(Д. Вахобов),
Марказий банк
(Н. Сайдуллаев)
4.
Сайхунобод тумани «Фаровон» маҳалласидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 4,9 гектар ерларни саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўзгартириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2024 йил август
Сирдарё вилояти ҳокимлиги
(А. Махмудалиев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)
5.
Сайхунобод туманидан ўтган А-373 магистрал йўлининг 23 километр қисмида хизмат кўрсатиш лойиҳаларини шакллантириш ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорларга таклиф қилиш.
2024 йил август
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
(Б. Закиров),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(И. Норқулов),
Сирдарё вилояти ҳокимлиги
(А. Махмудалиев)
6.
Сайхунобод тумани «Ўрикзор», «Гулистон», «Нурли йўл», «Бахмалсой» ва «Фаровон» маҳаллаларидаги 4,9 гектар майдонда 40 та хизмат кўрсатиш объекти, 1 та меҳмонхона ва 1 та логистика марказини ташкил қилиш.
2024 йил якунига қадар
АТ «Халқ банки»
(Ш. Атабаев),
«Агробанк» АТБ
(Р. Маматқулов),
«Асакабанк» АЖ
(Қ. Туляганов),
Сирдарё вилояти ҳокимлиги
(А. Махмудалиев)
II. Деҳқончилик ва боғдорчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш йўналишида
7.
Сайхунобод туманидаги 19 та маҳалланинг ҳар бирида «туман ҳокими — боғ эгаси — тижорат банки» ўртасида шартнома тузиш орқали 10 тадан хонадонда намунавий интенсив боғ ташкил қилиш. Бунда:
томорқада камида 400 гектар саноатлашган интенсив боғ ташкил қилиш, ҳосилга киргандан бошлаб, келгуси уч йил давомида экспортни 20 миллион долларга олиб чиқиш;
2024 йил якунига қадар
Сирдарё вилояти ҳокимлиги
(А. Махмудалиев),
Сайхунобод тумани ҳокимлиги
(К. Муллажонов)
АТ «Халқ банки»
(Ш. Атабаев),
«Агробанк» АТБ
(Р. Маматкулов),
«Асакабанк» АЖ
(Қ. Туляганов)
2025 йилда яна 10 та хонадонни боғ қилишга жалб қилиш;
2025 йил якунига қадар
интенсив боғ ташкил қилиш тизимини икки йил давомида 4 мингта хонадонда йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратиш.
2025-2026 йиллар
8.
Тижорат банклари билан биргаликда 790 та кўчадан бештадан хонадонни танлаб, хонадон эгаларини томорқасидан 3 марта ҳосил олишга ўқитиш.
2024 йил август
Сирдарё вилояти ҳокимлиги
(А. Махмудалиев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
(А. Хаитов)
9.
Сайхунобод туманидаги 98 километр каналлар ва дренаж тармоқлар атрофидаги 100 гектар бўш ер майдонларида терак кўчатлари экиш ишларини ташкил этиш.
2024 йил июль
Сирдарё вилояти ҳокимлиги
(А. Махмудалиев),
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
(А. Абдухакимов),
Сув хўжалиги вазирлиги
(Ш. Хамраев)
III. Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик тармоқларини ривожлантириш йўналишида
Хатлов натижалари бўйича томорқасида жойи етмаётган хонадонларга Сайхунобод туманидаги захирада турган 400 гектар ерни бўлиб бериш учун «E-auksion» электрон савдо платформасига жойлаштириш.
икки ой муддатда
Сирдарё вилояти ҳокимлиги
(А. Махмудалиев),
Давлат активларини бошқариш агентлиги
(А. Ортиқов),
Сайхунобод тумани ҳокимлиги
(К. Муллажонов)
11.
Хоразм тажрибаси асосида Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги «Синтоб», «Пахтаобод», «Олға бос» ва «Дўстлик» маҳаллаларида сутни йиғиш шохобчаларини ташкил этиш.
