Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ногиронликни белгилашнинг самарали механизмларини жорий этиш, тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати тизимини такомиллаштириш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётида иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
ногиронликни эрта аниқлаш ва олдини олишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами мутахассисларининг масъулиятини ошириш;
ногиронликни белгилаш жараёнларининг шаффофлигини ошириш орқали соҳадаги бюрократик тўсиқлар ва коррупциявий омилларни бартараф этиш;
шахсларнинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини (кейинги ўринларда — функционаллиги) баҳолаш натижаларини инобатга олган ҳолда ногиронликни белгилаш тизимини жорий этиш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда ижтимоийлаштириш учун уларнинг эҳтиёжларини тўғри ва ўз вақтида аниқлаш.
2. Ногиронликни белгилашнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятининг туман (шаҳар)ларида, 2025 йил 1 июлга қадар республиканинг қолган ҳудудларида босқичма-босқич эксперимент тариқасида:
(2-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари портали, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади;
тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (кейинги ўринларда — ТИЭК) кўриги учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини йўллаш оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда амалга оширилади. Бунда врачлик-маслаҳат комиссиялари (кейинги ўринларда — ВМК) оилавий шифокорлар томонидан тиббий ҳужжатлар ўз вақтида тўғри расмийлаштирилган ҳолда юборилишига услубий кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» марказлари) ходимлари томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ногиронликни баҳолаш шкаласининг маҳаллий хусусиятлар ва шарт-шароитларга мослаштирилган мезонлари асосида 18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда баҳолаш натижалари 2026 йил 1 январга қадар ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланмайди;
(2-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
шахс соғлиғининг ҳолатига кўра «Инсон» марказларига бориш имконига эга бўлмаганда соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади;
б) 2024 йил 1 октябрдан бошлаб ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКлар томонидан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан белгиланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) 2025 йил 1 апрелдан бошлаб фуқароларни ТИЭК кўригига йўллаш учун лозим бўлган амалдаги даволаниш муддатлари бўйича талаб бекор қилинади ҳамда ҳар бир касалликнинг кечиши ва туридан келиб чиқиб алоҳида белгиланади;
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в1) 2025 йил 1 июнга қадар Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида, 2025 йил 1 октябрга қадар республиканинг қолган ҳудудларида босқичма-босқич шахсларга ногиронликни белгилашда шахснинг клиник-функционал бузилишларининг тавсифидан келиб чиқиб ногиронликнинг муддати, сабаби, тиббий реабилитация тадбирлари, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлигига оид маълумотлар, шунингдек, ҳар бир касалликнинг кечиши ва тури бўйича фуқароларни ТИЭК кўригига йўллаш учун лозим бўлган муддатлар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида реал вақт режимида автоматик равишда шакллантирилади;
в2) 2025 йил 1 июндан бошлаб ТИЭК томонидан касбга, спортга ва таълимга тавсия бериш тартиби бекор қилинади ва ТИЭКнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг муддатини узайтириш ҳамда махсус жиҳозланган транспорт воситасини бошқариш лаёқатини белгилашга оид функциялари давлат тиббиёт муассасаларига ўтказилиши орқали тугатилади;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармонига асосан «в1» ва «в2» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) 2026 йил 1 январдан бошлаб туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан фақат тиббий ҳужжатларга асосан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронликни шахс соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб электрон тарзда белгилаш тартиби йўлга қўйилади. Бунда:
(2-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
шахс соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш натижалари ўртасида тафовут бўлган тақдирда ногиронликни белгилаш ёки рад этиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ТИЭКлари томонидан амалга оширилади;
фуқароларга биринчи маротаба ногиронлик белгилангандан сўнг «Инсон» марказлари томонидан уларни таълим ва касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш, спортга жалб этиш ҳамда психологик қўллаб-қувватлаш бўйича индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режалари ишлаб чиқилади ва ижроси мониторинг қилиб борилади.
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги ташкилотларнинг штат бирликлари ҳисобидан:
а) ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизматлар кўрсатилиши жараёнини мувофиқлаштириш бўйича вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилсин. Бунда вазир маслаҳатчисини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш Агентлик директори билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
б) асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлган 3 та штат бирлигидан иборат шўъба ташкил этилсин:
ногиронликнинг олдини олиш тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
ногиронликни белгилаш мақсадида шахсларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш учун юбориш жараёнини мувофиқлаштириш;
ВМК ва оилавий шифокорлар малакаси оширилишини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
оилавий шифокорлар томонидан ТИЭК кўриги учун тиббий ҳужжатларни юбориш жараёнини рақамлаштириш ва тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилиш жараёнини мувофиқлаштириш;
ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизматлар, жумладан тиббий реабилитация хизматларини кўрсатиш тизимини мувофиқлаштириш.
