Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1183-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1183-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари М. Ходжаева, А. Ғаниев, Е. Комполшик ва Ш. Кулматов томонидан 2024 йил 20 июнда киритилган «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1183-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 24 июнь,
4472-IV-сон