Шу билан бирга Давлат бюджетининг ижросини таъминлаш борасида айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилган. Жумладан, Давлат бюджетидан етарлича маблағлар ажратилган бўлса-да, бироқ айрим вазирликлар ва идоралар томонидан маблағлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ ўзлаштирилмасдан қолмоқда.
Шунингдек айрим вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, бюджет ташкилотлари томонидан бюджет жараёнига оид маълумотларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштиришга доир ишлар лозим даражада ташкил этилмаган.
ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга доир чора-тадбирларни амалга оширишда бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш;
Давлат бюджети харажатлари ўзлаштирилмаганлиги ҳолалларини тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда таҳлил қилган ҳолда, харажатларнинг мақсадли ўзлаштирилишини таъминлаш;
қўшимча даромадлар манбаларини аниқлаш ва уларнинг тўлиқ ундирилишини таъминлаш;