Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «ҳукумат соати»ни ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг таклифларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. 2024 йил 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ўтказиладиган «ҳукумат соати»да «Иқтисодиёт тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш орқали ҳудудларда саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг саволларига жавобларни эшитиш ҳақидаги таклиф маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси «ҳукумат соати»га тайёргарлик кўрилишини ҳамда унинг ўтказилишини ташкил этсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 24 июнь,
4476-IV-сон