«Олға бос» маҳалласида 3-4 тонна ва «Бахмалсой» маҳалласидаги «Poly Тех Sirdaryo» МЧЖ қошида бир кунда қуввати 5 тонналик сутни қайта ишлаш цехларини ташкил этиш.
Республиканинг бошқа ҳудудларига қайта ишланган сут маҳсулотларини реализация қилишни йўлга қўйиш.
2024 йил якунига қадар
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси
(Б. Норқобилов),
Сирдарё вилояти ҳокимлиги
(А. Махмудалиев),
Сайхунобод тумани ҳокимлиги
(К. Муллажонов)
12.
Сайхунобод туманида асаларичиликни ривожлантириш ва асал етиштиришни кўпайтириш мақсадида замонавий асаларичилик марказини ташкил этиш.
2024 йил якунига қадар
Сирдарё вилояти ҳокимлиги
(А. Махмудалиев),
АТ «Халқ банки»
(Ш. Атабаев),
«Агробанк» АТБ
(Р. Маматкулов),
Сайхунобод тумани ҳокимлиги
(К. Муллажонов)
IV. Аҳолининг уй-жой шароитларини ҳамда таълим сифатини яхшилаш йўналишида
13.
Сайхунобод тумани «Турон» маҳалласидаги 3 гектар бўш ер майдонида 10 та замонавий кўп қаватли уй-жойлар қурилишини амалга ошириш.
Бунда ушбу турар жойларда истиқомат қилувчи аҳоли учун 180 ўринли мактабгача таълим ташкилоти ва туташ ҳудуддаги умумтаълим мактабида қўшимча 330 ўринли ўқув биносини барпо этиш.
2024-2025 йилларда
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
(Б. Закиров),
Сирдарё вилояти ҳокимлиги
(А. Махмудалиев),
Сайхунобод тумани ҳокимлиги
(К. Муллажонов)
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 июндаги 364-сон қарорига
3-ИЛОВА
Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги маҳаллаларда микро ва кичик лойиҳаларни ойма-ой амалга ошириш ҳамда 2024 йилда бериладиган молиявий хизмат пакетини ажратишнинг мақсадли кўрсаткичлари
Т/р
Маҳаллалар номи
Ташкил этиладиган микро ва кичик лойиҳалар сони
шундан,
Жами ажратиладиган маблағлар
(млн сўм)
шундан,
июль
август
сентябрь
октябрь
ноябрь
декабрь
Оилавий тадбиркорлик дастурлари
Кичик бизнесни комплекс қўллаб-қувватлаш
Бизнесга биринчи қадам микроқарзлари
Жами
190
36
38
40
27
25
24
13 953
12 813
780
360
1.
«Бахмалсой»
10
2
2
2
1
1
2
733
673
30
30
2.
«Гулбулоқ»
10
1
2
3
1
2
1
746
686
45
15
3.
«Гулистон»
10
2
2
2
1
2
1
733
673
45
15
4.
«Дўстлик»
10
2
2
2
1
1
2
733
673
30
30
5.
«Иттифоқ»
10
2
2
2
1
2
1
733
673
45
15
6.
«Мустақиллик»
10
2
2
2
1
2
1
733
673
45
15
7.
«Нурли йўл»
10
2
2
2
1
2
1
733
673
45
15
8.
«Нуробод»
10
2
2
2
1
2
1
733
673
45
15
9.
«Олғабос»
10
2
2
2
1
1
2
733
673
30
30
10.
«Паймард»
10
1
2
о
2
1
1
746
686
45
15
11.
«Пахтакон»
10
2
2
2
2
1
1
733
673
45
15
12.
«Пахтаобод»
10
2
2
2
2
1
1
733
673
45
15
13.
«Синтоб»
10
2
2
2
2
1
1
733
673
45
15
14.
«Турон»
10
2
2
2
1
1
2
733
673
30
30
15.
«Ўзбекистон»
10
2
2
2
2
1
1
733
673
45
15
16.
