Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги ҚЛ-1181-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги ҚЛ-1181-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари А. Қодиров, З. Бекатова, Дж. Ширинов, М. Ахмедова ва Д. Арипов томонидан 2024 йил 14 июнда киритилган «Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги ҚЛ-1181-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 24 июнь,
4470-IV-сон