Ҳужжат кучини йўқотган 06.04.2001 07.11.1994 йилдаги 538-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 06.04.2001
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН БОШҚАРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан ҳамда меҳнатни муҳофаза қилишни давлат томонидан бошқаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги зиммасига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қуйидаги асосий вазифаларни амалга ошириш юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, барча корхоналар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив базани ишлаб чиқиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ягона талабларни тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат комплекс ва бошқа мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоани ва ишловчиларни якка тартибда ҳимоялаш воситалари ҳамда ишлаб чиқариш муҳитини назорат қилиш асбобларини яратиш, уларни ишлаб чиқариш ва улар билан таъминланганлик устидан назорат ўрнатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратни олиб бориш ва ҳамма жойда қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя қилинишини текшириш, Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 августдаги 338-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги меҳнатни муҳофаза қилишни давлат томонидан бошқариш масалаларида бош орган сифатида белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ўз ваколати доирасида меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича қабул қилган қарорлар, фаолият турлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, бирлашмалар, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар, маҳаллий бошқарув органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши шартдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Меҳнат вазирлиги таркибида Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, иш билан таъминлаш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаларида белгиланган ходимлар сони доирасида тегишли бўлинмалар тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган ҳолда Тошкент меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тизимига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги бир ой муддатда меҳнатни муҳофаза қилиш муаммолари бўйича тадқиқотлар дастурини, уларни маблағ билан таъминлаш ҳажмларини аниқлаш учун, фан ва техника давлат қўмитаси тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор органлар билан келишилган ҳолда Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 7 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
538-сон