«Ўрикзор»
10
2
2
2
2
1
1
733
673
45
15
17.
«Фаровон»
10
2
2
2
2
1
1
733
673
45
15
18.
«Шодлик»
10
2
2
2
1
1
2
733
673
30
30
19.
«Янги ҳаёт»
10
2
2
2
2
1
1
733
673
45
15
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 июндаги 364-сон қарорига
4-ИЛОВА
2024 йилда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида қишлоқ хўжалиги, томорқа, саноат, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида аҳолини иш билан таъминлашнинг мақсадли кўрсаткичлари*
Т/р
Маҳаллалар номи
Аҳоли сони,
нафар
Соҳалар кесимида
Жами
қишлоқ хўжалиги
томорқа
саноат
савдо ва хизмат кўрсатиш
қурилиш
амалда мавжуд
янги яратиладиган
амалда мавжуд
янги яратиладиган
амалда мавжуд
янги яратиладиган
амалда мавжуд
янги яратиладиган
амалда мавжуд
янги яратиладиган
амалда мавжуд
янги яратиладиган
1.
«Бахмалсой»
5 058
315
347
160
74
109
40
319
179
4
17
907
657
2.
«Гулбулоқ»
6318
324
188
164
70
19
7
392
220
3
10
902
495
3.
«Гулистон»
5 009
338
376
171
70
95
35
343
192
2
7
949
680
4.
«Дўстлик»
4 253
249
280
127
57
11
4
246
138
3
10
636
489
5.
«Иттифоқ»
6316
401
570
204
230
57
21
420
236
4
16
1 086
1 073
6.
«Мустақиллик»
2 035
145
204
74
59
5
2
128
72
1
5
353
342
7.
«Нурли йўл»
3 191
230
307
117
65
5
2
213
120
3
10
568
504
8.
«Нуробод»
5 147
345
468
176
118
22
8
336
189
3
13
882
796
9.
«Олғабос»
2 827
178
396
91
240
27
10
175
98
3
10
474
754
10.
«Паймард»
5 109
351
402
178
62
0
0
347
195
4
17
880
676
11.
«Пахтакон»
2 696
176
251
89
80
23
8
158
89
2
7
448
435
12.
«Пахтаобод»
6 652
385
434
196
75
22
8
390
219
4
15
997
751
13.
«Синтоб»
5 387
358
412
182
50
21
8
351
197
1
5
913
672
14.
«Турон»
3 617
27
58
13
32
90
33
224
126
2
8
356
257
15.
«Ўзбекистон»
3 416
229
264
116
50
54
20
222
125
4
14
625
473
16.
«Ўрикзор»
3 460
251
336
127
72
98
36
233
131
1
5
710
580
17.
«Фаровон»
3 683
254
306
129
58
392
144
247
139
6
24
1 028
671
18.
«Шодлик»
4 024
15
75
7
62
36
13
248
139
2
6
308
295
19.
«Янги ҳаёт»
4 063
240
284
122
78
0
0
242
136
2
7
606
505
Жами
82 261
4811
5 958
2 443
1 602
1 086
399
5 234
2 940
54
206
13 628
11 105
* Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда умумий кўрсаткичлар доирасида маҳаллалар кесимида ўзгартириш киритилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 июндаги 364-сон қарорига
5-ИЛОВА
2024-2025 йилларда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги шоли экиш ер майдонларини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текислаш, ҳосилдорлигини ошириш ва сув насосларини энергия тежайдиганга алмаштириш кўрсаткичлари
Т/р
Маҳаллалар номи
Жами шоли майдони
(гектар)
Лазерли текисланадиган майдон
(гектар)
Ҳосилдорлиги ошириладиган шоли майдонлари, ц/га
Энергия тежайдиганга алмаштириладиган насослар сони
(дона)
амалда
режа
1.
«Бахмалсой»
5,2
-
46,0
79,2
-
2.
«Гулбулоқ»
63,4
50,0
49,0
80,4
1,0
3.
