Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
қарори
«Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 1 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3119-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги ҳамда 2023 йил 17 августдаги 396-сон «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялашга оид қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг 2018 йил 29 декабрдаги 78-қ/қ, 13/ққ, 32-қ/қ, 162-сон «Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга (рўйхат рақами 3119, 2019 йил 11 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2019 й., 10/19/3119/2469-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мазкур қарорга илованинг 2-банди «в» кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошилари ҳамда «г» кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошилари 2024 йилнинг 1 сентябридан амалга киритилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 май,
7-қ/қ-сон
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 май,
7-2024/ҚҚ-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 май,
124-сон
Келишилди:
Ёшлар ишлари агентлиги директори А. САЪДУЛЛАЕВ
2024 йил 17 май
Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
2024 йил 20 май
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
2024 йил 16 май
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 30 майдаги 7-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 20 майдаги 7-2024/ҚҚ-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 20 майдаги 124-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарорда:
а) муқаддимадан «қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 майдаги 391-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар Билан алмаштирилсин.
а) I-бобнинг 5, 13, 15, 16 ва 42 позициялар чиқариб ташлансин;
б) II-бобнинг 5, 12, 14, 18 ва 47 позициялар чиқариб ташлансин;
в) III-бобда:
2-позициядаги «Директорнинг ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари» деган сўзлар «Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари****» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 21-позиция билан тўлдирилсин:
|
« |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
21. |
Директор ўринбосари (ёшлар билан ишлаш бўйича)**** |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
»; |
4, 10, 16, ва 49 позициялар чиқариб ташлансин.
г) IV-бобда:
2-позициядаги «Директорнинг ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари» деган сўзлар «Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари****» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 21-позиция билан тўлдирилсин:
|
« |
|||||||||
|
21. |
Директор ўринбосари (ёшлар билан ишлаш бўйича)**** |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
|
»; |
4, 10, 16, ва 49 позициялар чиқариб ташлансин.
д) Изоҳ қисмида:
иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«* ўқувчилар сонидан келиб чиқиб ушбу лавозим жорий қилинганда, унинг лавозим вазифалари таркибига йиллик 530 соатгача (0,5 штат бирлигида 265 соатгача) ушбу фан бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш киритилади.
** ўқувчилар сонидан келиб чиқиб ушбу лавозим жорий қилинганда, унинг лавозим вазифалари таркибига йиллик 400 соатгача (0,5 штат бирлигида 200 соатгача) ушбу фан бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш киритилади.»;
е) Иловада:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Штат жадвалини тузишда таълим муассасалари ходимларининг сони молия йилининг биринчи санаси ҳолатидаги кундузги, кечки, сиртқи, масофавий ва дуал таълим шаклларида таълим олаётган ўқувчилар контингентидан келиб чиқиб, сиртқи таълим ўқувчилари учун — 0,4 коэффициентни қўллаган ҳолда, академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига мувофиқ аниқланади ва штатлар жадвали ўқувчилар сони ўзгариши билан йилнинг 1 сентябрь ҳолатига қайта кўриб чиқилиши мумкин.»
иккинчи хатбошидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги таълим муассасалари учун), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги» деган сўзлар «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги таълим муассасалари учун), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Лифтчи лавозими бир бинода жойлашган ва фойдаланилаётган лифтлар учун 1,0 бирлик киритилади.».
21 ва 24-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
25-банддаги «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги» деган сўзлар «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2024 й., 10/24/3119-3/0462-сон)