20.06.2024 йилдаги 344-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 21.06.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада аҳолини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор нархларда узлуксиз ва кафолатли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 7 октябрдаги 627-сон қарорига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда тадбиркорлик субъектларини айланма маблағлар билан таъминлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 32,8 млн АҚШ доллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 200 млрд сўм миқдоридаги маблағлар 2024 йил 1 июлга қадар қайтариш шарти билан тижорат банкларига фоизсиз депозитга жойлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 7 октябрдаги 627-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда тадбиркорлик субъектларини айланма маблағлар билан таъминлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 32,8 млн АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 200 млрд сўм миқдордаги маблағларни тегишли тижорат банкларига уларнинг сўровларига асосан 2025 йил 1 июлга қадар қайтариш шарти билан фоизсиз депозитга жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг фоизсиз депозитлари ҳисобидан кредитлар тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига ликвидли гаров таъминоти асосида ўсимлик ёғи, картошка, гуруч, шакар хом ашёси, гўшт (мол, қўй, парранда гўшти), музлатилган балиқ импорти учун йиллик 4 фоиз ставкада ажратилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 2024 йил 1 июлга қадар тижорат банклари билан биргаликда ушбу қарорнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда тегишли шартномаларни қайта расмийлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 20 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
344-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2024 й., 09/24/344/0435-сон)