Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ТОШКЕНТ ШАҲРИНИ ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ АВТОБУСЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА» 2002 ЙИЛ 24 СЕНТЯБРДАГИ 331-СОН ҚАРОРИГА ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри аҳолисига ва хорижий меҳмонларга транспорт хизмати кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, сотиб олинаётган «Mercedes-Bеnz Conecto О345» русумли йўловчи ташиш автобусларининг сифатли техник тавсифларини ҳамда қулайлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси билан «ЭвоБус ГмбХ, Мерседес-Бенц Автобуслар» (Германия) компанияси ўртасида 2002 йил 5 апрелдаги олди-сотди Бош контрактига бош контрактнинг 37,42 млн евро суммасидаги тасдиқланган умумий қиймати доирасида автобуслар русумлари спецификацияларини аниқлаштиришни назарда тутувчи шаҳар йўловчи ташиш автбусларини босқичма-босқич етказиб бериш юзасидан Бош контрактга 1-сон қўшимча битим тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
«Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси тузилган қўшимча Битимга мувофиқ 30 та «Mercedes-Benz Conecto O345U» русумли автобуси, 3 та «Mercedes-Benz Sprinter 413 CDI» русумли микроавтобус, 1 та «Mercedes-Benz Tourizmo RHD» русумли сайёҳлик автобуси ўз вақтида сотиб олиниши ва улардан самарали фойдаланилишини таъминласин.
2. «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси ушбу қарорга мувофиқ «ЭвоБус ГмбХ, Мерседес-Бенц Автобуслар» компанияси билан тузилган контрактлар асосида республикага келтириладиган 270 та «Mercedes-Benz Conecto O345» русумли автобус, 30 та «Mercedes-Benz Conecto O345U» русумли автобус, 3 та «Mercedes-Benz Sprinter 413 CDI» русумли микроавтобус, 1 та «Mercedes-Benz Tourizmo RHD» русумли сайёҳлик автобуси, эҳтиёт қисмлар, махсус техника, асбоб-ускуналар ва бошқа фойдаланиш материаллари учун божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 2 май,
207-сон