Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МИЛЛИЙ ВАЛЮТАНИНГ ИЧКИ ЭРКИН МУОМАЛАДА БЎЛИШИ УЧУН РЕСУРСЛАРНИ КЎПАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 декабрдаги 467-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Валюта бозорини шакллантириш учун ресурс имкониятларини кенгайтириш ва миллий валюта — сўмнинг ички эркин муомалада бўлишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 17 июндаги 310-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қайд этиб ўтилган маблағларни ҳамда қўшимча валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида савдолар ўтказишга ва унинг асосида Марказий банкнинг тегишли патентларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларга сўмлар эркин муомаладаги валютага белгиланган тартибда алмаштириб берилишини таъминлашга йўналтириш тавсия қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, вакил қилинган тижорат банклари биржа савдоларига қўйиладиган эркин муомаладаги валюта миқдорларини кўпайтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, вакил қилинган тижорат банклари фуқароларнинг сўмларни ЭМВга узлуксиз алмаштириши учун ихтисослаштирилган алмаштириш пунктларининг валюта билан зарур миқдорларда таъминланиши устидан назоратни кучайтирсинлар.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 апрелдаги 195-сон қарори 9-бандининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан валюта маблағлари сотиб олинишига доир қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 8 ноябрь,
540-сон