28.06.2024 йилдаги 4493-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 28.06.2024 йилдаги 4493-IV-сон
Кучга кириш санаси
28.06.2024
Ҳужжат 28.06.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ КЕНГАШИНИНГ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан унинг котибияти фаолиятини янада кучайтириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда мамлакатимизда болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга оширилиши самарадорлигини таъминлашга қаратилган бир салмоқли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятининг қонуний асослари мустаҳкамланди. Қонунда Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг боланинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларни тиклаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди. Шунингдек Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлиги механизмлари такомиллаштирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятининг ташкилий, ахборот, молиявий таъминотини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) котибияти тузилмасига 2 та қўшимча штат бирлиги ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ва унинг котибияти тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ва унинг котибияти штатлар жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) (бундан буён матнда Вакил деб юритилади) ва унинг котибияти ходимлари учун олдинги иш жойида берилган кўп йиллик хизматлари учун қўшимча ҳақ ва устамалар, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатик даража ва бошқалар) сақланиб қолади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил ва унинг котибияти ходимларининг Вакил котибиятида ишлаган давр ҳарбий ҳамда махсус унвонларни (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатик даражалар ва бошқаларни) олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади ҳамда улар бўйича, шу жумладан кўп йиллик хизматлар учун устамалар ҳисобланади ҳамда тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил ва унинг котибиятининг олий юридик маълумотга эга бўлган ходимларига Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун назарда тутилган махсус унвонлар — мартаба даражалари берилади ҳамда мартаба даражалари учун устама ҳақ тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил ва унинг котибиятининг олий юридик маълумотга эга бўлган ходимларига махсус унвонлар — мартаба даражалари Вакил ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қўшма буйруғи билан белгиланган тартибда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Вакил ва унинг котибиятининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш фондини молиялаштириш учун тасдиқланган штатлар жадвалига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида зарур маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 28 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 1445-1У/КҚ-275-1У-сонли Қўшма қарорига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 10, 1058-модда) куйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 3-бандининг учинчи хатбошисидаги «Котибияти» деган сўздан кейин «давлат муассасаси шаклидаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 4-банди чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2024 йил 28 июнь,

4493-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 28 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-770-IV-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 28 июндаги 4493-IV/КҚ-770-IV-сонли Қўшма қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ва унинг котибияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили

(Болалар омбудсмани)

Иш юритувчи котиб

1

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) котибиятининг мудири

Мурожаатлар билан ишлаш сектори

2

Бола ҳуқуқлари таъминланишини мониторинг, ҳуқуқий таҳлил ва тарғиб қилиш сектори

2

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

1

Бош ҳисобчи

1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 8 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ходимларнинг сони — 1 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 28 июндаги 4493-IV/КҚ-770-IV-сонли Қўшма қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ва унинг котибияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Лавозимларнинг номлари

Штат бирликларининг сони

Ягона тариф сеткаси бўйича разряд

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани)

1

18

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Бола ҳуқуқлари бўйича Вакили (Болалар омбудсмани) котибияти

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) котибиятининг мудири

1

18

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

1

17

Бола ҳуқуқлари таъминланишини мониторинг, ҳуқуқий таҳлил ва тарғиб қилиш сектори

2

Сектор мудири

1

17-5%

Бош маслаҳатчи

1

16

Мурожаатлар билан ишлаш сектори

2

Сектор мудири

1

17-5%

1-тоифали мутахассис

1

13

Бош ҳисобчи

1

16

Жами бошқарув ходимлари

8

Иш юритувчи котиб

1

10

Жами

9