02.07.2024 йилдаги 377-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Кўкдала илмий-тажриба станциясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда республикада сабзавот-полиз экинларини етиштиришда илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш ва илм-фан ютуқларини жорий этиш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Глобал иқлимнинг кескин ўзгариши ва сув ресурсларининг танқислиги кузатилаётган бир пайтда илм-фанни ривожлантириш, турли стресс омилларга нисбатан чидамли экспортбоп сабзавот ва полиз экинлари нав ҳамда ва дурагайларини яратиш, ресурс тежайдиган илғор агротехнологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика тупроқ-иқлим шароитларига мос экспортбоп маҳаллий сабзавот ва полиз экинлари навларини яратиш, интенсив сабзавот ва полизчилик тизимини йўлга қўйиш, илм-фан ҳамда ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, самарасиз фойдаланилаётган ер майдонларини ўзлаштириш ва суғориш тизимини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий-таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) муассислигида «Кўкдала илмий-тажриба станцияси» давлат муассасасини (кейинги ўринларда — Тажриба станцияси) ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани Д. Сафаров ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасидаги 495қ, 509қ контурлардаги суғориладиган 14,0 гектар ва Кўкдала ҳудудидаги 2874қ, 2875қ контурлардаги суғорилмайдиган (лалми) 30,0 гектар ер майдонларини илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ва уруғчиликни ташкил қилиш мақсадида Тажриба станциясига ўттиз йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Тажриба станциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сабзавот, полиз ва картошка экинларининг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сабзавот, полиз ва картошка экинларининг маҳаллий тупроқ-иқлим шароитларига мос, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга чидамли ҳамда сифат кўрсаткичлари юқори бўлган нав ва дурагайларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштиришнинг замонавий ресурс тежайдиган технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштириш ва уларнинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сабзавот, полиз ва картошкачилик соҳасида илмий-тадқиқот олиб бораётган изланувчиларга тажриба станциясида мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда, тажриба-синов ишларини амалга ошириш учун шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сабзавот, полиз ва картошкачилик соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар малакасини оширишни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Тажриба станцияни сақлаш билан боғлиқ харажатлар 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида қопланади, 2025 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Тажриба станциясининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотларни сақлаш, шунингдек, ходимлар (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида ўтказиладиган тадқиқотлардан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тажриба станцияси Қашқадарё вилояти Кўкдала туманининг «Торжилға» МФЙ Мақсуд Шайхзода кўчасидаги 45-уйда жойлашган Қарши давлат университетига қарашли 1 қаватли ёрдамчи (ўқув устахонаси) биносига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тажриба станциясига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериладиган ёрдамчи (ўқув устахонаси) бино ҳамда ижара ҳуқуқи асосида ажратиладиган 44,0 гектар ер участкасини хатловдан ўтказиб, кўчмас мулк объектларини кадастр ҳисобига олиниши ва кадастр йиғмажилдини шакллантирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 601-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг тузилмасида «9 та ҳудудий илмий-тажриба станциялари» блокидаги «9» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 2 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
377-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2024 й., 09/24/377/0464-сон)