«Мустақиллик»
217,8
150,0
49,0
82,1
3,0
4.
«Нурли йўл»
67,8
-
46,0
79,2
1,0
5.
«Ўзбекистон»
113,5
100,0
48,0
82,4
2,0
6.
«Ўрикзор»
161,7
120,0
50,0
83,0
3,0
7.
«Фаровон»
16,0
-
46,0
79,2
1,0
8.
«Шодлик»
13,2
-
45,0
74,3
-
9.
«Янги ҳаёт»
1 341,4
1 200,0
51,0
81,3
19,0
Жами
2 000,0
1 620,0
430,0
721,1
30,0
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 июндаги 364-сон қарорига
6-ИЛОВА
2024 йилда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида 2-3 сотихли кичик иссиқхоналар ва 5-6 сотихли парниклар ташкил қилиш кўрсаткичлари
Т/р
Маҳаллалар номи
Хонадонлар сони
2-3 сотихли иссиқхоналар
5-6 сотихли «парник»лар
(дуга усулида)
сони
майдони,
(сотих)
сони
майдони,
(сотих)
1.
«Бахмалсой»
74
10
23
64
326
2.
«Гулбулоқ»
70
20
46
50
255
3.
«Гулистон»
70
20
46
50
255
4.
«Дўстлик»
57
15
35
42
214
5.
«Иттифоқ»
230
80
184
150
765
6.
«Мустақиллик»
59
19
44
40
204
7.
«Нурли йўл»
65
10
23
55
281
8.
«Нуробод»
118
60
138
58
296
9.
«Олғабос»
240
30
69
210
1 071
10.
«Паймард»
62
20
46
42
214
11.
«Пахтакон»
80
40
92
40
204
12.
«Пахтаобод»
75
40
92
35
179
13.
«Синтоб»
50
15
35
35
179
14.
«Турон»
32
12
28
20
102
15.
«Ўзбекистон»
50
15
35
35
179
16.
«Ўрикзор»
72
22
51
50
255
17.
«Фаровон»
58
16
37
42
214
18.
«Шодлик»
62
30
69
32
163
19.
«Янги ҳаёт»
78
28
64
50
255
Жами
1 602
502
1 155
1 100
5 610
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 июндаги 364-сон қарорига
7-ИЛОВА
2024 йилда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида 3 сотихли интенсив боғлар ташкил қилиш кўрсаткичлари
Т/р
Маҳаллалар номи
Хонадонлар сони
3 сотихли интенсив боғлар ташкил этиш
(сотих)
Жами
195
585
1.
«Бахмалсой»
13
39
2.
«Гулбулоқ»
14
42
3.
«Гулистон»
12
36
4.
«Дўстлик»
13
39
5.
«Иттифоқ»
17
51
6.
«Мустақиллик»
8
24
7.
«Нурли йўл»
9
27
8.
«Нуробод»
13
39
9.
«Олғабос»
7
21
10.
«Паймард»
9
27
11.
«Пахтакон»
6
18
12.
«Пахтаобод»
13
39
13.
«Синтоб»
5
15
14.
«Турон»
6
18
15.
«Ўзбекистон»
12
36
16.
«Ўрикзор»
10
30
17.
«Фаровон»
10
30
18.
«Шодлик»
5
15
19.
«Янги ҳаёт»
13
39
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 июндаги 364-сон қарорига
8-ИЛОВА
Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ихтисослаштирилган мактабининг Сайхунобод тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиладиган бино ва иншоотларда жойлаштириладиган ташкилотлар
РЎЙХАТИ
Т/р
Объект номи
Ер майдони
(гектар)
Бино майдони
(кв.м)
Жойлаштириладиган ташкилотлар
I. Сайхунобод тумани ҳокимлигига ўтказиладиган бино ва иншоотлар
1.
Бино ва иншоот (литер-0002)
0,03
300
Сайхунобод тумани Санитар эпидемиологик хизмати
2.