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
а) 2024 йил 15 августга қадар:
Навоий вилояти ва Тошкент шаҳрида фуқароларнинг тиббий ҳужжатлари ТИЭКга ўз вақтида ва электрон шаклда йўлланиши учун оилавий шифокорларни зарур ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминласин ҳамда уларнинг малакасини ошириш мақсадида ишдан ажралмаган ҳолда қисқа муддатли ўқитиш чораларини кўрсин;
Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ТИЭК кўригидан ўтиш учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини, шунингдек, меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ҳақидаги маълумотларни электрон тарзда юбориш учун зарур ахборот тизимлари ҳамда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими ўртасида «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ахборот алмашинувини йўлга қўйсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) 2025 йил 1 мартга қадар Агентлик билан биргаликда фуқароларни ТИЭК кўригига йўллашдан олдин касалликлар бўйича даволаниш лозим бўлган муддатлар ҳар бир касалликнинг кечиши ва туридан келиб чиқиб алоҳида белгиланишини таъминласин;
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б1) мазкур қарорнинг 2-бандига мувофиқ:
шахсларга ногиронликни белгилашда инобатга олинадиган тиббий мезонларни қайта кўриб чиқиб, ногиронликнинг муддати, сабаби, тиббий реабилитация тадбирлари, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлигига оид маълумотлар, шунингдек, ҳар бир касалликнинг кечиши ва тури бўйича фуқароларни ТИЭК кўригига йўллаш учун лозим бўлган муддатлар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида реал вақт режимида автоматик равишда шакллантириб борилишини таъминласин;
вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг муддатини узайтириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг махсус жиҳозланган транспорт воситасини бошқариш лаёқатини белгилаш тартибини ишлаб чиқсин;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармонига асосан «б1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
в) 2025 йил 1 апрелдан бошлаб:
ногиронликни белгилашнинг янги тартиби бўйича ТИЭК мутахассисларининг малакасини ошириш чораларини кўрсин;
фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини ТИЭКга ўз вақтида ва сифатли йўллаш натижаларидан келиб чиқиб оилавий шифокорларни рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш тизимини йўлга қўйсин.
5. Агентлик, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тиббий-ижтимоий экспертиза фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
а) 2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ТИЭК ходимларини улар фаолияти самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) бажарилишидан келиб чиқиб рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш;
ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКларнинг вазифалари ва штат бирликларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКларга ўтказган ҳолда тугатиш;
тугатилаётган ихтисослаштирилган ТИЭКларнинг штат бирликлари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКларга педиатр, психиатр, фтизиатр штатларини ажратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) 2025 йил 1 октябрдан бошлаб:
(5-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
туман (шаҳар) ва туманлараро ТИЭКларни уч нафар врач-экспертдан иборат таркибда шакллантириш;
(5-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон)
Агентлик тизими ташкилотлари штат бирликлари доирасида Агентлик марказий аппаратида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ТИЭКлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича алоҳида таркибий бўлинма ташкил этиш.
6. 2025 йил 1 апрелга қадар қуйидаги вазирлик ва идоралар ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик тоифаси ва ёшидан келиб чиқиб уларни касбга, таълимга ва спортга йўналтириш тартибини ишлаб чиқиш учун масъул этиб белгилансин:
Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги — тарбия ва таълимга йўналтириш бўйича;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — касбга тайёрлаш ва йўналтириш бўйича;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — бандликни таъминлаш бўйича;
Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги — оммавий спорт ва параспортга йўналтириш бўйича.
7. Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш (М. Оллоёров) мазкур қарорда белгиланган вазифалар юзасидан масъул вазирлик ва идораларнинг ҳисоботларини эшитиб, амалга оширилаётган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиб борсин.
8. Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Белгилансинки, мазкур қарорга 2-илованинг 1-банди, 3-бандининг «б» кичик банди 2024 йил 1 октябрдан бошлаб кучга киради.
10. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
бир ой муддатда шахс функционаллигини аниқлаш тартибини белгилашга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳасини;
икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни;
2025 йил 1 сентябрга қадар бола соғлиғининг ҳолати ва функционаллигини аниқлаш натижаларидан келиб чиқиб ногиронликни белгилаш тартибини жорий этишга оид таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Агентлик директори М.П. Оллоёров белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 16 июль,
ПҚ-257-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 июлдаги ПҚ-257-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштиришга доир
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 июлдаги ПҚ-257-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 ноябрдаги «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолияти ҳамда болаларга ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-22-сон қарорида:
б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Қашқадарё, Сирдарё, Хоразм ва Наманган вилоятларида қўшимча равишда биттадан туманлараро тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ташкил этилсин»;
в) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 12-банддан «янги ташкил этилаётган педиатрия ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) илованинг 14-позицияси чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги «Ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-230-сон қарорининг 2-бандида:
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 февралдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-74-сон қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
б) 7-банддан «педиатрия» сўзи чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги «Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-319-сон қарори 2-иловаси 14-позицияси «Амалга ошириш механизми» устунидаги «ногиронликни баҳолаш ва аниқлашнинг тиббий моделидан ижтимоий моделига» сўзлари «шахснинг функционаллигини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб ногиронлик белгилаш тизимига» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2024 й., 07/24/257/0511-сон; 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 22.08.2025 й., 07/25/254/0763-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)