ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 9 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3403-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сон Фармони ҳамда «Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон ва «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сон қарорларига мувофиқ, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2022 йил 29 ноябрдаги 326-сон буйруғи (рўйхат рақами 3403, 2022 йил 19 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2022 й., 10/22/3403/1098-сон) билан тасдиқланган Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. ОРТИКОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 27 июнь,
221-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2024 йил 21 июнь
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2024 йил 27 июндаги 221-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг» деган сўзлар «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 11-банддаги «2009 йил 8 апрелдаги 102-сон» деган сўзлар «2023 йил 14 декабрдаги 660-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 13-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси» деган сўзлар «Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2024 й., 10/24/3403-1/0485-сон)