Бино ва иншоот (литер-0002)
0,0259
259
Сайхунобод тумани Ветеринария бўлими
3.
Бино ва иншоот (литер-0004)
0,004
40
«Маҳалла» уюшмаси Сайхунобод тумани бўлими
4.
Бино ва иншоот (литер-0004)
0,02
200
Сайхунобод тумани Маданият бўлими
5.
Бино ва иншоот (литер-0004)
0,0035
35
Сайхунобод тумани Статистика бўлими
6.
Бино ва иншоот (литер-0004)
0,0364
364
Сайхунобод тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази
7.
Бино ва иншоот (литер-0004)
0,0035
35
Ёшлар ишлар агентлиги Сайхунобод тумани бўлими
8.
Бино ва иншоот (литер-0004)
0,016
160
Сайхунобод тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими
9.
Бино ва иншоот (литер-0004)
0,0125
125
Сайхунобод тумани Фермерлар кенгаши
10.
Бино ва иншоот (литер-0004)
0,006
60
Сайхунобод туман Қурилиш бўлими
11.
Бино ва иншоот (литер-0004)
0,004
40
Сайхунобод тумани Савдо-саноат бўлими
12.
Бино ва иншоот (литер-0005) олди тарафи
0,05
505,6
Сайхунобод тумани Ахборот-кутубхона маркази
13.
Бино ва иншоот (литер-0005)
0,05
500
Чет тилини ўргатиш бўйича ўқув марказларини ижара асосида жойлаштириш
II. Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиладиган бино ва иншоотлар
14.
Омборхона
0,07
304
Камида 200 ўринли нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотини ташкил этиш шарти билан электрон онлайн-аукцион савдога чиқариш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 июндаги 364-сон қарорига
9-ИЛОВА
Сайхунобод тумани «маҳалла еттилиги» ўз ҳудудида тадбиркорликни субъектлари томонидан яратилган янги иш ўринларига расмийлаштирилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қўшимча тушган 50 фоизини маҳалла бюджетига йўналтириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Амалга ошириш механизми
Муддатлар
1-босқич
Ҳоким ёрдамчилари
Ҳоким ёрдамчилари «маҳалла еттилиги» томонидан маҳаллада яратилган янги иш ўрни ва расмий ишга жойлаштирилган жисмоний шахсларга тегишли маълумотларни (ЖШШР, ишга жойлаштирилган ташкилот СТИРи ва шахсни ишга жойлашган санасини) умумлаштиради.
Умумлаштирилган маълумотларни ҳоким ёрдамчилари Солиқ қўмитаси томонидан ишга тушириладиган автоматлаштирилган дастур орқали туман солиқ инспекциясига юборади.
Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар
2-босқич
Туман солиқ инспекцияси
Ҳоким ёрдамчилари томонидан юборилган маълумотларга асосан ишга жойлаштирилган жисмоний шахсларнинг ҳақиқатда солиқ ҳисоботларида акс этганлигини ва даромад солиғи ҳақиқатда тўланганлигини текширади.
Маълумотлар текширилгандан сўнг маҳаллалар кесимида янги иш ўринлари ҳисобидан бюджетга қўшимча тўланган даромад солиқлари миқдорлари тўғрисидаги электрон реестрини туман ҳокимлигига юборади.
Беш иш кунида
3-босқич
Туман ҳокимлиги
Туман ҳокимлиги тақдим этилган рўйхатга асосан тегишли даврда бюджетга қўшимча тўланган даромад солиқларининг 50 фоизини маҳалла бюджетига ажратиш бўйича тегишли таклифни халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашларига киритади.
Уч иш кунида
4-босқич
Туман ҳокимлиги,
туман ғазначилик хизмати бўлими
Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари қарорига асосан ажратилган маблағларни маҳалла бюджетига ўтказади.
Уч иш кунида
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 09/24/364/0521-сон)
Постановление
Кабинета Министров Республики Узбекистан
О мерах социально-экономического развития и повышения доходов населения Сайхунабадского района Сырдарьинской области