ИЛОВА
Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА|
Босқичлар |
Субъектлар |
Чора-тадбирлар |
Муддатлар |
|||
|
1-босқич |
Қишлоқ хўжалиги субъекти (кейинги ўринларда — талабгор) |
Хориждан жалб қиладиган малакали мутахассисни малакали агрономлар «яшил реестри»даги рўйхатга киритиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) туман (Қувасой шаҳар) лойиҳа офисига ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ хориждан жалб қилинадиган малакали мутахассис тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади. |
Ихтиёрий равишда |
|||
|
2-босқич |
Агентликнинг туман (Қувасой шаҳар) лойиҳа офиси |
Хориждан жалб қилинадиган малакали мутахассислар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирган ҳолда Агентликка юборади. |
3 иш куни ичида |
|||
|
3-босқич |
Агентлик |
Хориждан жалб қилинадиган малакали мутахассислар тўғрисидаги маълумотларни кўриб чиқади ва умумлаштирган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади. |
3 иш куни ичида |
|||
|
4-босқич |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
Агентлик томонидан тақдим этилган маълумотларни ўрганиб чиқади ҳамда ўрганиш натижаларига кўра ўзининг расмий веб-сайтидаги малакали агрономлар «яшил реестри»да хориждан жалб қилинадиган малакали мутахассислар рўйхатини эълон қилиб боради. |
5 иш куни ичида |
|||
|
5-босқич |
Талабгор |
Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳига «Agrosubsidiya» АТ орқали иссиқхона хўжалигига хориждан малакали мутахассисни жалб қилиш харажатининг 50 фоизини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича ўзининг шахсий идентификация рақами, жойлашган жойи, хизмат кўрсатувчи тижорат банки ва шахсий ҳисобварағи кўрсатилган аризага тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат этади. |
Ихтиёрий равишда, хориждан малакали мутахассисни жалб қилгандан сўнг 1 ой ичида |
|||
|
6-босқич |
Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи |
Талабгорнинг аризасини ушбу Низомнинг 9 ва 10-бандларига мослигини кўриб чиқиб, манзилли рўйхатга киритади ва талабгорга субсидия ажратиш бўйича хулосасини Агентликка тақдим этади. |
Ҳар йили 1 февралга қадар |
|||
|
7-босқич |
Агентлик |
Талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра талабгорга субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади. Талабгорларнинг манзилли рўйхатини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади. |
Ҳар йили 20 февралга қадар |
|||
|
8-босқич |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
Агентлик томонидан киритилган манзилли рўйхатни умумлаштириб Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) тасдиқлаш учун киритади. |
Ҳар йили 1 мартга қадар |
|||
|
9-босқич |
Ҳукумат комиссияси |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан киритилган талабгорларнинг манзилли рўйхатини кўриб чиқиб тасдиқлайди. |
Ҳар йили 15 мартга қадар |
|||
|
10-босқич |
Агентлик |
Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган манзилли рўйхатга мувофиқ талабгорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради. |
10 иш куни ичида |
|||
Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА